JM News Portal - шаблон joomla Продвижение
  • Кўринмас қўллар фитнаси

    Дунёда юз бераётган фитналар ҳақида фикр юритган киши чуқур ўйга толади. Дин душмани бўлган “учинчи томон”нинг қўғирчоғига айланган манқурт кимсалар барчанинг нафратини қўзғамоқда.

    Батафсил...
  • «Дунё уламолари мурожаати» номли китоб ҳақида

    Маълумки, бугунги кунда дунёнинг турли ҳудудларида, хусусан, Яқин Шарқ минтақасида фаолият юритаётган террорчи ташкилотлар ўз сафини янги аъзолар билан тўлдириш мақсадида ислом таълимотини бузиб талқин қилмоқдалар. Хусусан, Ироқ ва Суриядаги ерларни ноқонуний эгаллаб

    Батафсил...
  • ИШИДчилар кимнинг халифалари? (1-қисм)

    Суриянинг ўзида неча юз минглаб одамлар ҳаётдан кўз юмдилар. Миллионлаб кишилар ногирон бўлдилар. Неча миллионлаб бегуноҳ инсонлар ўз юртларини тарк этиб, сарсон-саргардон бўлдилар. Норасида болалар оч ва яланғоч қолдилар.

    Батафсил...

ПАВЕЛ ВА ҲАВОРИЙЛАР

ПАВЕЛ ВА ҲАВОРИЙЛАР

«Улар Аллоҳни қўйи бўзларининг хибр ва роҳиблари хамда Масиҳ ибн Марямни Робб тутдилар. Улар фақат битта илохдан бошқага ибодат қилмасликка амр қилинган эдилар. Ундан ўзга ибодатга сазовар зот йўқ. У зот улар ширк келтираётган нарсадан покдир» (Тавба 31 оят мазмуни, “Тафсири ҳилол”дан)

Исо алайҳиссалом осмонга кўтарилиб кетиши билан Қуддуси шарифда хаворийлар, Исо алайҳиссаломнинг тарафдорлари, издошлари, қолган эди. Уларнинг аксарият кисми Мусо алайҳиссалом ва Исо алайҳиссалом келтирган динга амал қилиб, кунларини ўтказар эдилар, шу билан бирга улар Исо алайҳиссаломнинг рисолатларини ёйиш билан машғул хам эдилар.

 

 

 

Фаластинадан ташқарида яшаётган ва юнон тилларида гаплашаётган ўрта ер денгизи атрофидаги катта шахарларнинг барчасида яхудийларнинг диаспоралари мавжуд эди. Ўша диаспораларда яшаётган яхудийларга хам Исо алайҳиссалом хақларида хабар етиб борган ва уларнинг орасидан Исо алайҳиссалом издошлари топилган эди. Аввалги насроний жамоаси асосан ерли яхудийлар ва юнон тилида гаплашадиган яхудийлардан ташкил топган эдилар. Ерли яхудийлардан иборат насронийлар Мусо алайҳиссаломнинг шариатлари ва Исо алайҳиссалом ўргатган таълимотлари асосида яшардилар, аммо юнонлашиб кетган яхудийлардан иборат насоролар гуруҳи яхудийлик шариатларига унчалик амал қилмасдилар.

Аста-секин насоролар жамоасида юнонлашган яхудийлар салмоғи ортиб борди ва оқибат хаворийлар давридаёқ насоролар орасида келишмовчиликлар пайдо бўлди.

«Исо шогирдлари кўпайиб бораётган ўша кунларда юнон тилида сўзлашувчи яхудийлар орасидан ерли яхудийларга қарши нарозилик юз берди, чунки кундалик эхтиёжларини улашиб бераётганда, уларнинг бева аёллари эътиборсиз колардилар» (Хаворийлар 6-1). Бу келишмовчиликлар аста-секин ўзининг таъсирини ёш жамоага кўрсатиб, жамоатни икки фирқага бўлиб ташлади. Биринчиси яхудийлардан бўлган насронийлар эди. Уларнинг кўзга кўринган вакиллари Яъқуб, Бутрис, Юханно ва бошқа хаворийлар эди. Қуддуси шарифдаги насроний жамоасининг бошлиғи Исо алайҳиссаломнинг кариндоши Яъқуб эди. Тарихчилар унинг ўта тақводор инсон бўлганлигини айтишади. Иккинчи фирқа эса юнон тилида гаплашувчи яхудийлар ва бошқа миллатлардан насроний динини қабул килган одамлар эди. Уларнинг кўзга кўринган вакили Павел эди. Аввалига у насроний дин вакилларига жудаям ашаддий душман эди, лекин кўп ўтмай у насронийлар тарафига ўтиб олади ва насроний динининг тарғиботчисига айланади. «Инсонлар томонидан эмас, инсон орқали хам эмас, балки Исо Масиҳ ва Уни тирилтирган Отамиз Худо томонидан хаворий қилиб тайинланган мен – Павел...» (Галатияликларга 1-1), деб ўзини хаворий дея танитади, аммо Павелнинг фаолиятига кўп хаворийлар шубха билан қарар эди., мисол учун Бутрус (Петр): «Павел хамма мактубларида бу мавзулар хақида гапиради-ку. Уларда тушуниш қийин бўлган баъзи мавзулар борки, жохил ва саботсиз кишилар бошқа муқаддас ёзувларни бузганларидек, уларни хам бузиб талқин қиладилар. Бу эса уларни халокатга йўлиқтиради. Эй севганларим, буларни олдиндан билар экансиз, эхтиёт бўлинглар, яна бошбошдоқ (русча “беззаконик”) одамларнинг ғавғоси билан йўлдан озманглар, топган карорингиздан айниманглар» (Иккинчи Бутрус 3-16,17)

