JM News Portal - шаблон joomla Продвижение

Наждлик олимдўстларимизга самимий насиҳатлар 2-қисм

Наждлик олимдўстларимизга самимий насиҳатлар 2-қисм

بسم الله الرحمن الرحيم

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи ила бошлайман

 

قُلْ مَنْ يَرْزُقُكُمْ مِنْ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ قُلْ اللَّهُ وَإِنَّا أَوْ إِيَّاكُمْ لَعَلَى هُدًى أَوْ فِي ضَلَالٍ مُبِينٍ(24)قُلْ لَا تُسْأَلُونَ عَمَّا أَجْرَمْنَا وَلَا نُسْأَلُ عَمَّا تَعْمَلُونَ(25)قُلْ يَجْمَعُ بَيْنَنَا رَبُّنَا ثُمَّ يَفْتَحُ بَيْنَنَا بِالْحَقِّ وَهُوَ الْفَتَّاحُ الْعَلِيمُ(26

 

«Сен: «Сизга осмонлару ердан ким ризқ берур?» деб айт. «Аллоҳ. Албатта, биз ёки сиз ҳидоятда ёхуд очиқ-ойдин залолатдадирмиз». Сен: «Сизлар биз қилган жиноятдан сўралмассиз, биз эса сиз қилган амалдан сўралмасмиз», деб айт. Сен: «Роббимиз бизларни жамлар, сўнгра ҳақ ила орамизни очиқ қилур. У ўта очгувчи ва ўта билгувчидир», деб айт». (Сабаъ сураси, 24-26-оятлар).

 

إِنَّ اللّهَ يَأْمُرُ بِالْعَدْلِ وَالإِحْسَانِ وَإِيتَاء ذِي الْقُرْبَى وَيَنْهَى عَنِ الْفَحْشَاء وَالْمُنكَرِ وَالْبَغْيِ يَعِظُكُمْ لَعَلَّكُمْ تَذَكَّرُونَ

«Албатта, Аллоҳ адолатга, эҳсонга, қариндошларга яхшилик қилишга амр этадир ва фаҳшу мункар ҳамда зулмкорликдан қайтарадир. У сизларга ваъз қилур. Шоядки, эсласангиз».(Наҳл сураси, 90-оят).

 

يَا قَوْمِ لَكُمُ الْمُلْكُ الْيَوْمَ ظَاهِرِينَ فِي الْأَرْضِ فَمَن يَنصُرُنَا مِن بَأْسِ اللَّهِ إِنْ جَاءنَا قَالَ فِرْعَوْنُ مَا أُرِيكُمْ إِلَّا مَا أَرَى وَمَا أَهْدِيكُمْ إِلَّا سَبِيلَ الرَّشَادِ

«Эй қавмим, бугунги кунда мулк сизникидир. Ер юзида юзага чиқиб турибсизлар. Агар бизга Аллоҳнинг азоби келса, унда бизга ким ёрдам беради?!» деди. Фиръавн: «Мен сизга ўзим кўраётган нарсадан бошқани кўрсатмасман ва сизларни тўғри йўлдан бошқага йўлламасман», деди».(Ғофир сураси, 29-оят).

Аллоҳ таолога ҳамду санолар ва саййидимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга, у зотнинг оилалари ва саҳобаларига саловоту саломлар бўлсин.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламининг қуйидаги ҳадисларига мувофиқ:

عَنْ أَبِي رُقَيَّةَ تَمِيمِ بْنِ أَوْسٍ الدَّارِيِّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: "الدِّينُ النَّصِيحَةُ. قُلْنَا: لِمَنْ؟ قَالَ: لِلَّهِ، وَلِكِتَابِهِ، وَلِرَسُولِهِ، وَلأَئِمَّةِ الْمُسْلِمِينَ، وَعَامَّتِهِمْ". (رواه مسلم).

Тамим ибн Авс Дорий разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам:«Дин насиҳатдир», дедилар. Биз: «Ким учун?» – деб сўрадик. У зот: «Аллоҳ учун, Унинг китоби учун, Расули учун ҳамда мусулмонларнинг раҳбарлари ва оммалари учун! - деб жавоб бердилар.(Муслим ривояти).

Менинг «Ар-роддул муҳкамул маниъ»  номли китобим ёзилганда ва бошқа Аҳли илмларнинг кўплаб китоблари ёзилганидан сўнг, сизни шариат чегараларидан чиққан ҳолда қилаётган ишларингиз ислоҳ бўлиб, яхши томонга ўзгаришидан умид қилган эдим. Лекин, афсуски ҳеч нарса ўзгармади.

