JM News Portal - шаблон joomla Продвижение

БЕМАЗА “САЛАФИЙЛИК”

БЕМАЗА “САЛАФИЙЛИК”

Муқаддима  Охирги йилларда аксар бемазҳаблар тарафдан саҳоба ва тобеинлар манҳажи ниқоби остида “салафийлик” байроғини баланд ҳилпиратиш ҳолатлари кўпайди. Наждлик Муҳаммад ибн Абдулваҳҳобнинг издошлари ҳам бугун “ваҳҳобий” деган атамадан

воз кечишиб ўзларини солиҳ салафлар йўлидамиз деб иддао қилишмоқда. Муҳаммад Носируддин Албоний шахсияти худди ўша “салафийлик” тарғиботчилари орасида доҳийлик касб қилган шахслардан биридир. Салафийлар Носир Албоний шахсиятига баҳо беришда жуда ҳаддан ошишган. Уни “Аср муҳаддиси”, “Суннат билимдони”, “Суннат ҳомийси” ва ҳоказо баландпарвоз илмий унвонлар билан лақаблаб олишган.

Шунингдек, салафийлар орасида охирги йилларда фиқҳий ва ҳатто ақидавий аҳкомларда ҳам Албоний фикрларига мурожаат қилиш ҳолатлари бирламчи одатга айланди.

Ҳукмингизга ҳавола этилмиш ушбу кичик рисолада “Салафийлик” оқими раҳнамоларидан бири Носир Албонийнинг тўрт мазҳаб ақидаси ва фиқҳига хилоф равишда чиқарган бемаза фатволари қатор териб чиқилган. Аҳли сунна эътиқодли ҳар бир аҳли илм бу фатволар билан танишиб чиқар экан айрим ўринларда беихтиёр “астағфируллоҳ” деб ёқа ушлайди. Баъзи ўринларда эса Носир Албонийнинг мантиқсиз фатволаридан кулгиси келса, айрим жойларда динимиз номидан гапирган бу одамга ачиниб йиғлагиси ҳам келади.

Муҳтарам ўқувчи! Модомики Ислом дини фиқҳи ва ақидаси билан қизиқар экансиз, диний маълумотларни интернет орқали тарқатиш сув ичишдан ҳам осон бўлган бугунги теҳника даврида сизнинг ҳам Носир Албоний номига кўзингиз тушган бўлса керак. Зотан салафийлар томондан тарқатилган кўплаб рисола ва мақолаларда бу одамнинг номи албатта бир неча бор зикр қилиб ўтилади.

Шу нуқтаи назардан токи сизнинг эътиқодингизда Носир Албоний шахсияти буюк ислом олими сифатида шаклланиб қолмаслиги, ўзингиз билмаган ҳолда унга тобе бўлиб қолмаслигингиз учун унинг асли салафи солиҳларга қарши чиқарган фатволарини ошкор қилишга жазм этдик. Токи унинг асли ким эканини сиз аниқ ва равшан билиб олинг! Носир Албонийга туҳмат, деган фикр пайдо бўлмаслиги учун ҳар бир фатвонинг аниқ манбаси унинг тагида алоҳида изоҳ сифатида ёзиб кўрсатилди.

Фатволар мазмунан соф табиатли, эътиқоди соғлом инсоннинг руҳий ҳолатига салбий таъсир қилиб, кайфиятни бузувчи руҳда бўлгани учун рисолага “БЕМАЗА САЛАФИЙЛИК” деб ном берилди. Рисолада фақат фатволар ва манбалари кўрсатилган бўлсада, яқин кунларда уларнинг ҳар бирига биттама-битта аҳли сунна олимлари томондан ёзилган манбалар асосида рад жавоб ёзиб чиқиш режамиз ҳам йўқ эмас. Дуоларингиздан умидвор ҳолда Носир Албонийнинг аҳли сунна ақидаси ва фиқҳига терс чиқарган фатволарини ҳавола этсак:

Аллоҳ таоло ҳақида

1.Аллоҳ азза ва жалланинг икки кўзи бор .

2.Салафийлик даъвати муассиси Аллоҳ таолонинг ўзидир .

3.Аллоҳ талонинг болдири бор .

4.Аллоҳ таолонинг ҳаққоний қўли бор .

