JM News Portal - шаблон joomla Продвижение

Наждлик олимдўстларимизга самимий насиҳатлар 3-қисм

Наждлик олимдўстларимизга самимий насиҳатлар 3-қисм

11. Сизлар шариатда барча олимлар келишган қатъий далилларингиз бўлмаса ҳам, аёлларни Бақиъ қабристонини зиёрат қилишларини ман этасизлар. Сизлар мусулмонларни қабристонни зиёрат қилишларига чекловлар қўясизлар, фақатгина муайян чегараланган қисқа вақт ичидагина бунга рухсат берасизлар.

Ҳаттоки баъзи одамлар, қабристонга келаётган жанозаларга қўшилиб Бақиъ шарифга кириб олиш учун кутиб турадилар.Сизлар Мадинаи мунавварадаги зиёратчиларга йўл кўрсатувчилик (гид) хизматини қилувчиларни ман этдингиз ва уларнинг ризқини қирқдингиз. Уларнинг хизматисиз энди одамлар Оли байт, мўминларнинг оналари ва саҳобаларнинг қабрларини тополмай адаша бошладилар. Бу эса зулм, ўзбошимчалик, зўравонлик ва такаббурлик бўлиб, Аллоҳ ва унинг Расули соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундан рози бўлмайдилар. Бас, бундай қилишни тўхтатинглар, Аллоҳ таоло сизларга ҳидоят берсин!

12. Сизлар саҳобалар, мўминларнинг оналари ва Оли байт розияллоҳу анҳумнинг қабрлари устига қўйилган белги тошларни бузиб ташладинглар. Уларнинг қабрларини ер билан бир қилиб теккисладингларки, энди қайси қабр кимники эканлигини билиб бўлмай қолди. Ҳаттоки баъзи қабрларга бензин қуйиб, ёқиб ташладинглар (Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг оналари Омийна ибн Ваҳбнинг қабрлари назарда тутилмоқда). Ла ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳ!Ахир, қабрларнинг устига тош қўйишга рухсат этилганини ва қабрларни бир қарич юксак қилиниши мумкин эканлигини инобатга олсанглар бўларди-ку! Бу ишлар икки нафар гувоҳ билан мубоҳ қилинган (рухсат этилган).

Албатта, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Усмон ибн Мазъун розияллоҳу анҳунинг қабрига тош қўйиб қуйидагиларни айтганлари собит бўлгандир:

أتعلم بها قبر أخي وأدفن إليه من مات من أهلي

«Бу билан акамнинг қабрини белгилайман ва аҳлимдан ким ўлса унинг ёнига дафн қиламан».(Абу Довуд «Сунан»да ривоят қилган. Ҳофиз ибн Ҳажар унинг иснодини ҳасан деган).

Хорижа ибн Зайд айтадилар:

رأيتني ونحن شبان في زمن عثمان رضي الله عنه وإن أشدنا وثبة الذي يثب قبر عثمان بن مظعون حتى يجاوزه

«Эслайманки, ёшлик даврларимизда, Усмон розияллоҳу анҳунинг замонларида, орамиздаги энг сакрашга уста бўлганларимиз, Усмон ибн Мазъуннинг қабри устига қўйилган тошнинг устидан сакраб ўтарди». 

(Имом Бухорий «Саҳиҳ»да ривоят қилган).

13. Сизлар Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг масжидларининг бир бурчагида сўроқ қилиш, ҳукм чиқариш ва тергов жойини ташкил қилдинглар ва ҳозирда Бақиъ қабристонида ҳам шундай жойни қилдинглар. Сизлар, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қабрларини кўп зиёрат қилаётганлар ёки қўрқув билан, кўз ёши тўкиб, ушбу қабри шарифдаги зот билан тавассул қилиб Аллоҳ таолога дуо қилаётган зиёратчиларни маҳкамага судрадинглар. Сизлар у ерда – зиёрат қилиш, тавассул ва мавлиди шариф ҳақида аввалдан тайёрлаб қўйилган саволларни берасизлар. Агар сизларга мухолиф деб топсанглар, қамоққа тиқасизлар, визасини бекор қиласизлар ва мамлакатдан чиқариб юборасизлар. Ваҳоланки (сизлар рад қилаётган) бу амаллар уламолар наздида ва ҳатто Ҳанбалийлар наздида мубоҳ ҳисобланади . Бу амалларни қилгани учун мусулмонларни кофирга чиқариш ва уларни жазолаш мумкин эмас. Уларнинг қамоқхонасида ўтирганлардан бир ишончли киши менга айтиб бердики, у қамоқда бўлган давр мобайнида унинг қўллари кишанда бўлган. Бир ой давомида у қўли кишанланган ҳолда таҳорат олган ва намоз ўқиган. Унга ҳатто Қуръон ўқиш ҳам ман этилган.

