JM News Portal - шаблон joomla Продвижение

Наждлик олимдўстларимизга самимий насиҳатлар 4-қисм

Наждлик олимдўстларимизга самимий насиҳатлар 4-қисм

21. Сизлар Албонийнинг Қувайтдаги шогирди ва вакили бўлган Абдур-Раҳмон Абдул-Холиққа ғамхўрлик қиласизлар, унинг ёнига ўз издошларингни юборасизлар ва уни тўлиқ таъминлаб турасизлар. У ўзининг «Фазоиҳус суфият» («Сўфийларнинг можаролари») китобида барча авлиёлар ва солиҳларга ҳужум қилган.

У барча сўфийларни – ботиний зиндиқлар (яъни диндан чиққанлар) ва адашганлар деб номлаган. У ҳаттоки Ибн Таймия, Ибн Ражаб, аз-Заҳабийлар мақтаган ва улуғлаган, улар эътимод қилган зотларни ҳам шундай атаган .

Саҳиҳ бўлган ҳадиси қудсийда Аллоҳ таоло:

من عادى لي وليا فقد آذنته بالحرب

«Ким Менинг бир дўстимга (валий бандамга) душманлик қилса, Мен унга уруш очаман!» деган.(Бухорий ривоят қилган).

Аллоҳ таолодан қўрқинглар ва бу ишларингни тўхтатинглар!

22. Сизлар ҳар йили Масжидун Набавийни таъмирлаш ва янгилашдан фойдаланиб, унинг баҳонасида, Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламни мадҳ этилишларига оид Исломий ёдгорликларни йўқ қиласизлар. Сизлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг мақбараларининг ойнасига ёзилган иккита машҳур байтларни йўқ қилмоқчи бўлдингиз. Бу байтлар ҳақида Ибн Касийрнинг тафсирида (2-жилд, 306-бетга қаранг) Утбий исмли кишининг қиссаси келтирилган.

يا خير من دفنت بالقاع أعظمه فطاب من طيبهن القاع والأكم *نفسى الفداء لقبر أنت ساكنه فيه العفاف وفيه الجود والكرم

«Эй, ерда дафн қилинган яхшилар ичида энг буюги, унинг шарафи ила ер ва водий бўлди шарафли * Сен сокинлик топган қабрга мен фидо бўлайин, унда бордир софлик, меҳр ва мурувват».

Агарда икки Ҳарами шарифларнинг ходими қирол Фаҳдга бу иш ҳақида хабар берилиб, у сизларга бунитақиқламаганда, сизлар бу ишни амалга оширган бўлардинглар. Сизларқандай ҳам жафо кўрсатувчи бўлдинглар? Ахир бу, Роббингиз Аллоҳ таоло ва сизнинг ўртангизда воситачи бўлмиш мушфиқ Набийингиз соллаллоҳу алайҳи ва салламдан юз ўгириш эмасми?! Сизлар ва унинг орасидаги бу иш нима? Сизлар Аллоҳ таолонинг ушбу сўзларини унутиб қўйган кўринасизлар:

إِنَّ الَّذِينَ يُؤْذُونَ اللَّهَ وَرَسُولَهُ لَعَنَهُمُ اللَّهُ فِي الدُّنْيَا وَالْآخِرَةِ وَأَعَدَّ لَهُمْ عَذَاباً مُّهِيناً

«Албатта, Аллоҳга ва Унинг Расулига озор берадиганларни Аллоҳ бу дунё ва охиратда лаънатлади ҳамда уларга хорловчи азобни тайёрлаб қўйди».(Аҳзоб сураси, 57-оят).

23. Сизлар, ўз китоблари ва аудио-тасмали орқали мурожаатлари билан ушбу умматнинг уламолари, Аллоҳ йўлидаги даъватчилари ва солиҳ кишиларига мухолиф бўлиб, уларни сўкиш ва таъна тошларини отиш билан машҳур бўлган Муқбил ибн Ҳодий ал-Вадоийга, Мадинаи мунавварадаги ислом университетини тугатиши муносабати билан «Расулнинг қабри устига қурилган қубба» номли илмий иш билан нутқ сўзлашига рухсат бердинглар. Бу иш шайх Ҳамод Ансорийнинг раҳбарлигида тайёрланган эди. Ушбу маърузада у, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қабри шарифларини масжиддан чиқариб ташлашни ҳеч бир истиҳоласиз очиқчасига талаб қилди ҳамда қуббаи шарифни катта бидъат деб уни ҳам олиб ташлаш ва бузишни талаб қилди. Бу иши учун унга зафар ва муваффақият қозонганлик тўғрисидаги унвон бердинглар.