5.Зеҳк—кулишлик Аллоҳ таолонинг сифатларидан биридир .

6.Таажжуб—ажабланмоқ Аллоҳ таолонинг сифатларидан биридир .

7.Иймон Аллоҳ таоло осмонда мавжуд деб иймон келтириш билан бўлади .

Пайғамбар ва расуллар ҳақида

1.Пайғамбарларнинг исмати мутлақо исмат эмасдир .

2.Пайғамбар ва расуллар кичкина гуноҳ ва осийлик қилишлари мумкин .

Саййидимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳақларида

1.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам онда-сонда ижтиҳод қиларди. Кўпинча ижтиҳоди тўғри чиқарди. Лекин аҳён-аҳёнда ижтиҳодида ҳақиқатга муваффақ бўлмасди, аксинча хато ижтиҳод қиларди. Шунда ул зотни тўғри йўлга йўллаш учун ваҳий нозил бўларди .

2.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам инсонларга етказган оятларни эсидан чиқариб қўйиши ҳам мумкин бўлган .

3.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг феъли қа қавли бир-бирига тескари чиқиб қолса, қавлига суянамиз .

4.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Муовия розияллоҳ анҳуга “ла ашбаъу батнаҳ” деб қилган дуоси қасддан бўлмаган .

5.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг аҳли аёллари ҳам зино қилишлари мумкин эди .

6.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни масжидун-набавийдан чиқариб юбориш ва қуббатун-набавийни бузиб ташлаш керак .

7.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳнинг наздида махлуқот ичида энг афзали эмас .

8.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ота-онаси ва бобоси Абдулмуттолиб дўзаҳ аҳлидан .

9.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни ва у кишининг ходимларини мадҳ этмаслик керак .

10.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан тавассул қилишлик ҳаром .

11.Муаззинлар азон сўнггида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга жаҳрий тарзда саловат ва салом айтишлари жоиз эмас .

12.Намозга такбир айтишдан аввал Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва Ул зотнинг оли асҳобларига жаҳрий саловат айтиш бидъат .

13. Жума куни хутба асносида “إن الله و ملائكته يصلون علي النبي...” ояти каримасини ўқиш ҳаром ва бидъат .

14.Бирон бир нарсадан таажжубланган чоғда Расулуллоҳга саловат айтиш мумкин эмас .

15.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни зиёрати учун сафарга отланиш ҳаром .

16.Ўлим тўшагида ётган кишига Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алоайҳи ва салламни талқин қилдириш ҳаром ва бидъат .

17.Солиҳ амаллар савобини Пайғамбаримизга ҳам ва бошқа ўликларга ҳам ҳадя қилиш жоиз эмас .

18.Мавлиди шариф туфайли жамланиб ўтириш мумкин эмас .

19.Мавлидун-набийни нишонлаш насороларга тақлид натижасида келиб чиққан .

Мазҳаблар ҳақида

1.Мазҳабга тақлид қилиш, муайяна бир мазҳабга мансублик ҳаром. Масалан, шофеъий ё ҳанафий деб .

2.Ҳанафий фиқҳини муҳарраф (ўзгартириб юборилган) Инжилга тенглаштирган .

3.Салафийлик асосичи Аллоҳ таолонинг ўзидир .

4.Ҳар-хил оқим ва тоифаларни муайян ном билан аташ ҳаромдир. Магар салафийлик мустасно. Чунки салафийликдан бошқа барча оқим ва мазҳаблар исматга мансуб эмас. Фақат салафийларгина исматга мансубдирлар .

5. Тариқатчи сўфийларга ер ва бошқа масканларни ижарага бериш мумкин эмас. Модомики у ерда ўз ибодатларини зоҳир бажармоқчи бўлишса .

Қуръони карим ҳақида

1.Мусҳафи шарифни ўпиш бидъат ва залолатдир .

2.Қуръон тиловатидан кейин “содақолллоҳул азим” деб айтишлик бидъатдир.

3.Ҳайзли аёллар Қуръон ўқишлари мубоҳдир.

Масжид ва жамоат намозлари ҳақида

1.Масжидда биринчи жамоат намозни тамомлагач иккинчи марта жамоат бўлиб намоз ўқиш жоиз эмас.