Аллоҳ таолодан қўрқинглар! Албатта, зулм Қиёмат кунида қаттиқ жазоланади. Бундай ишлар оламларга раҳмат қилиб юборилган Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг масжидларида бўлиши мумкин эмас, ахир у зот: «Албатта мен барча борлиқ учун раҳматдирман», деганлар-ку! Аллоҳ таоло у зотни оламларга раҳмат қилиб юборган бўлса-ю, сизлар эса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ёнгиналарида, у зотнинг масжидларида мусулмонларга бунчалик қўпол ва ёмон муомала қиласизлар.Ваҳоланки, у зот соллаллоҳу алайҳи ва саллам:

عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِکٍ رضي الله عنه قَالَ : قَالَ رَسُوْلُ اﷲِ صلي الله عليه وآله وسلم : الْأَنْبِيَاءُ أَحْيَاءٌ فِي قُبُوْرِهِمْ يُصَلُّوْنَ

«Набийлар ўз қабрларида тирикдирлар, намоз ўқийдилар», деганлар. 

(Байҳақий «Ҳаятул анбиё»да, Абу Яъло «Муснад»да, Баззоз «Муснад»да ривоят қилганлар. Ҳайсамий «Мажмуъ аз-Завоид»да: «Абу Яъло ва Баззоз ривоят қилганлар, Абу Яълонинг рижоллари сиқо - ишончлидир», деган).

У зот соллаллоҳу алайҳи ва саллам яна айтганлар:

إِنَّ اللَّهَ عَزَّ وَجَلَّ حَرَّمَ عَلَى الْأَرْضِ أَجْسَادَ الْأَنْبِيَاءِ

«Албатта, Аллоҳ азза ва жалла, Набийларнинг жасадларини ейишни ерга ҳаром қилгандир».(Имом Аҳмад «Муснад»да, Ибн Аби Шайба, Абу Довуд, Насоий, Ибн Можа, Ибн Ҳаннон, Ибн Хузайма, Ал-Ҳоким ривоят қилганлар).

14. Сизлар Мадина аҳлидан бўлган бир саҳоватли одамга ўз шахсий маблағлари ҳисобидан, Ҳандақ тоғида жойлашган Абу Бакр сиддиқ розияллоҳу анҳунинг масжидларини бузишга ва қайтадан қуришга рухсат бердинглар. Бузилгандан сўнг, унинг қурилишига рухсат бермадинглар. Чунки, сизлар Хандақ жанги бўлган ва унинг хусусида «Аҳзоб» сураси нозил бўлган ерларда қурилган еттита масжидни зиёрат қилишни бидъат деб ҳисоблайсизлар ва уларнинг бузилишини истайсизлар.

15. Сизлар Набий солаллоҳу алайҳи ва салламга йўлланадиган саловатларнинг тўплами бўлмиш, орифи биллаҳ Шайх Муҳаммад Сулаймон ал-Жазулий ал-Ҳусайнийнинг«Далоилул хайрот» китобини ҳамда ундан бошқа китобларни ҳам мамлакатларингга олиб киришни ва уларни ўқишни ман қилдинглар. Ваҳоланки, сизлар шариатда мункар бўлган китоблар, журналлар ва бошқа нашрларни олиб кириш ва сотишга рухсат берасизлар. Аллоҳ таолодан қўрқинглар!

