JM News Portal - шаблон joomla Продвижение

Жиходчилар диний экстремистик оқими

Жиходчилар диний экстремистик оқими

Марказий Осиё минтақасида мавжуд конституцион тузумни ағдариш ва ислом давлатини қуришни мақсад қилиб қўйган террористик ва диний экстремистик гуруҳлар орасида, асосий ўринни «Жиҳодчилар» диний экстремистик оқими тарафдорлари эгаллайди.

Ҳозирги кунда инсонларнинг тинч ва осойишта ҳаёти ҳамда хотиржамлигига раҳна солиб турувчи «Жиҳод»чилар баьзи ерларда учраб турибди. Террорчиларнинг тутган йўллари ҳар-хил бўлсада қилаётган ишлари бир хил, яъни, одамларнинг тинч турмуш тарзини издан чиқариб, қўрқув остида яшашга мажбурлашдир. Дунё цивилизацияси ривожланиши, шунингдек, янги техник воситалардан фойдаланиб, кун сайин ўзининг қабиҳ, даҳшатли кураш усулларини кучайтириб бормоқдалар.

Терроризмнинг хунук окибатларидан энг ачинарлиси шуки, бутун дунёни тинчлик ва меҳрибонликка, одамларни раҳм-шафқат ва адолатли бўлишга буюрадиган ислом динининг пок номини булғаб, унга зид бўлган бузғунчиликларни «ислом ниқоби» остида амалга оширилишидир. «Ислом» ва «Террор» сўзларини ёнма-ён ишлатилиши мумкин эмас. Самовий динларнинг биронтаси зўравонликни, зулмни оқламайди ва қўллаб-қувватламайди. Ояти каримада

 

....مَنْ قَتَلَ نَفْسًا بِغَيْرِ نَفْسٍ أَوْ فَسَادٍ فِي الْأَرْضِ فَكَأَنَّمَا قَتَلَ النَّاسَ جَمِيعًا وَمَنْ أَحْيَاهَا فَكَأَنَّمَا أَحْيَا النَّاسَ جَمِيعًا وَلَقَدْ جَاءَتْهُمْ رُسُلُنَا بِالْبَيِّنَاتِ ثُمَّ إِنَّ كَثِيرًا مِنْهُمْ بَعْدَ ذَلِكَ فِي الْأَرْضِ لَمُسْرِفُونَ

“Бирор жонни ўлдирмаган ёки Ерда (бузғунчилик ва қароқчилик каби) фасод ишларини қилмаган инсонни ўлдирган одам худди ҳамма одамларни ўлдирган кабидир. Унга ҳаёт бахш этган (ўлимдан қутқариб қолган) одам эса барча одамларни тирилтирган кабидир”. Расулларимиз уларга (илоҳий) ҳужжатларни келтирдилар. Сўнгра уларнинг кўпчилиги ўшандан кейин (ҳам) Ерда исроф қилувчилардан бўлдилар” (Моида: 32)Имом Бухорий ривоят килган ҳадисда шундай дейилади: «Қиёмат куни биринчи савол нохақ тўкилган қон тўғрисида бўлур».

1989-1991 йиллари диний муассасаларга аҳолини боришига таъқиқлар ман этилгандан сўнг, диндорлар орасида фикр алмашинув фаоллашди, бу эса экстремистик ғоя руҳидаги баъзи ижтимоий гуруҳларни кириб келишига ва минтақада «жиҳод»чилар диний экстремистик оқимни пайдо бўлишига сабаб бўлди. Жумладан, А.Мирзаев, О.Назаров, Х.Восиев, Т.Нурматов, А.Барноев, А.Утаев, С.Агзамов, Ю.Эргашев, А.Юсупов и А.Каримовлардан иборат норасмий диний уламолар гуруҳи «ваҳҳобийлик»ни таъсир ғоясига тушиб, «Ислом тикланиш партия»сини ташкил этишган.