Аллоҳ таоло «Аср» сурасида марҳамат қилади:

وَالْعَصْرِ (1) إِنَّ الْإِنسَانَ لَفِي خُسْرٍ (2) إِلَّا الَّذِينَ آمَنُوا وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ وَتَوَاصَوْا بِالْحَقِّ وَتَوَاصَوْا بِالصَّبْرِ (3

«Аср билан қасам. Албатта, инсон хусрондадир (мағлубият, ютқизиқдарир). Магар иймон келтирганлар ва солиҳ амаллар қилганлар, бир-бирларини ҳақга чақирганлар ва бир-бирларини сабрга чақирганлар мустаснодир». (Аср сураси, 1-3-оятлар).

Аллоҳга истихора қилгандан сўнг, сизларга ушбу насиҳат билан мурожаат қилиб, уни қабул этишинглардан умид қиламан ҳамда Аллоҳ таолодан сиз ва бизга ҳақиқатни ҳақиқат сифатида кўрсатишини ва унга эргашишни насиб қилишини ҳамда ботилни ботил сифатида кўрсатишини ва ундан бизни узоқ қилишини ҳамда бизлар ҳавои нафсимизга эргашмаслигимиз учун ҳеч қандай ноаниқликни қолдирмаслигини сўрайман. Ҳидоят ва тавфиқ Аллоҳдандир.

 

1. Аллоҳни ягона эканлигига ишонган, сиз билан биргаликда намоз ўқиётган, Рамазон рўзасини тутаётган, закот бераётган, «Лаббайкаллоҳумма лаббайк, лаа шарика лака лаббайк, иннал ҳамда ван ниъмата лака вал мулк лаа шарика лака» деб талбия айтиб Байтни ҳаж қилаётган мусулмонларга айбловлар тиркаш жоиз эмас. Шариатда, уларни ширкда айблаш жоиз эмас. Лекин сизларнинг китобларингиз ва нашрларингиз бундай айбловларга тўлиб тошган. Худди шундай равишда, Мино масжидидаги имом хатибларингиз томонидан Қурбон ҳайити кунидаги хутбаларда ҳожиларни ва бутун дунёдаги барча мусулмонларни айблайдилар.Худди шундай хутба билан, Рамазон ҳайити куни масжидул Ҳаромнинг имоми Макка халқига ва умра қилаётган зиёратчиларга айбловлар ва туҳматлар билан таҳдид қилиб, уларни қўрқитади. Сиз бундай қилишни бас қилинглар! Аллоҳ таоло сизларни ҳидоятга бошласин. Кўплаб саҳиҳ ҳадиси шарифларга кўра эса, мусулмонларни қўрқитиш, айниқса Макка ва Мадина аҳлини қўрқитиш ҳаромдир.

2. Сизлар сўфийларни ва Имом Ашъарийнинг издошларини кофир деб ҳисоблайсизлар. Сизлар тўрт имомга  тақлид қилишни ва эргашишни инкор этасизлар, ваҳоланки дунёдаги мусулмонларнинг аксарияти уларга эргашиб келадилар. Шунингдек, марҳум ал-Малик ибн Абдулазиз тарафдан тайин қилинган давлатингизнинг расмий йўналиши эса тўрт мазҳабни тан олиш ва уларга эргашишнинг тўғри эканлигидир! Тўхтанглар! Аллоҳ сизни ҳидоят қилсин!

Исломни қабул қилгандан кейин кимда ким кофир бўлса, унинг қони мубоҳ бўлган муртадга айланади. Бас, Набий мустафо соллаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламнинг қуйидаги сўзларини эсланглар:

لا ترجعوا بعدى كافراً يضرب بعضكم رقاب بعض

«Мендан сўнг бир бирларингни бўйнингизга урадиган кофир бўлиб кетманглар!».(Бухорий ва Муслим ривоят қилганлар).

3. Юқоридагилардан фориғ бўлганинглардан сўнг, ўзларингиз тайёрлаган ёлланма одамларингизни, сиз залолатда деб ҳисоблайдиган, аслида эса Аллоҳ таолонинг каломини юқори этишга даъват этувчи, амри маъруф ва наҳъи мункар қилувчи исломий жамоаларга қарши йўлладингиз. Жумладан, Ҳиндистон, Покистон, Бангладешнинг энг яхши уламолари йиғилган турли исломий жамоатларга қарши китоблар, аудио тасмалар ва бошқа воситалар орқали курашасизлар . Сизлар ушбу китобларни турли тилларга таржима қиласизлар, уларни ҳар хил йўллар билан текинга тарқатасизлар. Бу худди, сизлар билан бирга ўзаро ҳамкорлик ташкилотида иштирок этувчи Абу Даби, Дубай, Абойиз (Уммон) аҳлини кофир деб китоб нашр қилганингиз кабидир. Ал-Азҳар шариф университети ва унинг уламоларига ҳужум қилишингиз эса, барчага яхши аён бўлган, сиз учун оддий ҳолдир.