Ислом элчиси, Аллоҳнинг ҳабиби ва дўсти, оламларга раҳмат қилиб юборилган зот соллалоҳу алайҳи ва салламдан юз ўгирган одамга эҳтиром кўрсатасизларми?! Ҳолбуки бу одам йўлингиздан таъсирланган ўзига эргашувчи юзлаб издошларини сафарбар қилди. Уларни қурол кўтарган ҳолида солиҳ мусулмонларнинг, биринчи навбатда Адн ва Хазрамавтнинг баракаси бўлган Имом Раббоний ал-Ҳабиб ал-Айдарус рахматуллоҳи алайҳининг қабрларини бузиб, вайрон қилиш учун йўналтирди. Лекин Аллоҳ таоло уларнинг макру ҳийлаларини қайтариб, у зотнинг ётган жойлари янгиланди. Яманнинг Адн шахрида у кишининг қабрлари гумбази қайта таъмирланди. Кейин улар ер юзида вайронгарчиликлар қилиб, фасод уруғини сепдилар. Ўликларнинг қабрларини белкурак ва шунга ўхшаш нарсалар билан титкилаб қидирдилар, хаттоки айрим ўликликларнинг суякларини чиқариб олиб, уларни беҳурмат қилдилар. Ёпиқ фитнани қўзғадилар. Улар бу ишда (яъни қабрларни бузишда) Яманнинг баъзи жойларида динамит ёрдамида портлатлатганларидан ҳам хабаримиз бор. Буларнинг бари, қилмишларингиз натижасидир.

24. Сизлар икки Ҳарами шарифларнинг ходими қирол Фаҳд (Аллоҳ уни мукофотласин) чоп этишни буюрган Мусҳафи шарифларни номини «Набавий Мадинанинг мусҳафи» деб номладинглар . Бу билан сизлар саййидимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг юборилганлари ва пайғамбарликлари билан нафақат мазкур муборак шаҳар, балки бутун дунё мунаввар бўлиб нурга тўлганлигини тан олмаганларингни кўрсатдинглар.

Ансорларнинг қизлари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Мадинага ҳижрат қилиб келганларида қуйидаги шеърни айтганлар:

طلع البدر علينا من ثنيات الوداع ٠ وجب الشكر علينا ما دعا لله داع ٠ فهو البدر والقمر والنور

«Расулуллоҳ тўлин ойдек нур сочиб, чиқиб келди Саниятул Вадоъдан. Шукр қилмоқ лозим бизга ҳар лаҳза, бирон кимса қўл узмасин дуодан. У нурафшон тўлин ой ва нурдир».

Аллоҳ таоло марҳамат қилади:

يَا أَهْلَ الْكِتَابِ قَدْ جَاءكُمْ رَسُولُنَا يُبَيِّنُ لَكُمْ كَثِيراً مِّمَّا كُنتُمْ تُخْفُونَ مِنَ الْكِتَابِ وَيَعْفُو عَن كَثِيرٍ قَدْ جَاءكُم مِّنَ اللّهِ نُورٌ وَكِتَابٌ مُّبِينٌ (15) يَهْدِي بِهِ اللّهُ مَنِ اتَّبَعَ رِضْوَانَهُ سُبُلَ السَّلاَمِ وَيُخْرِجُهُم مِّنِ الظُّلُمَاتِ إِلَى النُّورِ بِإِذْنِهِ وَيَهْدِيهِمْ إِلَى صِرَاطٍ مُّسْتَقِيمٍ (16)

«Эй аҳли китоблар! Батаҳқиқ, сизларга Пайғамбаримиз келди. У сизга китобдан беркитиб юрган кўпгина нарсаларингизни баён қилиб беради. Кўпгинасини эса авф қилади. Батаҳқиқ, сизларга Аллоҳдан нур ва ойдин Китоб келди. У билан Аллоҳ Ўз розилигини истаганларни салом йўлларига бошлайди ва уларни Ўз изни ила зулматлардан нурга чиқаради ҳамда сироти мустақимга ҳидоят қилади». (Моида сураси, 15-16-оятлар).