Улар ўз олдига шафқатсизлик, қотиллик ва тинч аҳоли устига кўплаб кулфатларни солишни мақсад қилиб олган. Ушбу мақсадларни ислом мақсадларига тескари ҳолда эканини билган ҳар қандай киши, ноқобилчилик ҳаракатлари ислом ва иймон тақозосидан узоқ ҳаракатлигини кўради. Зеро, биз террор (одам ўлдириш, инсонларга зулм қилиш) деб атаган ҳаракатларни ислом улкан гуноҳ деб белгилаб қўйган. Қурьони каримда шундай келади:

 

وَإِذَا تَوَلَّى سَعَى فِي الْأَرْضِ لِيُفْسِدَ فِيهَا وَيُهْلِكَ الْحَرْثَ وَالنَّسْلَ وَاللَّهُ لَا يُحِبُّ الْفَسَادَ

“(Олдингиздан) кетганида ерда фитна-фасод, экин ва наслни ҳалок қилиш ишлари билан юради. Аллоҳ эса, фасодни (бузғунчиликни) ёқтирмайди”. ( Бақара: 205)

Ёш авлодни диний фундаменталистик ғоялар асосида тарбиялаш ҳамда ўз фаолиятларини кенгайтириш учун хориждаги турли хил диний марказлардан моддий ёрдам олиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг Тошкент, Андижон ва Наманган вилоятларида масжидлар қошида яширин “хужра”лар ташкил этилган. Абдували Мирзаев и Обид Назаровлар Саудия арабистони подишохлигида диний экстремистик руҳда чоп этилган бир қатор адабиётларни ўзбек тилига таржима қилишган.

Қисқа муддат ичида айрим имомлар ҳамда анъанавий ислом дини аҳкомларини инкор этувчи шахслар орасида “ваҳҳобийлик” – «жиходчилар» ғояларини қўллаб-қувватловчи А.Мирзаев ва О.Назаров тарафдорлари вужудга келди. Уларни лидерликка бўлган интилиши, шариат масалалари ва республикада ислом фундаментализмини ривожлантириш тўғрисида қилган ихтилофлари экстремистларни бирлашишига имкон бермади.

1991-1996 йиллар давомида О.Назаров томонидан ўнлаб “жамоат”лар ташкил қилиниб, «жиҳодчилар» ғоялари бўйича диний таълим берилган. Кейинчалик Рухиддин Фахрутдинов (жазо муддатини ўтамоқда) ва А.Бекмирзаев (Кибрай туманидаги отишмада ўлдирилган) каби ушбу “жамоат” аъзолари Афғонистон, Покистон, Тожикистон ва Чеченистон давлатларида ҳарбий тайёргарликдан ўтишган.

Мавжуд маълумотлар таҳлили, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ташкилотлар томонидан оқим аъзоларига қарши олиб борилган фаол тадбирлардан сўнг, жиноий жавобгарликка тортилишдан хавфсираган айрим “жамоа” аъзолари ўз тактикасини ўзгартириб, хуфёна тарзда фаолият олиб боришаётган бўлса, айримлари “ҳижрат”га чет давлатларга чиқиб, ўз жиноий фаолиятларини фаол тарзда давом эттиришмоқда.

«Жиҳод»чиликнинг янги ташкил этилган гуруҳидаги аъзоларининг кўпчилиги билан яқин кунларда Ўзбекистонда конституцион тузумни зўрлик йўли билан ағдариш режалари Махмудов Шавкат раҳбарлигидаги жамоатлар томонидан тузилган. Ш.Махмудовнинг ўзи эса О.Назаров раҳбарлигида 1990 йилларда Тошкент шаҳар Олмазор тумани ҳудудида фаолият кўрсатган «жиҳод»чилар жамоаси таркибида бўлган. Р.Фахрутдинов билан яқин жиноий алоқада бўлган, у билан бирга 1997-1998 йиллари Озарбайжон ва Туркияда бўлиб ўтган Тоҳир Йўлдошевнинг эмиссарлари билан бўлиб ўтган учрашувларда қатнашган. 1999 йил 16 феврал воқеаларидан сўнг Ш.Махмудов доимий яшаш жойини тарк этган ҳолда Украинанинг Кривой Рог ва Симферополь шаҳарларида яшаган.

Украина давлатида бўлиш давомида Ш.Махмудов 2001 йилдан бошлаб Ўзбекистон фуқароларидан иборат бир қатор “жамоа”ларни ташкил этган.

Ш.Махмудов томонидан тузилган жамоаларнинг бирламчи аъзолари қидирувдагилар ёки ҳуқуқ тартибот идоралари назарига тушмаган А.Мирзаев, О.Назаров ғояларига хайрихох бўлган ва Р.Фахрутдиновни шогирдларидан иборат бўлишган.

Ш.Махмудов Ўзбекистондаги яқин алоқалари ёрдамида молиявий имконияти мавжуд маслакдошларини Украинага жўнатиш каналини йўлга қўйган. У «янги келганларни» бозорларда ва Украина шаҳарларидаги овқатланиш масканларида иш билан таъминлаган. Тахминан 2003 йилдан бошлаб Ш.Махмудов республика ичида “жамоат”лар тармоғини тузиш мақсадида Ўзбекистонга ўзининг эмиссарларини жўнатишни йўлга қўйган.

