JM News Portal - шаблон joomla Продвижение
  • Кўринмас қўллар фитнаси

    Дунёда юз бераётган фитналар ҳақида фикр юритган киши чуқур ўйга толади. Дин душмани бўлган “учинчи томон”нинг қўғирчоғига айланган манқурт кимсалар барчанинг нафратини қўзғамоқда.

    Батафсил...
  • «Дунё уламолари мурожаати» номли китоб ҳақида

    Маълумки, бугунги кунда дунёнинг турли ҳудудларида, хусусан, Яқин Шарқ минтақасида фаолият юритаётган террорчи ташкилотлар ўз сафини янги аъзолар билан тўлдириш мақсадида ислом таълимотини бузиб талқин қилмоқдалар. Хусусан, Ироқ ва Суриядаги ерларни ноқонуний эгаллаб

    Батафсил...
  • ИШИДчилар кимнинг халифалари? (1-қисм)

    Суриянинг ўзида неча юз минглаб одамлар ҳаётдан кўз юмдилар. Миллионлаб кишилар ногирон бўлдилар. Неча миллионлаб бегуноҳ инсонлар ўз юртларини тарк этиб, сарсон-саргардон бўлдилар. Норасида болалар оч ва яланғоч қолдилар.

    Батафсил...

"ХОЧ" ХАКИДА

"ХОЧ" ХАКИДА

Насроний дин ақидасининг қалби, дин тарғиботчиларининг даъватидаги асосий мавзу, Исо алайхиссаломнинг хочга михланиш воқеасидир.

«Хоч борасидаги калом халок бўлаётганлар учун тентакликдир. Лекин биз, нажот топаётганлар учун бу калом Худонинг қудратидир» (Биринчи Коринфликларга-1,18) 

«У Ўз Ўғлини гунохкор инсонга ўхшатиб оламга юборди ва Уни гунох учун қурбонликка бағишлади» (Римликларга мактуб-8,3) яъни Исо алайхиссалом бутун одамзот гунохини бўйнига олиб ўзини қурбон қилган эмиш. Аслида улар ақидаси бўйича Худо бир пайтнинг ўзида хам ўғил, хам ота, хам муқаддас руҳдир. Шунга биноан «Исо алайхиссалом ЎЗИНИ ЎЗИГА қурбон қилган экан-да?» - деган савол туғилади. Бунга дин тарғиботчилари жиддият билан «инсон ақли уни англашга қодир эмас» деб, жавоб берадилар. Бу жавоб бериш эмас жавобдан қочиш бўлади, аслида. 

Исо алайхиссаломнинг бутун рисолатларидаги бош мақсади шу қурбонлик эмиш. Ким шу нарсага иймон келтирса, охиратда қутқарилганлардан бўлиб, жаннатга кирармиш. Шу ақидаларига махкам ёпишиб бошқаларни хам шу нарсага ишонтирмоқчи бўлиб юрибдилар. Улар даъватда асос қилиб олган ақида Исо алайхиссаломнинг хочга михланиш воқеасидир. Бу жуда мухим ва қизиқ мавзулардандир. Хозирги насронийликни хочсиз тасаввур этиб бўлмайди. Агар хоч ақидаси йиқитиладиган бўлса эди, насронийлар Исломга 80-90 фоизга яқинлашган бўлар эдилар. Лекин минг афсуски, Ислом ва насронийлар мазкур нуқтада хеч келиша олмайдилар. 

Исо алайхиссалом Аллоҳнинг хузурига, яъни осмонга тирик чиқиб кетгани хақидаги масалада насоролар ва мусулмонларнинг фикрлари билиттифоқ эканлиги ўз-ўзидан равшан. Аммо носаролар: «Исо алайхиссаломни осиб ўлдирилган кейин тирилиб осмонга чиқиб кетган» - десалар, яхудийлар: “Исони (алайхиссалом) осиб ўлдирганмиз” деб, даъво қиладилар ва осмонга чиқиб кетганини инкор этадилар. Уларнинг даъволари эса Қуръон оятлари билан фош этилади.

 

«Яна кофирликлари ва Марям хусусида улуғ бўхтон қилганликлари сабабли хамда Аллоҳнинг пайғамбари бўлган ал-Масих Ийсо бинни Марямни «бизлар ўлдирганмиз»,деган сўзлари сабабли (биз уларни лаънатладик). Холбуки, улар уни (Ийсони) ўлдирганлари хам, осганлари хам йўқ. Факат улар учун (бошка биров Ийсога) ўхшатиб қўйилди холос. Албатта (Ийсо) хақида талашиб-тортишган кимсалар унинг (ўлдирилган -ўлдирилмагани) хақида шубхада қолганлар. У хакда хеч қандай билимлари йўқ, фақат гумонларга бериладилар холос. Уни ўлдирмаганлари аниқдир». Нисо сураси 156-157-оятлар мазмуни.

Маълумбўлишичаисломванасронийларнинг диниорасидаги фарқлариданбири «хоч» масаласиэкан. Хўш «Инжил»да ушбу воқеа хақида нималар баён қилинган? Диққатингизни Инжилдаги Исо алайхиссаломнинг хочга михланиши ва азобланиб ўлдирилиши ва қайта тирилиши воқеасидаги баъзи бир ихтилофларга қаратамиз. 

