JM News Portal - шаблон joomla Продвижение

Ваҳҳобийлар рахнамосига радия

Ваҳҳобийлар рахнамосига радия

Абдулазиз ибн Абдулло Ибн Абдураҳмон ибн Боз ўзининг “Ақийдатус саҳиҳ” яъни “Тўғри, ишончли эътиқод” номли китобида Аҳли сунна вал жамоанинг эътиқоди ҳақида сўз юритган. Унда Пайғабаримиз с.а.в. Исломни тарқатганлиги, араб мушрикларини якка илоҳга ибодат қилишга даъват қилганлигини, динни мукаммал ҳолатига келтирганлигини сўзлаган. Вақт ўтиши билан мусулмонлар қайта залолатга бориб якка худодан ўзга илоҳга ибодат қилганлигини, араб мушрикларининг жоҳиллигига ўхшатади. Бунга далил қилиб هؤلاءشفعاؤناعندالله .مانعبدهمالاّليقربوناالىاللهزلفى “Улар бизнинг Оллоҳ ҳузуридаги шафоатчимиз”. “Биз уларга фақат бизларни Оллоҳга жуда ҳам яқин қилишлари учунгина ибодат қиламиз”. (Зумар 3 оят ) Оятини араб мушрикларига хитоб қилиб келтиради. Сўнгра мушрикларга раддия қилиб Оллоҳ қуйидаги оятни келтиради: قلاتنبؤناللهبمالايعلمفيالسماواتولافىالارضسبحانهوتعالىعمايشركون “Сен Оллоҳга у осмонлару ерда билмайдиган нарсаларнинг хабарини бермоқчимисизлар!? “ деб айт. Оллоҳ улар келтираётган ширкдан пок ва юксак зотдир”. Ибн Боз қуйидаги оят билан аҳли сунна вал жамоадагиларни адаштирмоқчи бўлади. Яъни, Абдулло ибн Боз пайғамбарлар ва авлиёларнинг қабрларини зиёрат қилиш, уларни ўртага қўйиб дуо қилишни ширк деб фатво берган. Уларни жоҳилият мушрикларидан ҳам зиёдроқ ширк қилишган, деб айблайди. Бу аҳли сунна вал жамоанинг эътиқоди, деб белгилаган. Шу фатвога кўра ҳозирда ҳам ҳаж амалини қилаётган ҳожилар ва умра зиёратчиларини Пайғамбаримиз с.а.в.нинг қабрларини ва саҳобайи киромларнинг қабрларини зиёрат қилишда махсус одамлар ширк амалини қилманглар, деб уларни қабр олдидан ҳайдайдилар.

 

Лекин бу эътиқод жуда ҳам хато. Бу оятлар ва далиллар ноўрин келтирилганлигини очиқ - ойдин далиллар билан исботлаб берамиз.

Биринчидан, Пайғамбаримиз с.а.в. ҳаётлик чоғларида Бақеъ аҳлини ва Уҳуд жангида шаҳид бўлган жангчиларни зиёрат қилганлари тарих китобларида ёзиб қолдирилган. Яна Расулуллоҳ с.а.в. “Ким Каъбани зиёрат қилсаю мени зиёрат қилмаса, менга озор берибди”деб айтадилар, Ибн Адий ривояти. Бошқа ривоятда “Ким қабримни зиёрат қилса унга шафоатим вожиб бўлади” деб айтганлар. Бу ҳадисни Дори Қутний ва кўплаб ҳадис олимлари ривоят қилишган. Шунингдек, Имом Субкий “Шиффоус сиқом” - “касалликлар давоси” номли китобида шу ҳадисни зикр қилади. Янабошқа ҳадисда “Ким мени зиёрат қилса, қиёмат кунида унга шафоат қилишим Оллоҳдаги ҳаққи бўлади” деб келади. Яна Дору Қутний, Табароний, Байҳақий ва Ибн Асокир қилган ривоятларида қуйидаги ҳадис келади: “Ким ҳаж қилсаю менинг қабримни ҳам зиёрат қилса, бошқа ривоятда, вафотимдан кейин қабрим устига келиб мени зиёрат қилса, ҳаётлигимда мени зиёрат қилгани каби бўлади”. Бунга ўхшаган кўплаб ҳадислар келган. Барчаси Пайғамбаримиз с.а.в.нинг қабрларини зиёрат қилиш мустаҳаб эканлигига очиқ - ойдин ишора қилади. Уларнинг ҳаммасини зикр қилиб гапни кўп чўзиб ўтирмадим. Худди шунингдек солиҳ кишиларнинг қабрини зиёрат қилиш ҳам мандуб амаллардан ҳисобланади. Далил эса Пайғамбаримиз с.а.в. Бақеъ аҳлини ва Уҳуд шаҳидларини зиёрат қилишларидир. Агар Ибн Боз келтирган оятлар қабрларни зиёрат қилиш тўғрисида бўлса эди Пайғамбаримиз с.а.в. зиёрат қилмас эдилар. Демак далиллар ноўрин, аҳли сунна вал жамоанинг эътиқоди ундайин эмас.

