JM News Portal - шаблон joomla Продвижение

Акромийлар ҳақиқатдан ҳам “тинч намойиш” ўтказишдими?

Акромийлар ҳақиқатдан ҳам “тинч намойиш” ўтказишдими?

Инсоният ўзидан юқори бўлган Куч (Худо)га ишонар экан, унинг амри ва буйруқларига бефарқ эмас. Бундан унумли фойдаланишни билган “Акромийлар” ДЭО 2005 йил 12-13 май куни қандай қонхўрликни амалга оширишди, ёки улар фақатгина “тинч намойиш” ўтказишганмиди? Балки улар аҳолини иш билан таъминлашни мақсад қилганмидилар, бунинг эвазига нимани кўзлашганди, сиз ҳам уларга қизиққанмисиз? 187 киши қурбон бўлди, 287 киши оғир тан жароҳати олди.

“Акромийлар” аввалига ўзларининг сафларини кенгайтириш мақсадида, аҳолининг нозик нуқталарига эътибор қаратиш эвазига кўпчиликни ўзларига оғдиришга уринишди. Кейинчалик шу оқимга қўшилиб, ҳатто тўнтаришларда қатнашган бир қатор собиқ аъзолари Иқбол Арабов, Алишер Усмонов, Дилшод Саримсоқов, Алижон Еттибоев, Ғулом Нодиров каби шахсларнинг таъкидлашича, улар юртимиздаги ўтиш давридаги баъзи қийинчиликлардан фойдаланиб, аҳолининг ишсиз қатламини иш билан таъминлашга зўр беришди. Улар ҳам иш билан таъминлаш эвазига, ҳам диний мавзуларга зўр бериш эвазига ўз сафларига қўшилиб бораётган аҳоли қатламини тобеъ қилишга уринишди. Кейинчалик эса Худонинг номи билан улар устидан бемалол ҳукумронлик қилишни бошлашди. Охир оқибат улар Андижонда қўпорувчилик уюштиришди.

Рейтинг@Mail.ru