JM News Portal - шаблон joomla Продвижение

Ботил тенситув (салафийлар)

Ботил тенситув (салафийлар)

Носириддин Албоний шахсияти бугун аҳли илмлар ичида жуда кўпчиликка маълум ва маъруф бўлиб улгурган. “Шайх Албоний саҳиҳ деган”, “Албоний ундай деган, Албоний бундай деган”га ўхшаш иборалар кўплаб рисола ва мақолаларни четлаб ўтаётгани йўқ.

Салафий котиблар томондан бу каби ҳаракатлар Албоний шахсиятини Ислом майдонида машҳур қилиб юборди, десак хато бўлмайди.

Ҳанафийлар ҳонадонида ўсиб улғайган, илк сабоқни ҳанафий олимлардан олган, дастлабки ибодатларини ҳанафийлик мазҳаби асосида адо этган, асли ҳанафий кейинчалик эса ўз мазҳабидан юз ўгирган Носириддин Албоний ҳанафийлик фиқҳига нисбатан жуда қўпол ҳурматсизлик қилган.

Ҳофиз Мунзирийга мансуб “Мухтасару саҳиҳи Муслим” асарига Носириддин Албоний таълиқ ёзади. Китобнинг 548-саҳифасида шундай матн бор:

“...бу очиқ-ойдин шуни билдирадики, Исо алайҳис-салом бизнинг шариатимиз билан иш кўради, китоб ва суннат билан ҳукм чиқаради! Инжил ё ҳанафий фиқҳига ўхшаш бошқа нарсалар билан эмас!”.

Бу иборани мазкур китобнинг 1977-йил Ал-мактаб ул-исломийда учинчи босмасида ўқишингиз мумкин. Лекин айрим хушёрроқ салафийлар шаънларига доғ туширувчи бу жумлаларни кейинги нашрларда ўчириб чоп қилишди.

Аммо, улар ҳақиқатни яшириб қолишдан барибир кеч қолишган эди. Албоний бошлиқ салафийларнинг бу иддаоси ҳанафий мазҳаби ва унга мансуб олимларга нисбатан жирканч ҳурматсизлик эканини дин ҳимоячилари бўлмиш аҳли суннанинг тадқиқотчи олимлари аниқ фактлар билан ошкор этиб қўйишгач, юқоридаги ибора яна ўз жойига қайтариб қўйилди. Ҳа, Албонийчилар ўша иборани ўз жойига қайтаришга мажбурбўлишди. Акс ҳолда юқоридаги ибора улар учун бир шармандалик бўлса, уни махфий қилиш янада шармандалик бўлар эди.

Қуръони карим илоҳий китоблар ичида то қиёматгача сақланиб қоладиган ягона диний манба ҳисобланади. Аллоҳ таоло унинг бирор ҳарфи ҳам ўзгармасдан дунё охиригача сақланиб боришини китоби мубинда эълон қилган.

Ислом оламига машҳур тўрт фиқҳий йўналиш—ҳанафий, моликий, шофеъий ва ҳанбалийлик мазҳаблари шубҳасиз Қурон ва суннат асосига барпо қилинган. Буни ҳатто ўша салафийлар ҳам тан олишади. Шундай экан мазкур тўрт мазҳабдан бирортасини бекор қилинган насоролик дини билан тенгситмоқ, шу мазҳаблардан бирортаси асосида иш кўришни таҳрийф ва табдил қилинган Инжилга тенглаштирмоқ, у билан баробар кўрмоқ мумкинми?! Асло!!!

Бундан тушунилишича, Носириддин Албоний ва у билан ҳамфикр салафийларнинг наздида ҳанафий мазҳаби китоб ва суннатга зид, худди Инжил таълимоти каби Ислом шариатидан айро йўналиш бўлиб чиқади. Бундай хунук ақидадан Аллоҳ сақласин! Аллоҳ таоло Албоний тарафдорларининг қалб кўзларини очсин. Албонийга эса раҳм қилсин ва кечирсин. Акс ҳолда уларнинг ҳолига қиёмат куни вой бўлади! Вой бўлади..!

Ҳасан ибн Али Саққофнинг “Қомусу шатоъим ал-Албоний” китоби асосида тайёрланди.

Рейтинг@Mail.ru