JM News Portal - шаблон joomla Продвижение

Раддиядан мақсад...

Раддиядан мақсад...

Биз турли фирқаларни кузатганимизда ва уларга раддиялар берганимизда хўжакўрсинликни, бизни иқрор қилиб мақташликни, адашган кишидан устун эканлигимизни билдириш ёки шахсиятга тегиб ёмон-отлиқ қилишни мақсад қилган эмасмиз.

Балки мусулмонлар орасида пайдо бўлган бўлиниш сабабларини кузатиб, уларга аралашиб қолган мусулмонларни чиқариш ёки энди Ислом динини ўрганишни бошлаган кишиларни бир офатга, адашган эътиқод ўрасига тушиб қолишини олдини олиш учун ҳаракат қилмоқдамиз. Бизнинг мақсадимиз – Ислом динига хизмат қилиш, унинг яхлитлиги ва бутунлигига раҳна соладиган турли оқимлардан тозалашдир. 

Шунингдек, бўлинишга олиб келувчи оқимларнинг сўзларини бир жойга жамлаб, Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳақиқий умматидан бу фикрлар узоқ эканлигини кўрсатиш учун  улар орасидаги қарама-қарши, зид бўлган турли фикрларни очиб берамиз. Сабаби, киши умрининг асосий муддатини ботил, адашув, иккиланишларда ўтказганидан кўра ҳаққа қайтиш улар учун яхшироқ бўлади. Яна бу ишимиз мусулмонларнинг гуноҳкорлик ҳолатидан чиқартириши мумкин бўлган катта йўлларнинг биридир. 

Мусулмонларга ўзининг улуғлиги, иззати, шон-шарафини қайтаришлиги учун, туғён, нифоқ ва адашувга киришликни олдини олиш учун холис ва содиқ ният зарур бўлади. Ислом динининг иззати ва мусулмонларнинг шарафи ҳар доим, асрлар оша, Аллоҳнинг китоби ва Расулуллоҳ саллалоҳу алайҳи ва салламнинг суннатлари устида қоим бўлган. Бу умматнинг муқаддамлари ҳаққа эришиш учун Ислом динини қандай ўрганган бўлсалар шу ҳолатда кейингилар ҳам ўрганмаса озорлар ва машаққатлар кўпаяверади. Иш ҳақ томон ўзгармайди.

Бизнинг кузатувимизга кўра, Динни яхлит ҳолатда, фирқаларга бўлинмасдан ўрганиш учун бажаришлик лозим бўлган бир неча ишлар мавжуд. Улар қуйидагилар: 

1-Расулуллоҳ саллалоҳу алайҳи ва саллам тўғрилигини башорат берган  аҳли сунна вал жамоа фирқаси эътиқодини англаш. Бузилган бошқа фирқалардан узоқ эканлигини ҳамда очиқ ажралиб туришини кўра билиш;

2-Ҳозир мавжуд бўлган умматнинг ўтмишда ўтган салафи солиҳинлар билан боғланиши. Улар орасидаги ихтилоф ўзагини аниқлаш. Огоҳ бўлиш. Мусулмонларни ўтмишидан узиб, янги нарса қурмоқчи бўлган шахсларни ажрата бидиш ва уларга ўз вақтида раддия бериш;

3-Фирқаларни ўрганиш. Бу гарчи мозийдаги салафи солиҳинлар меросини ўрганиш орқали бошланади; 

4-Ҳақни ботилдан ажратиш ва мусулмонларнинг соғлом эътиқодини асрашни мақсад қилиш. 

Юқорида санаб ўтилган ишлар динда мухолиф бўлган кишиларни ҳамда адашганларни билдиришлик учун энг яқин ва равшан йўл деб биламиз. 

Фирқаларнинг адашганлигини билдириш учун улар пайдо қилган нарсанинг нотўғри эканлигини таъкидлаб тушунтириш лозим. Инсоф, тўғрилик, мутаассибликдан узоқ бўлган ҳолда, ҳужжатларни кучли тақдим қилиш орқали мунозара қилиш шарт бўлади.

Рейтинг@Mail.ru