JM News Portal - шаблон joomla Продвижение

ЮКСАК МАЪНАВИЯТ ЕНГИЛМАС КУЧ!

Турли оқимларга раддиялар

Саудия Арабистони Эрон билан ўзаро авиақатновлар тўхтатилганини эълон қилди

Саудия Арабистони Фуқаролик авиацияси бош бошқармаси Эрондан келувчи ва Эронга борувчи барча авиақатновлар тўхтатилганини маълум қилди. Бу ҳақда Саудия Арабистони миллий агентлиги бошқармаси хабар тарқатган.

 

Бошқармада шунингдек, бу йўналишлар бўйича чипталар харид қилишга улгурган йўловчиларнинг зарарлари қоплаб берилиши ҳақида айтилган.

Бундан олдинроқ, Саудия Арабистони ТИВ Эрон билан ўзаро авиақатновларнинг тўхтатилиши режаси ҳақида маълум қилганди.

Эслатиб ўтамиз, 2 январь куни Саудия Арабистони ҳукумати томонидан 47 киши, шу жумладан, таниқли шиа тарғиботчиси Нимр ан-Нимрнинг қатл этилганини эълон қилди.

3 январь, якшанба куни Саудия Арабистони Эрон билан дипломатик алоқаларни узганлиги билдирилганди.

Мазкур қарорларга Теҳрондаги оммавий тартибсизликлар натижасида Саудия Арабистони элчихонаси вайрон қилингани сабаб бўлган.

Рейтинг@Mail.ru