JM News Portal - шаблон joomla Продвижение

Фитналардан огоҳлантириш

Фитналардан огоҳлантириш

Салом! ЎХҲ жамоаси. Ҳалиям фитна қилишдан тўхтамадингларми. Аллоҳга осий бўлишдан хали ҳам тўхтамадингларми?! Наҳотки сизлар ҳалиҳам тўнтарамиз, революция қиламиз деб ҳаракат қилиб, ўзларингча тўпланиб юрипсизлар. Қачонгача ўзларингни алдаб юрасизлар. Одамларни фикрини ўзларингга жалб қилмоқчисизлар. Лекин бариси бефойда эканини тушуниб етмаяпсизлар. Сизлар бариларингиз фитначисизлар.

Сизлар худди Усмон разияллоҳу анҳуни тушунмасдан у кишини шаҳид бўлишига сабабчи бўлган тўртта жоҳил, ақидапарастсизлар. Яна Аллоҳ таоло: «Ва сизлардан фақат зулм қилганларнинг ўзигагина етмайдиган фитнадан сақланинг. Ва билинки, албатта, Аллоҳнинг иқоби шиддатлидир», деган.

Ушбу ояти каримадаги «фитна» сўзи бошқа оятлардаги каби синов ва бало маъноларини англатади. Қайси бир жамоада золимлар зулм қилганда бошқалар қараб турса, ҳамма–зулм қилганлар ҳам, қараб турганлар ҳам баробар балога гирифтор бўладилар. 

 

«Зулм» деганда бир шахснинг иккинчи шахсга тажовуз қилишигина англанмайди, балки бу сўзнинг маъно қамрови кенг бўлиб, ҳамма ноҳақликлар, гуноҳлар унинг ичига киради. Хусусан, динни тарк этиш, Аллоҳнинг амрига юрмаслик, давлатда адолат ўрнатаман деб турли кризисларни пайдо бўлишига сабаб бўлиш, нормал ҳолатда давом этаётган турмушни бузиб ағдар-тўнтар қилиш, одамларнинг илм олишига халақит бериб фикрини чалҳитиш катта зулм ҳисобланади. Қайси бир жамиятда ана шундоқ зулмлар содир этилса, ўша жамиятнинг барча аъзолари; зулм ишларни қилганларию, уларга бефарқ қараб турганлари биргаликда фитнага-оммавий бало-офатга гирифтор бўладилар. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло Ўзига иймон келтирган бандаларини бундан огоҳлантириб, ушбу хитобни қилмоқда:

 

«Ва сизлардан фақат зулм қилганларнинг ўзигагина етмайдиган фитнадан сақланинг».

 

Яна, эй зулм қилаётганлар:

 

«...билгинки, албатта, Аллоҳнинг иқоби шиддатлидир».

 

 

Зайнаб бинти Жаҳш разияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва салам уйқудан юзлари қизарган ҳолда уйғониб: «Лаа илаҳа иллаллоҳу. Батаҳқиқ, яқинлашган ёмонликдан арабларнинг ҳолига вой бўлсин! Бугун Яъжуж ва Маъжужнинг тўғонидан манабунча очилди», дедилар.

 

Суфён қўлини букиб тўқсон ёки юзни кўрсатди.

«Ичимизда солиҳлар туриб ҳалок бўламизми?» дейилди.

«Ҳа! Қачон фисқи фужур кўпайса», дедилар». Тўртовлари ривоят қилган.

 

Шарҳ: Кишилар ичида фисқи фасод кенг тарқалса Аллоҳ таоло. уларни агар ичларида аҳли солиҳ кишилар бўлса ҳам ҳалокатга дучор қилар экан. Шунинг учун шу хатни ўқиб тушунган одамлар! Сизларга мурожаат қиламан. Кўпчилик бўлиб фисқи фасодга қарши туриш лозим. Ўз ватанига хиёнат қилиб, тўрт томонга қочиб кетган ярамас нонкўрларга қарши куч билан, агар куч билан бўлмаса гап билан, агар гап билан бўлмаса фикр билан қарши туриб курашиш керак. 