16. Сизлар шариатда мункар деб ҳисобланмайдиган Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг дунёга келишлари билан боғлиқ Мавлиди шарифни ўтказаётганларни орқасидан жосуслик қилиб, уларни тергов қиласизлар ва жазолайсизлар. Лекин, ўзларингиз турли мусиқа ва қўшиқли кўнгилочар тадбирларга эътироз билдирмайсизлар. Нима учун бундай икки хил мезонда ўлчайсизлар? Муҳаббатли мўминларни таҳқирлашни, беҳаё фосиқларни эса рози қилишни жоиз деб ҳисоблайсизларми?!

17. Бомдод намозида масжидларнинг имомларига Қунут дуосини ўқишнитақиқлайсизлар ва уни бидъат деб ҳисоблайсизлар. Ваҳоланки, сизлар уни тўрт имомнинг иккитаси – Имом Шофеъий ва Имом Молик (раҳматуллоҳи алайҳим)дан шаръан собит бўлганлигини яхши биласизлар. Нима учун сизлар бошқаларга ягона бир фикрни фарз қилишга уринасизлар ва мусулмонларга тазйиқ ўтказасизлар? Аллоҳ таолодан қўрқинглар!

18. Икки Ҳарами шарифларни (Макка ва Мадина) имомлари этиб фақатгина сизлардан бўлганлар тайинланади ва Ҳижоз, Аҳсо ва бошқа ерлардан бўлган уламолар ундан четлатилади. Шу адолатданми? Ёки бу диннинг талабими? Аллоҳ таолодан қўрқинглар ва адолат қилинглар! Албатта У адолат қилувчиларни севади.

19. Сизлар Икки ҳарами шарифда, айниқса Мадинаи мунавварадаги Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва у зотнинг саҳобаи киромларидан қолган осори атиқаларни (тарихий обидаларни) йўқ қилиш учун турли чораларни кўрдинглар. Ҳаттоки, Масжиди Набавийдан ташқари, бошқа ҳеч нарсани қолдирмадинглар деса ҳам бўлади. Ваҳоланки, бошқа халқлар ўзларининг улуғ ўтмишлари билан фахрланиб, ундан далил сифатида ҳамда уни эслаб туриш ва ибрат олиш мақсадида ўз тарихий обидаларини муҳофаза қиладилар.

Сизлар эса тарихий обидалар билан танишиш ва уларни зиёрат қилиш ниятида боришни Аллоҳ таолога ширк келтириш деб ҳисоблайсизлар. Ваҳоланки, Аллоҳ таоло бизларга ер юзида сайр этишни ва ҳаттоки мушрикларнинг осорларига назар солишни ва улардан ибрат олишни буюргандир. Булар Од, Самуд ва Мадинаи мунавварага яқин бўлган Солиҳ алайҳиссаломнинг диёрлари каби жойлар бўлиб, улар ҳозир ҳам саййёҳлар томонидан зиёрат қилиниб келинмоқда.

Аллоҳ таоло айтади:

قَدْ خَلَتْ مِن قَبْلِكُمْ سُنَنٌ فَسِيرُواْ فِي الأَرْضِ فَانْظُرُواْ كَيْفَ كَانَ عَاقِبَةُ الْمُكَذَّبِينَ

«Сиздан олдин суннатлар қолган. Бас, ер юзида юриб ёлғонга чиқарувчиларнинг оқибати қандай бўлганига назар солинглар».(Оли Имрон сураси, 137-оят).

أَوَ لَمْ يَسِيرُوا فِي الْأَرْضِ فَيَنظُرُوا كَيْفَ كَانَ عَاقِبه الَّذِينَ كَانُوا مِنْ قَبْلِهِمْ كَانُوا هُمْ أَشَدَّ مِنْهُمْ قُوَّةً وَآثَارًا فِي الْأَرْضِ فَأَخَذَهُمْ اللَّهُ بِذُنُوبِهِمْ وَمَا كَانَ لَهُمْ مِنْ اللَّهِ مِنْ وَاقٍ(21) ذَلِكَ بِأَنَّهُمْ كَانَتْ تَأْتِيهِمْ رُسُلُهُمْ بِالْبَيِّنَاتِ فَكَفَرُوا فَأَخَذَهُمْ اللَّهُ إِنَّهُ قَوِيٌّ شَدِيدُ الْعِقَابِ(22)

