JM News Portal - шаблон joomla Продвижение

Туркияда Дерик раҳбари ўлдирилганидан сўнг 70дан ортиқ киши ҳибсга олинди

Туркияда Дерик раҳбари ўлдирилганидан сўнг 70дан ортиқ киши ҳибсга олинди

Туркия ҳуқуқ-тартибот идоралари, мамлакат жануби-шарқидаги Мардин вилояти Дерик тумани маъмурияти раҳбари Фотиҳ Сафитурк ўлдирилганидан сўнг, 71 кишини ҳибсга олди. Уларнинг 28 нафари маҳаллий ҳокимият вакилларидир, дея маълум қилган вилоят раҳбари Мустафо Яман.

 

10 ноябрь куни Дерик туман ҳокимлиги биносида бўлган Сафитуркка қўлбола портловчи мосламадан фойдаланган ҳолда ҳужум қилинган эди. Бунинг оқибатида, 3 киши, шу жумладан Сафитурк ҳам жароҳат олганди. Келаси куни Дерик раҳбари шифохонада жон берган. Мазкур хуружда Туркияда фаолияти тақиқланган Курдистон ишчи партияси аъзолари гумон қилинмоқда. 

Мустафо Яманнинг айтишича, портловчи қурилма туман ҳокимлигига почта жўнатмаси сифатида келтирилган ҳамда маъмурият ходимлари томонидан раҳбар хонасига жойланган, сўнгра масофадан ишга туширилган. 

Сафитурк Туркия ҳукумати томонидан ўз вазифасидан четлаштирилган Дерик тумани раҳбари ўрнига тайинланган эди. 

Рейтинг@Mail.ru