JM News Portal - шаблон joomla Продвижение
  • Кўринмас қўллар фитнаси

    Дунёда юз бераётган фитналар ҳақида фикр юритган киши чуқур ўйга толади. Дин душмани бўлган “учинчи томон”нинг қўғирчоғига айланган манқурт кимсалар барчанинг нафратини қўзғамоқда.

    Батафсил...
  • «Дунё уламолари мурожаати» номли китоб ҳақида

    Маълумки, бугунги кунда дунёнинг турли ҳудудларида, хусусан, Яқин Шарқ минтақасида фаолият юритаётган террорчи ташкилотлар ўз сафини янги аъзолар билан тўлдириш мақсадида ислом таълимотини бузиб талқин қилмоқдалар. Хусусан, Ироқ ва Суриядаги ерларни ноқонуний эгаллаб

    Батафсил...
  • ИШИДчилар кимнинг халифалари? (1-қисм)

    Суриянинг ўзида неча юз минглаб одамлар ҳаётдан кўз юмдилар. Миллионлаб кишилар ногирон бўлдилар. Неча миллионлаб бегуноҳ инсонлар ўз юртларини тарк этиб, сарсон-саргардон бўлдилар. Норасида болалар оч ва яланғоч қолдилар.

    Батафсил...

Чирчиқда “Иегова гувоҳлари” Исо Масиҳ ўлимини нишонлашди

Чирчиқда “Иегова гувоҳлари” Исо Масиҳ ўлимини нишонлашди

Жорий йилнинг 4-5 апрель кунлари Ўзбекистон ҳудудида фаолият олиб бораётган католик, арман ва протестант черковларида Пасха байрами нишонланди, дея хабар бермоқда Дин ишлари бўйича қўмита матбуот хизмати.

 Рим-католик черковларидаги асосий ибодат маросими Тошкент шаҳридаги Рим-католик марказида бўлиб ўтди. Ибодат маросимини епископ Е.Мацулевич олиб борди.

Самарқанд шаҳридаги Арман апостоллик черковида Пасха байрамига бағишланган тадбир черков руҳонийси А.Лорецян томонидан олиб борилди.

Пасха байрамини Ўзбекистонда протестант йўналишига оид диний ташкилотлар ҳам нишонладилар.

Айни пайтда қайд этиб ўтиш лозимки, шу кунларда яҳудий диний жамоаларида ҳам 3 апрель куни кечқурун бошланган Пейсах байрами нишонланмоқда (байрам 8 кун давом этади).

Шунингдек, 3 апрель куни Чирчиқ шаҳридаги “Иегова гувоҳлари” черковида ҳам мазкур дин вакилларининг Исо Масиҳнинг ўлимига бағишланган тадбири ташкил этилди.

Олинган маълумотга кўра, байрамни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича жойларда белгиланган тартибда тадбирлар режаси ишлаб чиқилган бўлиб, уни амалга ошириш юзасидан барча зарур чоралар кўрилган.

Жумладан, диний ташкилотлар ва қабристонлар жойлашган ҳудудлар ободонлаштирилиб, жойларда ёнғин хавфсизлиги ва тиббиёт хизмати ходимларининг узлуксиз навбатчилиги ташкил этилди.

Барча ҳудудларда байрам ибодатлари тинч-осойишта, тартибли ўтказилди.

Рейтинг@Mail.ru