2.Масжидда овоз кучайтиргич (микрафон) билан азон айтиш ношаръийдир.

3.Масжидларда азон айтиш учун минора барпо қилиш бидъатдир.

4.Масжидда меҳроб бўлиши бидъатдир.

5.Ҳайзли аёлларни масжидларга, масжидул ҳаромга киришлари ва каъбани тавоф қилишлари, шунингдек Қуръон ўқишлари мубоҳдир.

6.Таровеҳни йигирма ракат ўқиганлар суннатга хилоф қилишган бўлади.

Дуо ҳақида

1.Дарсдан кейин ё бошқа зикрий йиғинларда “Мени ҳаққимга дуо қилинг” деганга ўхшаш сўлар билан бировдан дуо сўраш ҳаромдир .

2.Жума хутбаси ортидан давлат аскарлари, мудофаа хизматчилари ҳаққига дуо қилиш ҳаромдир.

Ота-она ҳақида

1.Ота-онани қўлини ўпиш мумкин эмас. Балки, бидъатдир.

2.Жума куни ота-онани зиёратига бориш бидъат ва жоиз эмасдир.

Аёлларга тегишли ҳукмлар ҳақида

1.Аёллар тилладан ясалган узук, зирак ва бошқа тақинчоқларни тақиши ҳаромдир.

2.Аёл кишининг сочи кўп бўлиб, ҳалақит берса ва эрига ёқмаса ҳам уни калталатиб кесиши жоиз эмас .

Ўликларга тегишли ҳукмлар ҳақида

1.Ўликни солиҳ инсонлар орасига дафн этиш мақсадида узоқ жойга олиб бориб кўмиш жоиз бўлмайди .

2.Ўлим тўшагида ётганларга Ёсин сурасини ўқишлик жоиз эмас.

3.Жаноза намози олдидан жаҳрий тарзда таҳлил, такбир, тасбиҳ ва Расулуллоҳга саловат айтишлик жоиз эмас ва бу динда бидъатдир.

4.Ўликларга фотиҳа ўқишлик, ёки бирон қорига фотиҳа ўқитишлик бидъатдир.

5.Қироъатнинг савоби ўликларга етмайди.

6.Бирон киши ўлганда унинг ақраболарига қабристонда таъзия билдириш жоиз эмас. Шунингдек, таъзия учун жамлашиб ўтириш жоиз эмас.

7.Қабр устига маййитнинг исми ва ўлган санасини ёзиб қўйишлик ҳаромдир.

Ҳар хил масалалар

1.Истинмо (мастурбация) рўзани бузмайди.

2.Исро кечасида жамлашиб ўтиришдан ман этилган.

3.Аллоҳни зикр қилишда тасбиҳ доначаларидан фойдаланмоқ ҳаромдир.

4.Калта иштон (турсик) киймоқ эркакларга ҳам аёлларга ҳам ҳаромдир.

5.Ўнг қўлга соат тақмоқ мустаҳабдир.

6.Жума кунини дам олиш куни қилиш бидъатдир.

7.Таомланиш вақтида “Бисмиллаҳир роҳманир роҳим” демоқ жоиз эмас. Балки, “Бисмиллаҳ” дейиш кифоя. “Роҳманир Роҳим”ни қўшиш жоиз эмас.

8.Маний покдир. Либосга маний текса у билан намоз ўқиш мумкин.

9.Жума оқшомида хуфтон намозига “Жума” ва “Мунофиқун” сураларини зам қилиб ўқиш жоиз эмас.

 

Изоҳлар:

  “Ал-фатава ал-кувайтия лил-Албоний”. 43 – Б. Амр Абдулмунъим Сулайм томондан жамланган. Биринчи босма. Доруз-зия. Миср.

  “Фатава ал-Албоний фил-мадина вал-имарат”. 18 – Б. Амр Абдулмунъим Сулайм томондан жамланган. Биринчи босма. Доруз-зия. Миср.

  “Силсилатул-аҳодийс ас-саҳиҳа”. Албоний. 583 – ҳ. 2 – ж. 128 – Б. Мактабатул-мароиф лин-нашр ват тавзиъ. Риёз.

