JM News Portal - шаблон joomla Продвижение

Андижонда алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган яширин цех аниқланди

Андижонда алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган яширин цех аниқланди

Абдулхай Тошматов (исм-фамилиялар ўзгартирилган) муқаддам судланиб, амнистия қарорига асосан тайинланган жазолардан озод қилинган эди. Аммо у яна жиноят кўчасига кирди. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” нашри ёзмоқда.

 

Бу шахс шу йилнинг январь ойида харидорга 10 дона “Оқ чой” номли спиртли ичимликни 100 минг сўмга сотиб, ноқонуний муомалага киритган вақтида департамент ходимлари томонидан ушланди.

Тадбир давомида А.Тошматов ўзининг ноқонуний фаолиятига таниши Хайриддин Толиповни ҳам жалб қилгани маълум бўлди. У Х.Толипов билан жиноий тил бириктириб, Андижон тумани Гулистон қишлоғидаги хонадонида инсон ҳаётига хавф солувчи алкоголли маҳсулотларни келгусида сотиш мақсадида сақлаб келаётгани аниқланди. Хонадондан 50,6 млн. сўмлик 90 турдаги алкоголли маҳсулотлар ашёвий далил тариқасида олиб қўйилди.

Мазкур ҳолат бўйича А.Тошматов ва унинг шериги Х.Толиповга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, суд ҳукми билан тегишли жазо тайинланди. 

Рейтинг@Mail.ru