Яъни Бутрус бу сўзлари билан “Павелга ўхшаган одамларга эргашманглар” демоқчи, сабаби унга ўхшаган одамлар Мусо алайҳиссаломнинг Тавротини ва Исо алайҳиссалом олиб келган асл хақиқатларни инкор этиб ўзларининг фикрлари ва раъйлари билан дин хусусида бахс юритади, демоқда. Хатто Павелни унинг яқин биродори Барнаба хам тарк этган: «…Натижада ораларида шундай хафалик бўлиб ўтдики, улар бир-бирларидан айрилиб колдилар. Барнобо Маркни эргаштириб, Кипр оролига сузиб кетди» (Хаворийлар 16-39)

Шунга карамасдан Павел: “Мен хаворий эмасманми? Мен озод эмасманми? Роббимиз Исо Масиҳни кўрмаганманми?” (Биринчи Коринфликларга 9-1) дея, у ўзини хаворий деб эълон килди ва яна 16 бобнинг 8 оятида у яна Исо алайҳиссаломни кўрганлиги хакида гувохлик беради ва мени хаворий деб аталишга лойиқ эмасман деб, аммо ўзини хамма хаворийлардан устун кўяди: «Мен хаворийларнинг энг арзимайдиганиман, хаворий деб аталишга хам лойиқ эмасман. Чунки мен Худонинг жамоатини таъқиб этар эдим. Энди эса нимаики бўлган бўлсам, Худонинг инояти билан бўлдим; Унинг менга кўрсатган инояти пучга чиқмади, зеро мен хаворийларнинг хаммасидан кўпроқ мехнат қилдим…»

Шунга карамасдан кўпчилик уни хаворий сифатида тан олмаган, аксинча, у Қуддуси шарифга келганида Насроний жамоасининг оқсоқоллари уни совуқлик ила кутиб олишган. Хусусан жамоа бошлиғи Яъқуб ( Исо алайҳиссаломнинг «туғишган укаси») Павелга: «Эй биродаримиз, - дейишди. – Яхудийлар орасида имон келтирган неча минг одам борлигини кўряпсан. Уларнинг хаммаси Мусонинг конуни учун фидойидирлар. Фақат улар эшитган гап сўзларига кўра, сен мажусийлар орасида яшаётган яхудийларга: ўғилларингни суннат қилманглар, урф-одатга амал қилманглар, Мусонинг Қонунидан чиқинглар, деб таълим бериб юраётган эмишсан» (Хаворийлар 21-20,21) дейди. Павел эса қилган ишлари гуноҳ эканлигини тан олиб, етти кун маъбадга кириб қурбонлик қилиб Худодан гунохини мағфират этишини сўрайди ва ўзини Мусо алайҳиссаломнинг қонунини бажо келтираётган тақводор яхудий қилиб халойиққа кўрсатмоқчи бўлади. Лекин Павел ўргатган таълимотга биноан «Исо Масиҳнинг қони эвазига гунохкорлар текин оқланадилар. Масиҳ биз учун қонини тўкканига ишонган кишининг гунохлари ювилсин, деб Худо Масиҳни курбонликка бағишлади» деб туриб, амалда эса Исо алайҳиссаломнинг асл издошлари олдида ўзини Мусо алайҳиссаломнинг Тавротдаги конунларига амал килувчи қилиб кўрсатади, хатто қурбонлик хам келтиради. Ахир Павел: «...Илохий Қонунга амал қилиш билан оқланиш мумкин бўлганда эди, у холда Масиҳ бехуда ўлган бўларди» (Галатияликларга 2-15,21) деган эмасмиди?