4. Сизлар: «Ҳар бир бидъат залолатдадир» дейилган ҳадиси шарифни асл маъносини тушунмаган ҳолда, ўзларингдан бошқаларни инкор қилиш учун уни қайта-қайта айтаверасизлар. Лекин, шу билан бирга Набавий Суннатга хилоф бўлган баъзи амалларни қиласизларки, уларни инкор ҳам қилмайсизлар ва бидъат деб ҳам ҳисобламайсизлар. Уларнинг баъзиларини қуйида келтираман.

5. Сизлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Масжидларини хуфтон намозидан кейин беркитиб қўядиган бўлдинглар. Ваҳоланки, бундан аввал Ислом тарихида у ҳеч қачон ёпилмаган. Сизлар Масжидун Набавийда эътикоф ўтириш ва таҳажжуд намозини ўқишни ман этиб, Аллоҳ таолонинг қуйидаги сўзларини унутасизлар:

وَمَنْ أَظْلَمُ مِمَّن مَّنَعَ مَسَاجِدَ اللّهِ أَن يُذْكَرَ فِيهَا اسْمُهُ وَسَعَى فِي خَرَابِهَا أُوْلَـئِكَ مَا كَانَ لَهُمْ أَن يَدْخُلُوهَا إِلاَّ خَآئِفِينَ لهُمْ فِي الدُّنْيَا خِزْيٌ وَلَهُمْ فِي الآخِرَةِ عَذَابٌ عَظِيمٌ

«Аллоҳнинг масжидларида Унинг исми зикр қилинишини ман этган ва уларни бузишга ҳаракат қилгандан ҳам золимроқ одам борми? Ана ўшалар у жойларга фақат қўрққан ҳолларидагина киришлари керак эди-ку! Уларга бу дунёда хорлик бордир ва уларга охиратда улуғ азоб бордир».(Бақара сураси, 114-оят).

6. Сизлар Ҳижоз муаззинларининг азон айтишдаги усулларини ўзингизнинг Нажд усулингизга ўзгартиришга ва муайян чегараланган вақтда айтишларига мажбур қилдингиз. Бунда, мусулмонларнинг ушбу буюк ашъорларидан бўлмиш чақириқни айтишда овозни ўзгартирмаслик ва ширали қилмасликни талаб қилдингиз.

7. Икки Ҳарами шарифларда, ўзингизнинг мазҳабингизга эргашмаган ва сизнинг муҳрингиз босилган рухсатномаси йўқ олимларни дарс беришлари ва мавъиза қилишларини ман этдингиз, гарчи улар мусулмонларнинг катта уламолари, ҳаттоки Ҳижоз ва Иҳсо уламолари бўлсалар ҳам буни уларгатақиқладингиз. Сиз бошқа барчага, ҳаттоки у Ал-Азҳари шарифнинг шайхи бўлса ҳам, уларгатақиқ қўясизлар.

Аллоҳдан қўрқинглар! Мазҳабингизда ғулувга кетманглар. Мусулмонларнинг уламолари бўлмиш биродарларингиз хусусида яхши гумонда бўлинглар!

8. Сизлар Мадинаи мунаввара ва Маккаи мукарраманинг ташқарисида вафот этган мусулмонларни ушбу шаҳарларда дафн этилишинитақиқлайсизлар. Бу икки шаҳар Аллоҳ ва унинг Расули соллаллоҳу алайҳи ва салламга маҳбуб бўлган барокатли покиза заминлардир. Сизлар эса мусулмонларни ушбу шарофатли муборак ерда дафн этилишлик савобидан маҳрум қилмоқдасизлар. 

Абдуллоҳ ибн Аддий Зуҳрий розияллоҳу анҳу айтдилар:

رأيت رسول الله على راحته واقفاً بالحزورة يقول: "والله إنك لخير أرض الله وأحب أرض الله إلى الله،ولولا أخرجت منك ما خرجت

«Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни Ҳазвар номли жойда ўз туяларида ўтириб, Маккага қараб қуйидагиларни айтганларини кўрдим: 

«Аллоҳга қасамки, сен Аллоҳнинг энг яхши ерисан ва Аллоҳ учун энг севикли ерсан. Агар сендан (мажбуран) чиқарилмаганимда, ўзим чиқиб кетмаган бўлардим».(Имом Аҳмад, Термизий, Насоий, Ибн Можа, Ибн Ҳиббон, Ҳоким ривоят қилганлар).

Шунингдек, Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:

من استطاع أن يموت بالمدينة، فليمت بها، فأني أشفع لمن يموت بها

«Ким Мадинада ўлишни имконини топса, ундан вафот этсин. Мен у ерда вафот этганларни шафоат қиламан», дедилар.(Имом Аҳмад, Термизий, Насоий, Ибн Можа, Ибн Ҳиббон ривоят қилганлар).