Сизлар бу оятлардаги «нур»дан мурод – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам эканликларини билиш учун тафсир китобларига бир қаранглар, улар жуда ҳам кўпдир. Бизлар у зоти шарифнинг ўзлари нур эканликлари ҳақида сизлар билан бахслашмаяпмиз, балки Китоб ва Суннатда келганидек, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг нур, раҳмат ва ҳидоят бўлиб келганларини айтмоқдамиз. Зеро Аллоҳ таола марҳамат қиладики:

وَيُخْرِجُهُم مِّنِ الظُّلُمَاتِ إِلَى النُّورِ بِإِذْنِهِ وَيَهْدِيهِمْ إِلَى صِرَاطٍ مُّسْتَقِيمٍ

«Уларни Ўз изни ила зулматлардан нурга чиқаради ҳамда сироти мустақимга ҳидоят қилади». (Моида сураси, 16-оят).

25. Сизлар икки Ҳарами шарифларни бошқарув назорат қўмитасини «Макканинг Ҳарами ва Набави шариф масжидининг бошқаруви» деб номланишида қатъий турасизлар ва уни «Ал-Ҳарам ан-Набави Шариф» – «Шарофатли Набийнинг Ҳарами» демайсизлар. Худди шундай равишда, унга олиб борадиган йўллардаги кўрсаткичларда ҳам шундай ёзувларни илиб қўйгансизлар. Нима учун Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг масжидлари ҳарам эмас экан? Қандай қилиб бундай бўлиши мумкин, ваҳоланки, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Мадинанинг тўлиқ ҳарам қилганлар .

Осим ибн Сулаймон ал-Аҳвал розияллоҳу анҳу айтдилар: 

Мен Анас ибн Моликка: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинани ҳарам қилдиларми?" десам у: "Ҳа, у билан ана буни орасини ҳарам қилдилар. Ким унда бир бидъат пайдо қилса ёки бидъатчига жой берса, деб мана бу шиддатли сўзни айтдилар. "Ким унда бир бидъат пайдо қилса ёки бидъатчига жой берса унга Аллоҳнинг, фаришталарнинг ва барча одамларнинг лаънати бўлсин. Қиёмат куни Аллоҳ ундан нафлни ҳам, фарзни ҳам қабул қилмайди"(Муслим ривоят қилган).

Анас розияллоҳу анҳудан қилинган бошқа бир ривоятда, у киши айтадилар:

«Албатта, Уҳуд бизга муҳаббат қилган ва биз унга муҳаббат қилган тоғдир», дедилар». Қачонки Мадинага келгач: "Албатта мен Иброҳим алайҳиссалом Маккани ҳарам қилгани каби мен ҳам Мадинанинг икки тоғи орасини ҳарам қиламан. Аллоҳим уларнинг мудди ва соъига барака бергин", дедилар. (Бухорий ва Муслим ривоят қилганлар).

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мадина ҳарамдир. Ким унда бир бидъат пайдо қилса ёки бидъатчига жой берса, унга Аллоҳнинг, фаришталарнинг ва барча одамларнинг лаънати бўлсин. Қиёмат куни Аллоҳ ундан нафлни ҳам, фарзни ҳам қабул қилмайди(Муслим ривоят қилган).

26. Илмий меросга оид фирибгарликлар:

Барча мусулмонлар уларга муҳтож бўлганлиги учун мамлакатингизга киритишнитақиқлай олмаган исломий мерос бўлмиш китоблардан, сизларга ёқмаган ва рози бўлмаган жойларини чиқариб ташлашни ўз одатингизга айлантирдингиз. Бу эса, шаръий, қонуний нуқтаи назаридан олиб қараганда буюк салафи солиҳ уламолар бўлмиш уларнинг муаллифларининг фикрларига қарши уюштирилган ҳужумдир. Ўтиб кетган уламолар бугун сизлар билан хусуматлаша олмасалар ҳам, лекин охиратда Аллоҳнинг ҳузурида албатта буни қиладилар.

Ўзгартирилган ва сохталаштирилган китоблар жумласига – Имом Муҳйиддин Нававийнинг «Ал-Азкор» китоблари киради. У ҳижрий 1409 йилда Ар-Риёздаги «Дорул ҳуда» босмахонасида, Абдулқодир Арнут Аш-Шомийнинг таҳрири остида чоп этилган. Унинг 295-бетидаги: «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг қабрларини зиёрат қилиш» номли бобни «Расулуллоҳнинг масжидларини зиёрат қилиш» деб ўзгартирилган ҳамда ушбу бобнинг аввали ва охиридаги бир нечта сатрларни олиб ташлаган. Шунингдек, Имом Нававий тўлиқ равишда келтирган Утбий ҳақидаги қиссани чиқариб ташлаган. Бу эса, муаллифга ва унинг китобига нисбатан ноҳақ ҳужумдир. Мен муҳаррирга мурожаат қилганимда, уни сизларнинг вакилларингиз ўзгартирганини айтди. Менда Абдул-Қодир Арнаутнинг ўзи ёзган қўлёзма мулоҳазалари мавжуд.