Бу ерда мухим бир нукта бордир, ўша Павел исмли «хаворий» Исо алайҳиссалом таълимотига зид бўлган янги бир таълимотни олиб келади. Шунга биноан у кўп харом бўлган нарсаларни халол килиб юборади, ва яна Мусо алайҳиссаломнинг Тавротига амал қилмасангизлар хам Худо сизларни Исонинг хочга тўккан қони эвазига оқлайди, фақат шу нарсага иймон келтирсангизлар бас, дея тарғибот юргазди.

«Хамма гунох қилган ва Худонинг улуғворлигидан махрумдир. Лекин Худо инояти билан, Исо Масиҳнинг қони эъвазига гунохкорлар текин оқланадилар. Масиҳ биз учун қонини тўкканига ишонган кишининг гунохлари ювилсин, деб Худо Масиҳни қурбонликка бағишлади ва шу йўсинда Ўзининг адолатли хукмини очик намоён қилди» (Римликларга 3 23,25)

Павел яхудий бўлмаган халқларнинг насроний динини қабул қилиш йўлларини осонлаштириш учун Мусо алайҳиссаломнинг баъзи бир қонунларини бекор килади. Холбуки, Исо алайҳиссаломнинг асл издошлари бунга қарши бўлади. Улар Мусо алайҳиссаломнинг шариатини Исо алайҳиссалом ўргатгандек амал қилувчи эдилар. Замонлар ўтиши билан асл насронийлар жудаям камчилик бўлиб қоладилар. Мажусийлар, мушриклар ва бошқа ботил динга эътикод килувчилар Исо алайҳиссалом динига эргашяпмиз деган даъво билан ўзларига янги динни тузиб оладилар. Улар умуман Мусо алайҳиссаломнинг шариатини бекор килиб ўзларича янги конунлар яратиб оладилар. Буларнинг рахномалари Павел бўлиб қолади, чунки у Мусо алайҳиссалом шариатидаги баъзи ҳаромларни ҳалол, ҳалолларни ҳаромга чиқарган эди. Шариатга амал қилмаса хам инсон нажот топиши мумкин, деган даъволари билан чиққан бир “хаворий” эди.

«Тўғри, бизлар асл яхудиймиз, мажусийлар сингари гунохкор эмасмиз. Лекин шуни биламизки, Худо илохий қонунга амал қилган кишини эмас, Исо Масиҳга ишонган кишини оқлайди. Шунинг учун бизлар хам Илохий қонунга амал қилиш билан эмас, Масиҳга ишониш билангина оқланамиз, деб Исо Масиҳга қаттиқ ишонганмиз. Хеч ким Илохий Қонунга амал қилиб, Худо олдида ўзини оқлай олмайди. Бундан кўринадики, Масиҳ орқали оқланишни излаган ўзимиз хам хамма одам қатори гунохкор бўлиб чиқдик У холда, Масиҳ гунох йўлининг хомийси экан-да? – Асло! Агар мен ўзим қулатган қонун қоидалар биносини қайтадан қуришга киришсам, унда мен ўзимнинг қонунбузар эканимни кўрсатган бўламан. Бирок энди мен Худо учун яшай деб, Қонун олдида ўлганман, ха, Қонун мени ўлдирди. Мен Масиҳ билан бирга хочга михлаб қўйилганман. Энди яшаётган мен эмас, балки Масиҳ менинг ичимда яшаяпти. Энди танада яшаётганимга келсак, мени севган ва мен учун Ўзини фидо килган Худонинг ўғлига бўлган имон билан яшаяпман. Мен Худонинг иноятини инкор килмайман. Агар Илохий Қонунга амал қилиш билан оқланиш мумкин бўлганда эди, у холда Масиҳ бехуда ўлган бўларди» (Галатияликларга 2-15,21)

Кейинчалик кўп халқлар ушбу таълимотга эргашиб кетдилар, лекин ботил таълимотга қарши бўлган оқим ва фирқалар мавжудлигини тарих китоблари сахифаларидан билиб оламиз. Хусусан IV асрларда хам, яъни хаворийлар давридан 300 йил ўтганидан сўнг хам, яхудий миллатига мансуб насороларнинг авлодлари [евионитлар], Павелни куфрда айблаб, уни Исо алайҳиссаломнинг таълимотини бузган дердилар. Павелнинг таълимоти кўп қаршиликларга учраган, хатто хаворийлар хам бу таълимотга қарши бўлганлар.