Кўпгина қидирувдаги гуруҳ аъзолари атайлаб ўз айбларига иқрор бўлиб уйларига қайтиб келишган. Улар ошкоралашиб, ҳуқуқ тартибот идоралари назаридан четда қолганларидан сўнг, республика ҳудудида “жамоа”лар тузишга киришган. Тезлик билан «жиҳод»чилик ғояси тарафдорлари ва ҳуқуқ тартибот идоралари назарига тушмаган собиқ маслакдошлари билан алоқа ўрнатади. Шу билан улар ўзларининг сафларига «хайрихоҳ» бўлганларни, яқин қариндошларини, ўртоқларини ва танишларини жалб қила бошлайди.

2008 йилнинг бошларида Ш.Махмудов Ўзбекистон билан чегарадош Жанубий Қозоғистон вилояти туманларидаги ўзининг тарафдорлари уйига жойлашиб олади. Бевосита унинг раҳбарлиги остида Тошкент шаҳри, Тошкент, Қашқадарё, Навоий, Самарқанд ва Фарғона вилоятларида «жиҳод»чилар тўдалари тузила бошланади.

Ш.Махмудов ўз мақсадига эришиш йўлида “жамоа” аъзоларига ҳарбий қисмлар, у ердаги қурол аслаҳа ва шахсий таркиб хусусида маълумотлар тўплаш юзасидан кўрсатмалар берган. Натижада, унинг қўл остидаги«жамоа» аъзолари томонидан бир қатор диний уламолар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари вакилларининг жонига суиқасд қилинган. Натижада, Тошкент шахридаги «Кўкалдош» мадрасасининг проректори Аброров Аброр ва ИИВ ходими Асадов Хасанлар ўлдирилган.

«Жиҳодчилар» фаолиятини фаоллаштириш ва хорижий қўпорувчилик марказларни ғоявий раҳнамолари амалий ҳаракатга, яъни «жиҳод»га, ўтиш хусусида «фатво» берганлигидан далолат бермоқда.

Гуруҳлар фаолиятини фош қилиб ташлаш натижалари шуни кўрсатмоқдаки, улар республика миқёси билан чегараланиб қолмай, балки Ўзбекистон ва Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистоннинг чегарадош туманларида ёллаш ва «жиҳодизм» руҳида янги аъзоларни тайёрлаш тизимини ташкил этишган.

Ташкилот ўзининг ўта радикал қарашлари билан ҳозирги вақтда янада хавфли экстремистик оқимга айланди. Агарда аввал экстремистлар охирги мақсадини «даъват» - «хижрат» - «жиҳод» босқичида белгилаган бўлса, ҳозирги пайтда «даъват» дан «жиҳод» га ўтишмоқда. Яъни, «жиҳодизм»да янги оқим пайдо бўлди, унинг тарафдорлари “қўрқувга солиш” услубини бошлаб юборишди. Уларнинг асосий таъсир объекти Европа миллатига мансуб шахслар, расмий дин вакиллари, ҳуқуқ тартибот идоралари ходимлари ва ғарб мамлакатлари фуқаролари бўлиб қолмоқда.

Ислом дини вакилларидан террористик ҳаракатларга танлаб олишни янги такомиллашган тизими йўлга қўйилди, яъни экстремистик ташкилотлар учун аҳолини ижтимоий қатламининг жиноий иш содир этган шахслари орасидан ўзларининг сафига янги аъзоларини ёллашмоқда.

Республикага қарши қўпорувчилик ишларини кейинчалик ташкил этиш учун ишончли жамоаларини шакллантириш мақсадида Россия, Қозоғистон, Қирғизистон ва бошқа бир қатор мамлакатларга ишлаш мақсадида чиқиб кетган фуқароларимиз орасида оқим тарафдорларини фаол ёллаш ишларини ҳам олиб боришмоқда.

Республикада динга мойилликнинг кучайиб бориши, «хайрихоҳ» тадбиркорлар томонидан молиявий манбаларни келиб туриши ва «хуфёна иқтисодий» даромадларнинг мавжудлиги «жиҳод»чиларнинг ғайриконституциявий фаолиятини давом эттиришлари учун қулай шароит яратмоқда.

Рейтинг@Mail.ru