JM News Portal - шаблон joomla Продвижение

Афғонистон: Қундуз вилоятида ЎИҲ лидери қўлга олинди

Афғонистон: Қундуз вилоятида ЎИҲ лидери қўлга олинди 

Афғонистон ҳарбийлари ва халқаро коалиция кучлари Афғонистон шимолидаги Қундуз вилоятининг Қалъаи Зал туманида ўтказган амалиётда Ўзбекистон Исломий ҳаракатининг (ЎИҲ) юқори лавозимли лидери қўлга олинди. RTTNews Интернет нашри хабарига кўра, хавфсизлик кучлари ЎИҲ лидери бўлган жойга яқинлашган пайтда улар ўққа тутилган. Жавоб ўти натижасида бир исёнчи ўлдирилган ва ЎИҲ лидери ҳибсга олинган.

Исми ошкор этилмаган шахснинг Қундуз вилоятидаги ЎИҲ фаолиятини бошқаргани, жумладан, Афғонистон ва халқаро коалиция аскарларига қарши ҳужумларини молиялаштириш, одамлар ва қурол аслаҳалар билан таъминлаш учун масъул бўлгани тахмин қилинмоқда. Хабарда бу шахснинг шунингдек Қундуз вилоятидаги ЎИҲ исёнчиларини ҳарбий тайёргарликдан ўтказгани ва бомба ҳужумлари уюштиришга бошчилик қилгани ҳам билдирилган.

Manba:12.uz 

Рейтинг@Mail.ru