JM News Portal - шаблон joomla Продвижение
  • Кўринмас қўллар фитнаси

    Дунёда юз бераётган фитналар ҳақида фикр юритган киши чуқур ўйга толади. Дин душмани бўлган “учинчи томон”нинг қўғирчоғига айланган манқурт кимсалар барчанинг нафратини қўзғамоқда.

    Батафсил...
  • «Дунё уламолари мурожаати» номли китоб ҳақида

    Маълумки, бугунги кунда дунёнинг турли ҳудудларида, хусусан, Яқин Шарқ минтақасида фаолият юритаётган террорчи ташкилотлар ўз сафини янги аъзолар билан тўлдириш мақсадида ислом таълимотини бузиб талқин қилмоқдалар. Хусусан, Ироқ ва Суриядаги ерларни ноқонуний эгаллаб

    Батафсил...
  • ИШИДчилар кимнинг халифалари? (1-қисм)

    Суриянинг ўзида неча юз минглаб одамлар ҳаётдан кўз юмдилар. Миллионлаб кишилар ногирон бўлдилар. Неча миллионлаб бегуноҳ инсонлар ўз юртларини тарк этиб, сарсон-саргардон бўлдилар. Норасида болалар оч ва яланғоч қолдилар.

    Батафсил...

Қирғизистонликлар янги президентдан нималар кутмоқда?

Қирғизистондаги «Демократия ва фуқаролик жамияти учун коалиция» жамоат ташкилоти 10-18 ноябрь куни аҳолининг янги президентга нисбатан кайфиятини билиш мақсадида умуммиллий ижтимоий сўров ўтказди. Ҳисоботга кўра, Қирғизистон фуқароларининг 26,8 фоизи Сооронбай Жээнбековнинг президент лавозимига келиши билан ҳеч қандай жиддий ўзгаришлар юз бермаслигига ишонч билдиришган.

 

39,7 фоиз респондентларнинг фикрича, мамлакат 2017 йилнинг 1 декабридан сўнг тез ривожлана бошлайди, Жээнбеков бу санада давлат раҳбари мақомида лавозимларини бажаришга киришади.

Аҳолининг ижобий кайфияти сентябрь ойида, сайловлардан аввал ўтказилган сўров натижалари билан таққослаганда анча тушиб кетган.

«Сентябрь сўровида респондентларнинг 57,6 фоизи янги президент сайланганидан сўнг мамлакатда яхши ўзгаришлар бўлишига ишонишган. Бу борада ниманидир ўзгаришига ишонмаганлар эса 12,5 фоизи эди», - дейилади ҳисоботда.

kun.uz

Сўнгги янгиликлар

Долбзарб мавзу

Глобус

Рейтинг@Mail.ru