«Ахир улар ер юзида юриб, ўзларидан олдин ўтганларнинг оқибати қандай бўлганига назар солмайдиларми?! Ўшалар улардан кўра қувватлироқ ва ер юзида асарлари кўпроқ бўлган эдилар. Бас, Аллоҳ ўшаларни гуноҳлари сабабли тутди. Уларга Аллоҳдан ўзга бир сақловчи бўлмади. Бундай бўлишининг сабаби шуки, уларга Пайғамбарлари келар эдилар, улар эса, куфр келтирдилар. Бас, Аллоҳ уларни тутди. Албатта, у кучли ва иқоби шиддатли зотдир».(Ғофир сураси 21-22-оятлар).

أَلَمْ يَأْتِكُمْ نَبَأُ الَّذِينَ مِن قَبْلِكُمْ قَوْمِ نُوحٍ وَعَادٍ وَثَمُودَ وَالَّذِينَ مِن بَعْدِهِمْ لاَ يَعْلَمُهُمْ إِلاَّ اللّهُ جَاءتْهُمْ رُسُلُهُم بِالْبَيِّنَاتِ فَرَدُّواْ أَيْدِيَهُمْ فِي أَفْوَاهِهِمْ وَقَالُواْ إِنَّا كَفَرْنَا بِمَا أُرْسِلْتُم بِهِ وَإِنَّا لَفِي شَكٍّ مِّمَّا تَدْعُونَنَا إِلَيْهِ مُرِيبٍ

«Сизга ўзингиздан олдин ўтган Нуҳ, Од, Самуд қавмларининг ва улардан кейингиларнинг, Аллоҳдан ўзга ҳеч ким билмайдиганларнинг, хабари келмадими? Уларга Пайғамбарлари очиқ-ойдин ҳужжатлар билан келдилар. Улар эса, қўлларини оғизларига қўйиб: «Биз сиз бизни чақираётган нарсада шубҳалантирувчи шакдадирмиз!» дедилар».(Иброҳим сураси, 9-оят).

 

20. Сизлар Носир Албонийни ҳимоя қилиб, унга ёрдам бердинглар ва унинг «Аҳкамул жанаиз ва бидаъаҳа» («Жаназа аҳкомлари ва улардаги бидъатлар») номли китобини тарқатишга рахсат бердинглар. Ушбу китобида у Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қабрларини Масжиди шарифдан чиқариб ташланишини очиқдан очиқ талаб қилган. У бу қабиҳ сўзларини «Таҳзирул масажид»китобида яна қайтарган (68-69-бетларга қаранг). «Ҳужжатун набиййи» китобида эса (137-бетда), бу иддаосига зиёда қилиб, Мадинаи мунавварада бидъат қилиб чиқарилган нарсалардан деб: «Набийнинг қабрини Масжиднинг ичида қолдирилиши», деб айтган.Сизлар эса бу одамни Мадина Ислом университетининг олий кенгашининг аъзоси ва унинг муаллими қилиб тайинладинглар .

Марҳум қирол Файсал томонидан Албонийни ва унинг баъзи издошларини мамлакатдан ҳайдаб чиқарилганда, кейинчалик уни яна эгаллаб турган мансабига қайтариб келтирдинглар ва унинг касодга учраган китобларини тарқатилишига кенг йўл очиб бердинглар. Ваҳоланки, айни шу вақтда Ҳужжатул Ислом Имом Ғаззолий, Абул-Ҳасан Надавий, Абдул-Фаттоҳ Абу Ғудда, Саййид Муҳаммад Моликий, Саъид Ҳаво, Бутий ва мусулмонларнинг бошқа уламоларининг баъзи китобларини тарқатишнитақиқладинглар. Қани бу ерда адолат ва ҳаққонийлик?!

Рейтинг@Mail.ru