  “Китобуш-шайҳ Албоний ва манҳажуҳу фи тақрири масоилил-эътиқод”. Муҳаммад ибн Сурур Шаъбон. 616 – Б. Биринчи босма. Дорул-каййон Риёз.

  “Силсилатул-аҳодис ас-саҳиҳа”. 2810 – ҳ. Ал-мужалладус-содис. 1 – Ж. 738 – Б. Биринчи босма. Мактабатул-маъориф лин-нашр ват-тавзийъ. Риёз.

  “Китобуш-шайҳ Албоний ва манҳажуҳу фи тақрири масоилил-эътиқод”. Муҳаммад ибн Сурур Шаъбон. 243 – Б. Биринчи босма. Дорул-каййон Риёз.

  “ал-Ҳавий мин фатаваш-шайҳ Албоний”. Абу Ҳамом ал-Мисрий. 1 – Ж. 43 – Б. Матбатул-илмийя. Миср.

  “Фатава ал-Албоний фил-мадина вал-имарат”. 18 – Б. Амр Абдулмунъим Сулайм томондан жамланган. Биринчи босма. Доруз-зия. Миср.

  “Ал-фатава ал-кувайтия лил-Албоний”. 29 ва 31 – Б. Амр Абдулмунъим Сулайм томондан жамланган. Биринчи босма. Доруз-зия. Миср.

 

  “ал-Ҳавий мин фатаваш-шайҳ Албоний”. Абу Ҳамом ал-Мисрий. 2 – Ж. 36 – Б. Матбатул-илмийя. Миср.

  “Ал-фатава ал-кувайтия лил-Албоний”. 30 ва 31 – Б. Амр Абдулмунъим Сулайм томондан жамланган. Биринчи босма. Доруз-зия. Миср.

  “Фатава ал-Албоний фил-мадина вал-имарат”. 39 – Б. Амр Абдулмунъим Сулайм томондан жамланган. Биринчи босма. Доруз-зия. Миср.

  “Силсилатул-аҳодис ас-саҳиҳа”. 82 – ҳ. 1 – Ж. 165 – Б. Биринчи босма. Мактабатул-маъориф лин-нашр ват-тавзийъ. Риёз.

  “Силсилатул-аҳодис ас-саҳиҳа”. 2507 – ҳ. Ал-мужалладус-содис. 1 – Ж. 26 ва 27 – Б. Биринчи босма. Мактабатул-маъориф лин-нашр ват-тавзийъ. Риёз.

  “Таҳзирус-сожид” Албоний. 98 – Б. Учинчи босма. Мактабутул-исломий. Байрут.

  “Ат-тавссул. Анваъуҳу ва аҳкамуҳу”. Албоний. Муҳаммад Ийд Аббосий томондан тартиблаштирилган. 149 – Б. Мактабатул-маъориф лин-нашр ват-тавзийъ. Риёз.

  “Саҳиҳу сийратин-набавийя”. Албоний. 23 – Б. Биринчи босма. Мактабатул-исломий. Урдун.

  “Ат-тавссул. Анваъуҳу ва аҳкамуҳу”. Албоний. Муҳаммад Ийд Аббосий томондан тартиблаштирилган. 80 – Б. Мактабатул-маъориф лин-нашр ват-тавзийъ. Риёз.

  “Аҳкамул-жаноиз ва бидаъуҳа”. Албоний.264 ва 266 – Б. Тўртинчи босма. Мактабатул-исломий. Байрут. Ва яна “Ат-тавссул. Анваъуҳу ва аҳкамуҳу” номли китобида.

  “Тамомул-минна”. Албоний. 158 – Б. Бешинчи босма. Дорур-роъя. Риёз. Ва яна “Силсилатул-аҳодис аз-заифа”. Албоний. 891 - Ҳ. 2- Ж. 294 - Б. Мактабатул-маъориф лин-нашр ват-тавзийъ. Риёз.

  “Силсилатул-аҳодис аз-заифа”. Албоний. 891 - Ҳ. 2- Ж. 294 - Б. Мактабатул-маъориф лин-нашр ват-тавзийъ. Риёз.

  “Ал-ажвибатун-нафиа ан асилати лужнати масжидил-жамиа”. Албоний. 67 – Б. Иккинчи босма. Мактабатул-маъориф лин-нашр ват-тавзийъ. Риёз.