 

Умму Салама разияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Русулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам кечаси чўчиб уйғондилар ва: «Субҳаналлоҳи! Хазиналардан нималар нозил қилинди?! Фитналардан нималар нозил қилинди?! Ҳужралар соҳибаларини ким уйғотади?! Бу дунёда кийимли бўлганларнинг кўплари охиратда ялонғочдирлар», дедилар». Бухорий ва Термизий ривоят қилган.

 

Шарҳ: Русулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга келажакда бўладиган баъзи ишлар, фитналар ва ҳодисалар билдириб турилган. Бу сафар ҳам у зот уйқудан чўчиб уйғониб ана шундоқ нарсалардан бир нечасини айтганлар:

 

«Хазиналардан нималар нозил қилинди?!» 

 

Бунда келажакда мусулмонлар қўлига ўлжа тушадиган хазиналар, жумладан, Форс ва Рум империяларидан тушадиган хазиналар ҳақида сўз кетмоқда. 

 

«Фитналардан нималар нозил қилинди?!» 

 

Асосан, мусулмонлар орасида бўладиган, ҳазрати Усмонга қарши қўзғалган фитнадан бошланадиган фитналар ҳақида сўз кетмоқда. Айнан ЎХҲ ҳақида ва шунга ўхшаганлар ҳақида гапирилган.

 

«Ҳужралар соҳибаларини ким уйғотади?!» 

 

Яъни, Русулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг завжаи мутоҳҳараларини.

 

«Бу дунёда кийимли бўлганларнинг кўплари охиратда ялонғочдирлар».

 

 

Бу дунёда бой бадавлат бўлиб турли туман қимматбаҳо ва чиройли кийимларни кийиб ўтганлар у дунёда гуноҳлари ва айблари туфайли аҳли маҳшар олдида шармандали равишда ялонғоч бўлиб қоладилар. Ҳар бир мўмин банда бу улкан ҳақиқатдан огоҳ бўлмоғи керак.

 

Оиша розияллоҳу анҳудан дан ривоят қилинади: «Русулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уйқуларида сесканиб тушдилар. Биз у ҳақида у зотдан сўрадик. Шунда у зот: «Ажабо! Умматимдан бир тўп кишилар Қурайшдан бўлган бир киши ила ушбу байтга беркиниб олмоқдалар. Токи очиқ ерга чиққанларида уларни ер ютди», дедилар.

 

«Эй Аллоҳнинг расули Гоҳида йўл ҳам одамларни жамлаб қўяди», дедик.

 

«Ҳа! Уларнинг қасд қилган ҳам, мажбур бўлган ҳам, йўлда қолган ҳам бор. Уларнинг ҳаммаси бирга ҳалок бўлурлар. Аммо турлича қайта тирилурлар. Аллоҳ уларни ниятларига қараб қайта тирилтирур», дедилар». Тўртовлари ривоят қилган.

 

Шарҳ: Фитна бўлганда ва унинг сабабидан ҳалокат келганда хўлу қуруқ ҳаммаси баробар ёнар экан. Ўша ҳалокат қасддан фитнага қўшилганни ҳам, мажбур бўлиб ноилож қўшилганни ҳам, йўловчини ҳам олиб кетар экан. Аммо бу дегани уларнинг ҳаммасининг оқибати бир бўлар экан-да дегани эмас. Вақти соати етиб қиёмат қоим бўлганда улар турли ҳолда қайта тириладилар. Бу дунёда иймонли, ибодатли ва амали солиҳли бўлганлар гўзал ҳолда, бошқалар эса бошқача ҳолда қайта тириладилар. 

 

Шунинг учун одамлар ҳаммаси бузилиб кетиб бир ўзи қолганда ҳам мўмин банда Аллоҳ таоло.нинг айтганидан қолмаслиги лозим. Ўз ватанига маънавий ва моддий кризис олиб кириб хиёнат қилмаслиги керак.