9. Сизлар аёлларга Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қабрларининг ташқи тарафининг қаршисида эркаклар турганлари сингари туришларинитақиқлайсизлар. Агар имкон топганингизда сиз аёлларни ўз маҳрамлари билан бирга Байтул Ҳарамни тавоф қилишларини ҳамтақиқлаган бўлардингиз. Булар эса салафи солиҳларга хилоф ишдир! Сизлар тақводор ва пок мўмина аёлларни таҳқирлайсизлар. Сиз уларни масжидни ва имомни кўра олмаслиги учун зич пардалар орқасига беркитасизлар ва уларга шак шубҳа ва ишончсизлик назари билан қарайсизлар. Бу эса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва салафи солиҳлар замонасидан бошлаб кўрилмаган мудҳиш бидъатдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг даврларида имомнинг орқасидан эркаклар турардилар, кейин болалар ва кейин аёллар. Улар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг орқаларидан ҳеч қандай тўсиқ пардасиз намоз ўқирдилар.

10. Сизлар тунд юзли ёлланма жоҳилларни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қабрларининг шарафли олди тарафига қўйиб қўйдинглар. Улар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга орқаларини ўгириб, юзларини буриштириб, тунд қараш билан зиёратчи мусулмонларга қараган ҳолда, уларни ширк ва бидъатларда гумон қилиб турадилар. Ҳаттоки одамларни калтаклашга журъат қиладилар. Улар баъзи одамларни ҳайдайди, бошқасини уришиб беради, учинчисини қўлига уради, овозини кўтариб бақиради. Улар ўзларини Аллоҳ таолонинг қуйидаги сўзларини билмасликка ёки унутганликка соладилар: 

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا لَا تَرْفَعُوا أَصْوَاتَكُمْ فَوْقَ صَوْتِ النَّبِيِّ وَلَا تَجْهَرُوا لَهُ بِالْقَوْلِ كَجَهْرِ بَعْضِكُمْ لِبَعْضٍ أَن تَحْبَطَ أَعْمَالُكُمْ وَأَنتُمْ لَا تَشْعُرُونَ * إِنَّ الَّذِينَ يَغُضُّونَ أَصْوَاتَهُمْ عِندَ رَسُولِ اللَّهِ أُوْلَئِكَ الَّذِينَ امْتَحَنَ اللَّهُ قُلُوبَهُمْ لِلتَّقْوَى لَهُم مَّغْفِرَةٌ وَأَجْرٌ عَظِيمٌ * إِنَّ الَّذِينَ يُنَادُونَكَ مِن وَرَاء الْحُجُرَاتِ أَكْثَرُهُمْ لَا يَعْقِلُونَ

«Эй иймон келтирганлар! Овозингизни Пайғамбар овозидан юқори кўтарманг ва унга бир-бирингиз ила сўзлашгандек дағал сўз айтманг, ўзингиз сезмаган ҳолда амалларингиз ҳабата бўлиб қолмасин. Албатта, Расулуллоҳнинг ҳузурида овозларини пастлатганлар, ана ўшалар Аллоҳ қалбларини тақвога имтиҳон қилган зотлардир. Уларга мағфират ва улкан ажр бор. Албатта, сени ҳужралар ортидан чақираётганларнинг кўплари ақл ишлатмаслар».(Ҳужурот сураси, 2-4 оятлар).

Буларнинг барчасини улар такаббурлик билан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни севувчи зиёратчи мусулмонларни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ётган жойнинг олдида хорлашда давом этадилар. Ваҳоланки, Ибн Қоййим ўзининг «Бадаиул Фавоид» китобида Ҳанбалийларнинг шайхи бўлмиш Ибн Ақийлнинг ушбу масканни ер юзининг энг афзал жойи деб айтганини ривоят қилади . Унда Ибн Ақийл айтади: «Мендан «Каъба афзалми ёки Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳужраларими?», деб сўрадилар. Мен айтдим: «Агар сен ҳужрани ўзини назарда тутган бўлсанг, Каъба ундан афзал. Лекин сен ундаги зот билан қўшилгандаги ҳолни назарда тутган бўлсанг, Аллоҳга қасамки, у Арш ва уни кўтариб турувчи фаришталар, Адн жаннати ва коинотдаги барча нарсалардан кўра афзалдир! Чунки агар ўлчаб кўриладиган бўлса, у ҳужрадаги тананинг вазни осмонлару ердан ҳам оғирроқ бўлади»

Шунингдек, Имом Молик айтадилар: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг таналари турган жой барча нарсадан афзалдир. Ҳаттоки Курси ва Аршдан ҳам афзалдир. Сўнгра Масжидун-набавий, сўнгра Масжидул Ҳаром, сўнгра Макка».

Рейтинг@Mail.ru