Иккинчидан, ўртага одам қўйиб Оллоҳга ёлбориш, яъни тавассул қилиш. Ибн Боз тавассулни мусулмонларда бўлиши ҳаром деб айтди. Бу улуғ ширк деб баҳолади ва оятлардан далилллар келтирди. Мен эса буни нотўғри деб айтаман ва бунга қуйидаги далилларни келтираман. Пайғамбаримиз с.а.в. дан кўплаб ҳадислар ворид бўлди. У киши ўз дуоларида “Эй Оллоҳим мен сендан сўровчиларнинг ҳаққи билан сўрайман” яъни “Мен сендан уларни ўртага қўйиб сўрайман” деб тавассул қилмоқдалар. Бошқа ҳадисда Абу Саиъд ал-Худрий ривояти билан келтирилади: ”Ким намозга уйидан чиқса шундай десин :”Эй Оллоҳим Сендан сенга дуо қилувчиларнинг ҳаққи билан сўрайман, шу йўлда юрувчиларнинг ҳаққи билан сўрайман, зеро мен кибрланиб, ношукурлик, риё ва овоза қилиб йўлга чиқмадим. Балки ғазабингдан қўрқиб, розилигингни истаб чиқдим. Мен дўзахингдан паноҳ сўрайман, гуноҳимни кечиришлигингни сўрайман, сендан ўзга гуноҳларни кечирувчи зот йўқ”.

Бу ҳадисни Жалолиддин Суютий “Жомиул кабир” китобида ёзган. Шу ҳадисда Пайҳамбаримиз с.а.в. ҳар бир мўъмин кишини ўртага қўйиб, тавассул қилиб дуо сўраяптилар. Бу мушрикларнинг иши эмас. Ибн Боз адаштирган.

Шунга ўхшаш бошқа ривоятлар бор. Уларда ҳам тавассул келтирилган. Ибни Боз буни қандай инкор этади. Юқоридаги ҳадисларга ишончи тўлмаганлар учун яна бошқа ҳадисларни келтираман. Саҳобия аёллардан Фотима бинти Асад вафот этганда Пайғамбаримиз с.а.в. “Эй Оллоҳим онамдан кейин оналик қилган Фотима бинти Асаднинг гуноҳларини кечир. Қабрини кенгайтир. Мен сендан Расулинг с.а.в. ва мендан олдин ўтган пайғамбарларинг ҳурматидан сўрайман” деб дуо қилганлар. Бу ҳадисни аллома Ибн Ҳажар “Жавҳарул Мунзам”ида ривоят қилган, жаййид санад билан Табароний “Кабир”, “Авсат” китобларида келтирган, Ибни Ҳиббон, Ҳокимлар ривоят қилишган. Шунча исломнинг буюк олимлари тавассулни бор деб турган маҳалида қандайдир Ибни Бозга ўхшаганлар чиқиб тавассулни йўқ деб турса ахмоқлик бўлади. Яна саҳиҳ ҳадислардан далил. Термизий, Насоий, Байҳақий ва Табароний саҳиҳ санад билан Усмон ибн Ҳанифдан қуйидаги ҳадисни ривоят қилишган: “Бир кўзи кўр киши Пайғамбаримиз с.а.в. олдиларига келди ва деди: “Оллоҳга дуо қилинг менинг кўзим кўрсин”. Шунда Расулуллоҳ с.а.в. :”Агар хоҳласанг дуо қиламан яхши бўласан, агар хоҳласанг сабр қилгин. Шу сен учун яхшироқ”. У киши дуо қилишини сўрайди. Шунда Расулулло с.а.в. чиройли таҳорат олишлигини ва қуйидаги дуо билан дуо қилишлигини сўрайдилар:“Эй Оллоҳим, раҳмат пайғамбари бўлган Муҳаммад с.а.в. ни ўртага қўйиб сўрайман. Эй Муҳаммад с.а.в. мен ҳожатим раво бўлишлиги учун роббимга сен билан юзланаман. Эй Оллоҳим унинг учун менга шифо бер”. Шундан кейин ўша кишининг кўзи кўра бошлайди.

Мана яна тавассул. Бу ҳадис Имом Бухорийнинг “Тарих” китобида, Ҳокимнинг “Мустадрак” китобида ва Ибн Можа саҳиҳ санад билан ривоят қилишган. Ибн Бозга ўхшаганлар: бундай дуо Пайғамбаримизнинг с.а.в. ҳаётлик чоғларида бўлган, вафотларидан кейин дуруст эмас деб айтадиган бўлса, биз уларга саҳобалар, тобеинлар ва таба тобеинлар ҳам ҳожатларининг раво бўлиши учун шу дуо билан дуо қилганлиги маълум ва машҳур, деб жавоб берамиз. Шулардан Усмон р.а. даврида бир кишининг мушкули ечилмай юради. Ўша одам келиб Усмон р.а.га шикоят қилади. Шунда Усмон р.а. юқоридаги дуо билан дуо қилишлигини айтадилар.

Ибн Боз ва унга эргашувчи ваҳҳобийлар ёки салафийлар аҳли сунна вал жамоанинг эътиқоди деб турли эътиқодларни киргизмоқдалар. Шунинг учун биз мусулмонлар, ҳақиқий аҳли сунна кишилари Абу Ҳанифа “Фиқҳул акбар”ларидан, Мотуридий ва Ашъарий эътиқодларидан чиқмаслигимиз лозим бўлади.

 

Уларнинг келтирган турли далил исботларига ҳам қулоқ солмаслигимиз шарт. Чунки шайтон ҳам васвасасида ишонарли қилиб вос-вос қилмаса биз унинг гапига қулоқ солмаймиз. Эҳтиёт бўлайлик!!!

Рейтинг@Mail.ru