Аввал таъкидлаб ўтишимиз лозим бўлган нарса, яхудийлар ва насронийлар эътиқод қилиб келаётган «Таврот» китобининг амрлар қисмида (21-23) :«Ёғочга осилган хар бир киши лаънатидир» дейилган бўлса-да, насронийлар Исо алайхиссалом хақларида бўхтон қилишиб:«Cизлар ёғочга осиб ўлдирган Исони ота-бобаларимизнинг Худоси тирилтириб кўйди»- дея Таврот амрига қарши чиқади. Холбуки Исо алайхиссалом:«Мени Таврот ёки пайғамбар оятларини бекор килгани келди деб ўйламанглар. Мен бекор қилгани эмас, балки бажо келтиргани келдим», дейди (Матто 5-17)

 

Хушхабар муаллифларининг мазкур «воқеа» хақида келтирган маълумотлари бир-биридан фарқ қилиб қолмай, балки айрим жойлари бир-бирига зиддир. Хеч қайси хушхабарчи ўзлари баён этган воқеаларни ўз кўзлари билан кўриб, бу ходисаларнинг гувохи бўлмаган. 

Марк, Лука, Маттолар киринеялик Симон исмли одамга Исо алайхиссаломнинг хочини кўтариб боришга мажбур қилишди дея, хабар беради (Марк 15-21, Матто 27-32, Лука 23-36). Юханно исмли бошқа хушхабарчи эса «Исо ўз хочини кўтариб, Бошсуяги (яхудийча Гўлгофа) деган жойга келди»- деб юқоридаги учта хушхабарчини ёлғончи қилади.(Юханно 19-17) 

Хушхабарчиларнинг хаммаси бир-биридан фарқли равишда хочдаги ёзувни хар хил қилиб кўрсатишган. Матто(27-46) «тангрим, тангрим нега мени ташлаб кўйдинг?» деб фарёд килди – дейди. Лука эса: «Ота! Руҳимни Сенинг кўлларинга топширяпман»дейди (Лука 23-46). Хочга михланиш вақтини кўрсатишда хам ихтилофлар бор. Марк «Уни михлаганларида соат уч эди» дейди. (Марк 15-25), Лука эса «олти»дейди (Лука 23-44). Матто «соат тўккизда Исо жон берган» дейди(Матто 27-46). 

Ўзбек тилида кенг таркалган Инжил номли китобда ушбу ихтилофларни яшириш мақсадида рус тилидаги Инжилдан фарқли ўлароқ, хар бир хабарда соат вақтини бир хил килиб «тўғрилаб» қўйганлар. Таржимонлар ўзбек ўкувчисининг Инжил ихтилофларига чалғимасликларини кўзда тутган бўлсалар керак.

 

Исо алайҳиссалом хочдами ёки ёғочда осилиб ўлдирилганлиги масаласида насоролар бир-бирлари билан тортишадилар. Хаворийлар фаолияти қисмида (5-30) Исо алайхиссаломни хочга эмас, ёғочга осиб ўлдирилганлиги уқтирилади. Павел хам Галатияликларга юборган мактубида Исони ёғочга осиб ўлдирилганлигига шубха қилмайди.(3-13 Галат), аммо шу вақтнинг ўзида бошқа мактубида «...хочга тўкилган қони...» деб аввалги, (ёки кейинги) сўзини инкор этади. (Колосалик 1-20). Павел хам ёғоч ёки хочда ўлди деб аниқ айтолмайди. 

Қуръони каримда асл ҳақиқат баён қилинади: “Албатта, Исо хақида талашиб-тортишган кимсалар унинг (ўлдирилган-ўлдирилмагани) хақида шубхада колганлар. У хақда фақат гумонларга берилади халос. Уни ўлдирмаганликлари аниқдир». Нисо сураси 156-157. 

Матто Исо алайхиссалом қайта тирилганидан сўнг икки марта кўринган дейди. Аввалига икки Марямга, сўнг 11 шогирдига (Матто 26-16), Марк эса уч марта кўринган деб Матто хабарига яна бир кўринишни «қўшади». Магдалалик Марямга, сўнг икки шогирдига ва нихоят 11 шогирдига ( Марк 16-9,14). Лука эса Исони икки марта кўринганлигини, лекин аввал икки шогирдига, сўнг эса 11 шогирдига ва бошқаларга дейди. Юханно эса тўрт марта кўринганлигини уқтиради.

 

Лука исмли хушхабарчи Исо алайхиссаломни Байтания деган жойда осмонга кўтарилганлигини баён қилиб (Лука 24-50), хаворийлар фаолияти бобида эса аввалги сўзига зид равишда Исони Қуддус атрофидаги Зайтун тоғидан осмонга кўтарилган дейди. Исо алайхиссаломнинг осмонга кўтарилиб кетишини, хушхабарда қайта тирилишнинг биринчи куни деса, хаворийлар фаолияти бобида эса қирқ кун хаворийларга зохир бўлди дейди. (Хаворийлар 1-3) Нега муаллиф воқеа хақида бир-бирига зид маълумотларни келтирмокда? Ахир, бу воқеа гумонлардан ташкил топганлигининг исботи эмасми?

Исо алайхиссалом даврларига яқин турувчи Марк баён этган хушхабарнинг 16-бобдаги 9-20 оятлари энг қадимги кўлёзмаларда умуман йўқ (Синай ва Ватикан кодексларида хам), ҳозирда «кўшилиб» колган оятларда Исо алайхиссаломнинг кайта тирилиши ва осмонга кўтарилиб, Худонинг ўнг томонига ўтириши баён қилинган. Маълум бўлишича вақт ўтган сари хар хил қўшимчалар мазкур тўқима «Инжил»га хам қўшилган экан.

Рейтинг@Mail.ru