Шунингдек, «Хошиятус Совий аъла Тафсири Жалолайн»дан сизга ёқмаган ибораларни чиқариб ташладинглар.

Ҳанафий фиқҳига оид бўлмиш «Ҳошият ибн Обидийн аш-Шомий» китобидаги авлиёлар, абдоллар ва солиҳлар ҳақидаги махсус бобни олиб ташладинглар.

Ибн Таймиянинг «Фатаво» китобининг охирги чоп этилган нусхасида, тасаввуфга оид бўлган ўнинчи жузини олиб ташладинглар.

«Илмий тадқиқотлар, фатво бериш, даъват ва иршод идораси»нинг раиси Шайх Ибн Боз Ҳофиз Ибн Ҳажар Асқалонийнинг «Фатҳул Борий би шарҳи Бухорий» китобидан, ўзига ёқмаган барча нарсаларни тўғрилашга уринди. У ўзининг муовинлари билан унинг ўзгартирилган учта жилдини чиқариб, сўнг бу ишида тўхтади. Бу ўзгартиришлари билан у ёмонликнинг эшигини очиб берди.

Сизлар «Тафсири жалолайн»нинг ўрнига ва унга рақиб сифатида ҳамда унинг ўрнига халққа тақдим қилиш учун Абу Бакр Жазоирийга Қуръоннинг тафсирини ёзишга йўл очиб бердинглар-да, оммага уни «Тафсири жалолайн» сифатида ташвиқот қилдинглар.

27. Масжидун Набавийда сизлар ор-номус ва дин баҳонасида, аёлларни ўз маҳрамларидан ажратганларинг-да, аёллар кирадиган жойда уларнинг устидан назорат қилиш учун ўзларингнинг издошларингдан бўлган эркакларни қўясизлар, гўёки, улар бошқалар содир этиши мумкин бўлган барча нарсалардан маъсумдек (гуноҳсиздек) ҳисоблайсизлар. Худди шунингдек, Каъбанинг атрофида тавоф қилаётган эркак ва аёлларнинг орасига ўзларингнинг кузатувчиларингни қўясизлар ва улар аёлларнинг юзларига қарайдилар ҳамда улардан юзларини беркитишларини талаб қиладилар. Бу эса, ушбу тавоф амалининг бажарилишида аёлларнинг юзлари очиқ бўлиши лозим деган жумҳур уламолари фикрига хилофдир.

28. Сизлар Макканинг ҳарамида мусулмонларни қўрқитадиган, терговлар ўтказадиган ва вақтинча туриш рухсатномаси ёнида бўлмаган кишиларни қамоққа оладиганларга эътироз билдирмайсизлар. Бу эса, Аллоҳ таолонинг қуйидаги сўзларига хилофдир:

وَمَن دَخَلَهُ كَانَ آمِنًا

«Ким унга кирса, тинч (омонликда) бўладир». (Оли Имрон сураси, 97-оят).

Бундан ташқари, бу иш тавоф қилаётганлар, намоз ўқиётганларнинг тинчлиги, сокинлиги ва хушуъсидан чалғитади ва безовта қилади.

29. Сизлар зиёратга келган чет-эллик муслим ва муслималарни, агар уларда доимий яшаш рухсатномаси бўлмаса, уларнинг ўртасида никоҳ ақдини тузишни шариат маҳкамасида кўриб чиқилишинитақиқлайсизлар. Бу эса бидъат ва зулмдир! Агар улар шариатда ҳаром саналган қандайдир ишни қиладиган бўлсалар, бу сизларнинг зиммангизга тушади.

30. Олий ўқув юртларингизда ўқишни хоҳловчи ҳар қандай талабаларни, фақатгина сизлар «саҳиҳ ақида» деб номлайдиган нарсада имтиҳон қилганларингдан сўнг ўқишга қабул қиласизлар. Уни Аллоҳнинг ягоналигига иймон келтирган муваҳҳид мусулмонлардан бири эканлиги сизларга кифоя қилмайди. Бу эса мутаасибликнинг энг ёмон кўринишидир!

Рейтинг@Mail.ru