JM News Portal - шаблон joomla Продвижение

«Хизб-ут Тахрир» диний экстремистик ташкилоти

«Хизб-ут Тахрир» диний экстремистик ташкилоти

«Хизб-ут Таҳрир» диний-экстремистик партияси 1953 йилда Исроилнинг Қуддус шаҳрида Тақиуддин Набихоний (1914-1977) томонидан ташкил этилган. Ташкилотнинг яратилишида ва кейинги фаолиятида Англия махсус хизматларининг ўрни катта.

«Хизб-ут Таҳрир»ни Марказий Осиё худудига кириб келишида Тошкент Политехника Институтининг «Билол», «Ахмад», Абу Толиб Аҳмад Жалил ва «Абу Махмуд» (ҳозирда ташкилотни МДҲ буйича раҳбари) исмли араб талабаларининг ўрни катта бўлган. Шундан сўнг, республикада «хизб» ғояларини Усмонов, Агзамов ва Азимбоев каби турли оила вакиллари тарғиб қила бошлашган. Айни кунда ташкилот аъзоларининг сони бутун дунёда тахминан 1 миллион атрофида, минтақада эса 120 мингдан ортиқ.

Ташкилот аъзолари Ислом динининг Сунний йўналиши Ханафий мазҳабига амал қилишади ва ўз олдиларига 1924 йилда қўллаган Усмоний Халифалиги ўрнида Ислом Халифатини тиклашни ва дастлаб барча мусулмон давлатлари, сўнгра қолган давлатларни куч билан бирлаштиришни асосий мақсад қилиб қуйишган. Хозирги кунда ташкилот амири Ато Абу Рушта («Абу Ёсин») томонидан хизб ғояларини тарғиб қилишда икки йўналиш белгиланган:

Биринчи - «Хизб-ут Тахрир»ни барча диний экстремистик окимларни бирлаштириш кучига эга булган ташкилот сифатида намоён этиш;

Иккинчи - турли террористик ва экстремистик ташкилотлар фаолиятини қўллаб-кувватлаган ҳолда, ўз нашриётлари оркали дунёвий давлатлар сиёсатини танқид қилиш;

«Хизб-ут Таҳрир» ўз мақсадига эришишни уч босқичда кўзлаган, хусусан:

«Таскиф» - ўз ғояларини тарғиб қилиб, «тахрирчи» лар сонини кўпайтириш;

«Тафоул» - мусулмон оммасига ўз ғояларини тарғиб қилиб, жамиятда ташкилотга нисбатан ижобий фикр уйғотиш;

«Инқилоб» - ҳокимиятни эгаллашга ҳаракат (лозим топилганда харбий кучлар оркали).

Ташкилот пирамида шаклида ташкил этилган бўлиб, ҳар бир аъзо бевосита бошлиғи ва у билан бир ҳалқада, ёхуд жиҳозда бўлганларни танийди.

Ҳозирги кунга келиб, «Ҳизб-ут Таҳрир» Диний Экстремистик Ташкилоти (ДЭТ) дунёда кўплаб тарафдорларига эга ҳисобланади. Буюк Британия, Индонезия, Малайзия, Судан каби давлатларда ташкилот аъзолари эркин фаолият юритишади. Ташкилотнинг штаб квартираси Ливан давлатида жойлашган.

2001 йил 11 сентябр воқеаларидан сўнг ташкилот аъзолари ўз стратегияларини ва тамойилларини қайта кўриб чиқишган. Юқори орган Қиёдат томонидан Толибон ҳаракати ва У.Б.Ладенларни ҳар тарафлама қўллаб-қувватлаш тўғрисида қарор қабул қилинган. Қиёдат ушбу қарорини толибон ва У.Б.Ладен бутун дунё халифалигини тиклаш учун ҳаракат қилаётганлиги, ўз навбатида ушбу ҳолат «Ҳизб-ут Таҳрир»нинг якуний мақсади эканлиги билан изоҳлайди.

Ҳозирги кунда ташкилот томонидан бутун дунё бўйлаб мусулмон оммасини жиҳодга чорлаш бўйича турли даъватлар олиб борилмоқда. Деярли барча мамлакатларда ташкилот адабиётлари тарқатилиб, халқаро интернет тармоғида жиҳоднинг фарзлиги хусусида маълумотлар жойлаштирилмоқда.

«Ҳизб-ут Таҳрир» фаолиятини бутун дунё бўйича «амир» (ҳозирда Абу Ато Рушта), бир неча давлатлар орасида «мўътамад», давлат миқёсида «маъсул», бир неча вилоятлар миқёсида «минтақа маъсуллари» (Ўзбекистон 3 минтақага бўлинган: «Водий» - Андижон, Наманган, Фарғона, «Марказий» - Тошкент шаҳри ва вилояти, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари, «Жанубий» - Самарқанд, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятлари, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон 2 тадан минатқага - шимол ва жанубга бўлинади), шаҳар ва тумандаги мавзелар бўйича тузилган «жиҳоз»ларда «нақиб» ва унинг «ноиби» мувофиқлаштириб келишади. «Жиҳоз»да ҳалқа дарсларидан таҳсил олган «ҳизбий»лар фаолият қилишади. Улар ҳар ой қилган ишлари буйича «ҳисобот» ва аъзолик пуллари «табарруот»ни ўз «ноиб» ва «нақиб» ларига топшириб келишади.

Шунингдек, ташкилотнинг «аёллар қаноти» аъзолари ўз фаолиятларида «минтақа маъсули»га бўйсунишади.

«Ҳизб-ут Таҳрир» аъзолари «Ислом Низоми», «Халифалик», «Шахсия» каби китоб, «ал-Ваъй» журнали ва турли варақалардан фойдаланишади.

Ташкилот аъзолик бадали, чоп этилган адабиётларни сотиш ва ҳорижий ҳомийлар ҳисобидан молиялаштирилади.

Ҳозирги кунда «Хизб-ут Таҳрир» ДЭТнинг МОМ (Марказиё Осиё Минтақаси) бўйича маркази Қирғизистон Республикасининг жанубий вилоятларида жойлашган.

Рейтинг@Mail.ru