 

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан дан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Қачон Аллоҳ бир қавм устидан азоб нозил қилса. Ўша азоб уларнинг ичида ким бўлса ҳаммасига баробар етади. Сўнгра амалларига қараб қайта тирилтириладилар», дедилар». Икки шайх ривоят қилган.

 

Шарҳ: Оммавий азобга лойиқ бўлган қавмнинг ичида бўлган одам ким бўлишидан қатъий назар уларга қўшилиб мусибатга учрайди. Аммо бу одамлар айниқса, нима қилайлик, замон шу экан-да, дейишга зинҳор баҳона бўла олмайди. Мўмин банда дунёда ёлғиз ўзи аҳли иймонни тамсил қилаётган бўлса ҳам Аллоҳ таоло.нинг айтганидан қолмаслиги керак. Чунки, унинг иймони, ибодати ва амали солиҳи ҳеч қачон зое кетмайди. Лекин ўйлаб кўринглар!! Қайси бир давлатнинг ёки шахсларнинг буйруғи остида ўз ватанига хиёнат қилиши, ДАвлат бошлиғини “бу диктатор” деб баҳона қилиб бутун давлатни қўлга олишни ният қилиш фитна қилишни айни ўзгинаси эмасми?! 

 

Агар ўзи нобакорлар жамоасига қўшилиб ҳалокатга учраса ҳам иймони, ибодати ва амали солиҳи уни охиратда қутқариб қолади. Барча бандалар қайта тириладиган пайтда у гўзал ҳолатда қайта тирилади ва ўз мукофотини заррача камаймаган равишда олади.

 

Аҳмаддан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Замон яқин бўладир. Амал ноқис бўладир. Ўта бахиллик ташқари чиқур. Фитналар зоҳир бўлур. Ҳамда ҳараж кўпаюр», дедилар.

 

«Эй Аллоҳнинг расули У недир?» дейишди.

 

«Қатл! Қатл!» дедилар».

 

Шарҳ: Бу ҳадиси шарифда Русулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг замонларидан кейин чиқадиган баъзи ҳолатлар ҳақида сўз кетмоқда.

 

«Замон яқин бўладир». 

 

Бир вақтлар келиб вақтнинг баракаси қолмайди. Бир йил бир ойдек ўтиб кетади. Бир ой бир ҳафтадек ўтиб кетади ва ҳаказо.

 

«Амал ноқис бўладир». 

 

Бир вақтлар келиб диний таълимотларга амал қилиш, амали солиҳ қилиш камаяди. Аллоҳга ибодат қилиш ўрнига турли гуруҳларга қўшилиб фитна қилиш. 

 

«Ўта бахиллик ташқарига чиқур». 

 

Бир вақтлар келиб одамлардан сахийлик кетиб бахил бўлиб қоладилар. Бахил бўлганларида ҳам ўта бахил бўладилар. Биров бировга бахил қилишни уят санамай қўяди. Одамларни тўғри илм олишдан тўхтатиб, уларни фикрини чалғитиб, ўз бузуқ фикри, яъни давлатни тўнтарамиз ревалюция қиламиз ва ҳоказолар ҳам бахилликка киради... 

 

«Фитналар зоҳир бўлур». 

Бир вақтлар келиб одамлар ўртасида турли туман фитналар кўтарилади. Фитна кетидан фитна келаверади. ЎХҲ га ўхшаб.

Русулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу гапларнинг ортида яна бир нарсани қўшдилар:

«Ҳамда ҳараж кўпаюр», дедилар».

У зотни тинглаб турганлар бу сўзнинг маъносини тўлиқ англаб етишмади ва:

«Эй Аллоҳнинг расули У недир?» дейишди».

Русулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу саволга жавоб ўлароқ:

«Қатл! Қатл!» дедилар».

Бир вақтлар келиб одамлар орасида қатл кўпаяди.

Аммо шунга ҳам қарамай мўмин-мусулмон банда динини маҳкам тутмоғи лозим.

Ал-Бухорий

Рейтинг@Mail.ru