  “Қомус ул-бидаъ мустахраж мин кутубил Албоний”. Машҳур Салмон ва Аҳмад Шакуконий томонларидан тайёрланган. 701 – Б. Учинчи босма. Дорул имом Бухорий. Қатар.

  “Фатава ал-Албоний фил-мадина вал-имарат”. 12 – Б. Амр Абдулмунъим Сулайм томондан жамланган. Биринчи босма. Доруз-зия. Миср.

  “Аҳкамул-жаноиз ва бидаъуҳа”. Албоний.243 – Б. Тўртинчи босма. Мактабатул-исломий. Байрут. 

  “Аҳкамул-жаноиз ва бидаъуҳа”. Албоний.260 ва 261 – Б. Тўртинчи босма. Мактабатул-исломий. Байрут. 

  “Фатава ал-Албоний фил-мадина вал-имарат”. 155 – Б. Амр Абдулмунъим Сулайм томондан жамланган. Биринчи босма. Доруз-зия. Миср.

  “Фатава ал-Албоний фил-мадина вал-имарат”. 155 – Б. Амр Абдулмунъим Сулайм томондан жамланган. Биринчи босма. Доруз-зия. Миср.

  “Фатава ал-Албоний фил-мадина вал-имарат”. 43 – Б. Амр Абдулмунъим Сулайм томондан жамланган. Биринчи босма. Доруз-зия. Миср.

  “Мухтасару саҳиҳи Муслим лил-Мунзирий.” Таҳқиқу Албоний. 2060 – Ҳ. 543 – Б. Учинчи янги босма. Мактабатул-маъориф лин-нашр ват-тавзийъ. Риёз.

  “Фатава ал-Албоний фил-мадина вал-имарат”. 18 – Б. Амр Абдулмунъим Сулайм томондан жамланган. Биринчи босма. Доруз-зия. Миср.

  “Фатава ал-Албоний фил-мадина вал-имарат”. 27 – Б. Амр Абдулмунъим Сулайм томондан жамланган. Биринчи босма. Доруз-зия. Миср.

  “Фатава ал-Албоний фил-мадина вал-имарат”. 136 – Б. Амр Абдулмунъим Сулайм томондан жамланган. Биринчи босма. Доруз-зия. Миср.

  “Рисолату кайфа яжибу алайна ан-нуфассира ал-Қуръан ал-карим”. Албоний. 27 – Б.Мактабатул-исломий. Урдун.

  “Фатава ал-Албоний фил-мадина вал-имарат”. 163 – Б. Амр Абдулмунъим Сулайм томондан жамланган. Биринчи босма. Доруз-зия. Миср.

  “Фатава ал-Албоний фил-мадина вал-имарат”. 233 – Б. Амр Абдулмунъим Сулайм томондан жамланган. Биринчи босма. Доруз-зия. Миср.

  “Тамомул-минна”. Албоний. 155 – Б. Бешинчи босма. Дорур-роъя. Риёз.

  “Ал-ажвибатун-нафиа ан асилати лужнати масжидил-жамиа”. Албоний. 18 – Б. Иккинчи босма. Мактабатул-маъориф лин-нашр ват-тавзийъ. Риёз.

  “Ал-ажвибатун-нафиа ан асилати лужнати масжидил-жамиа”. Албоний. 18 – Б. Иккинчи босма. Мактабатул-маъориф лин-нашр ват-тавзийъ. Риёз.

  “Силсилатул-аҳодис аз-заифа”. Албоний. 448 - Ҳ. 1- Ж. 241 - Б. Мактабатул-маъориф лин-нашр ват-тавзийъ. Риёз.

  “Фатава ал-Албоний фил-мадина вал-имарат”. 232 – Б. Амр Абдулмунъим Сулайм томондан жамланган. Биринчи босма. Доруз-зия. Миср.

  “ал-Ҳавий мин фатаваш-шайҳ Албоний”. Абу Ҳамом ал-Мисрий. 1 – Ж. 326 – Б. Матбатул-илмийя. Миср.

  “Қомус ул-бидаъ мустахраж мин кутубил Албоний”. Машҳур Салмон ва Аҳмад Шакуконий томонларидан тайёрланган. 702 – Б. Учинчи босма. Дорул имом Бухорий. Қатар.