Бошқа хаворийларнинг мактубларида хам Илохий қонунларга амал қилиш масаласи эътибордан четда қолмаган ва Павел таълимотига зид равишда талқин этилгандир. Азиз хаворий Яъқубнинг мактуби бунга исботдир:

«Эй биродарим, агар бирор киши имони борлигини айтса-ю, хайрли ишлар килмаса, нима фойдаси бор? Бундай имон уни қуткарармикан? Бирон биродар ёки сингил ялонғоч ва ризқи-рўздан махрум бўлса-ю, бирортангиз уларга: «Эсон-омон бориб, исининг ва овкатланинг», - десангиз, лекин уларнинг танаси эхтиёжини қондирмасангиз, бундан нима фойда? Худди шундай амалсиз имон хам ўзи-ўзидан ўликдир.

Энди бирор киши: «Сенинг имонинг бор, менинг хайрли ишларим бор», - дейиши хам мумкин. Қани, хайрли ишларсиз имонингни менга кўрсатгин, мен эса сенга имонимни хайрли ишлар орқали кўрсатаман! Сен Худонинг ягоналигига ишонасанми? Яхши қиласан! Жинлар хам ишонгани учун дахшатдан тиртайдилар.

Эй оқилсиз одам, хайрли ишларсиз имоннинг фойдасиз эканлигини билмайсанми? Отамиз Иброҳим хам ўғли Исхоқни* қурбон қилмоқчи бўлганида, ўз хайрли ишлари туфайли оқланганлар-ку! Кўрмаяпсанми? Унинг имонни хайрли ишлари омил бўлган. Имони хайрли ишлари билан такомиллашган. Тавротда: «Иброҳим Худога ишонди ва шу тариқа оқланди», - деб ёзилган. Бу сўз рўёбга чиқиб, Иброҳим Худонинг дўсти деб аталган.

Кўряпсизларки, инсон фақат имони туфайлигина эмас, балки хайрли ишлари туфайли хам оқланади.

Яна фохиша Рақобани мисол қилиб олайлик: у жосусларни қабул килиб, пинхона йўлдан жўнатиб, хайрли иш қилган ва шу тариқа оқланган.

Хуллас, рухсиз бадан ўлик бўлганидек, хайрли ишларсиз иймон хам ўликдир» (Яъқуб 2-14,26) .

Юханно хам «Агар биз Унинг амрларига риоя қилсак, Уни билиб олганимизга амин бўламиз. Уни биламан деб туриб, Унинг амрларига риоя килмаган киши ёлғончи бўлади, унда хақиқат йўқ» (Юханно 2-3,4) демоқда.

Аслида эса Исо алайҳиссаломнинг асл издошлари хам яхудийлардан чиққан эдилар, улар Тавротга Исо алайҳиссалом ўргатганидек амал қилишар эди. Лекин насронийларнинг асосий қисмлари хақиқий Таврот ва Инжилни рад этдилар, яъни улар Павел кўрсатган йўлдан кетдилар, кейинчалик эса дин олимларининг раъйларига эргашдилар ва адашиб кетдилар.

 

Имоми Аҳмад ва Имоми Термизийлар Адий ибн Хотимдан (р.а) қуйидагиларни ривоят қиладилар: У кишига Расулуллох (саллалоҳу алайҳи васаллам) даъватлари етганда, Шомга қочиб кетган экан. Жохилият даврида насронийлик динига кирган экан. Унинг синглиси ва қавмидан бир жамоа одамлар асирга тушибди. Сўнгра Расулуллох (саллалоху алайҳи васаллам) унинг синглисини озод этиб, хадялар берибдилар. Сингил бориб акасини Исломга тарғиб қилибди. Расулуллох (саллалоху алайҳи васалом) хузурларига боришга ундабди. Машхур Хотим Тоийнинг ўғли бўлмиш Адий ўз қабиласининг бошлиғи хам эди. У Мадинага борганида, одамлар унинг келгани хақида гап тарқатишди. У бўйнига кумушдан ясалган хоч таққан холида Расулуллох (саллалоху алайҳи васаллам) хузурларига киради. Шунда у зот: «Улар Аллоҳни кўйиб ўзларининг хибр ва роҳибларини хамда Масиҳ ибн Марямни Робб тутдилар», оятини тиловат қилаётган эдилар. Адий (р.а) айтадиларки: «Мен: «Уларга хеч ибодат қилишгани йўқ-ку», дедим. У зот (саллалоху алайҳи васаллам): «Лекин уларга ҳалолни ҳаром қилдилар, улар эса эргашдилар. Ана ўша уларга ибодат қилишдир», дедилар» ( хадис матни “Тафсири хилол”дан)

Рейтинг@Mail.ru