  “Ал-ажвибатун-нафиа ан асилати лужнати масжидил-жамиа”. Албоний. 72 – Б. Иккинчи босма. Мактабатул-маъориф лин-нашр ват-тавзийъ. Риёз.

  “Қомус ул-бидаъ мустахраж мин кутубил Албоний”. Машҳур Салмон ва Аҳмад Шакуконий томонларидан тайёрланган. 718 – Б. Учинчи босма. Дорул имом Бухорий. Қатар.

  Аҳкамул-жаноиз ва бидаъуҳа”. Албоний.258 – Б. Тўртинчи босма. Мактабатул-исломий. Байрут.

  “Одобуз-зифоф”. Албоний. Муқаддима ва 222 – Б. Биринчи босма. Мактабатул-мароиф лин-нашр ват тавзиъ. Риёз. Ва яна “ал-Ҳавий мин фатаваш-шайҳ Албоний”. Абу Ҳамом ал-Мисрий. 2 – Ж. 152 ва 169 – Б. Матбатул-илмийя. Миср.

  “Фатава ал-Албоний фил-мадина вал-имарат”. 249 – Б. Амр Абдулмунъим Сулайм томондан жамланган. Биринчи босма. Доруз-зия. Миср.

  “Аҳкамул-жаноиз ва бидаъуҳа”. Албоний.264 ва 248 – Б. Тўртинчи босма. Мактабатул-исломий. Байрут.

  “Силсилатул-аҳодис аз-заифа”. Албоний. 416 - Ҳ. 1- Ж. 606 - Б. Мактабатул-маъориф лин-нашр ват-тавзийъ. Риёз.

  “Аҳкамул-жаноиз ва бидаъуҳа”. Албоний. 252, 257, 259 – Б. Тўртинчи босма. Мактабатул-исломий. Байрут.

  “Аҳкамул-жаноиз ва бидаъуҳа”. Албоний. 252, 257, 259 – Б. Тўртинчи босма. Мактабатул-исломий. Байрут.

  “Аҳкамул-жаноиз ва бидаъуҳа”. Албоний. 255 – Б. Тўртинчи босма. Мактабатул-исломий. Байрут.

  “Аҳкамул-жаноиз ва бидаъуҳа”. Албоний. 265 – Б. Тўртинчи босма. Мактабатул-исломий. Байрут.

  “Тамомул-минна”. Албоний. 418 – Б. Бешинчи босма. Дорур-роъя. Риёз.

  “Қомус ул-бидаъ мустахраж мин кутубил Албоний”. Машҳур Салмон ва Аҳмад Шакуконий томонларидан тайёрланган. 718 – Б. Учинчи босма. Дорул имом Бухорий. Қатар.

  “Фатава ал-Албоний фил-мадина вал-имарат”. 161 – Б. Амр Абдулмунъим Сулайм томондан жамланган. Биринчи босма. Доруз-зия. Миср.

  “Фатава ал-Албоний фил-мадина вал-имарат”. 150 – Б. Амр Абдулмунъим Сулайм томондан жамланган. Биринчи босма. Доруз-зия. Миср.

  “Фатава ал-Албоний фил-мадина вал-имарат”. 149 – Б. Амр Абдулмунъим Сулайм томондан жамланган. Биринчи босма. Доруз-зия. Миср.

  “Ал-ажвибатун-нафиа ан асилати лужнати масжидил-жамиа”. Албоний. 65 – Б. Иккинчи босма. Мактабатул-маъориф лин-нашр ват-тавзийъ. Риёз.

  “Силсилатул-аҳодис ас-саҳиҳа”. 346 – ҳ. Ал-мужалладус-содис. 1 – Ж. 681 – Б. Биринчи босма. Мактабатул-маъориф лин-нашр ват-тавзийъ. Риёз.

  “Фатава ал-Албоний фил-мадина вал-имарат”. 67 – Б. Амр Абдулмунъим Сулайм томондан жамланган. Биринчи босма. Доруз-зия. Миср.

  “Силсилатул-аҳодис аз-заифа”. Албоний. 559 - Ҳ. 2- Ж. 35 - Б. Иккинчи босма. Мактабатул-маъориф лин-нашр ват-тавзийъ. Риёз.

 

Рейтинг@Mail.ru