JM News Portal - шаблон joomla Продвижение

Москвада Алексей Навальний қўлга олинди

Москвада Алексей Навальний қўлга олинди

Алексей Навальний Тверская кўчаси ва Мамоновский торкўчаси чорраҳасини кесиб ўтиш вақтида қўлга олинди. Бу ҳақида Коррупция билан курашиш фонди (ККФ) фаоли Роман Рубанов ўзининг Twitter'даги саҳифасида маълум қилди.  РБК мухбирининг хабар беришича,

оломон Навальний олиб кетилган автобуснинг Тверскаядан кетишига ҳалақит беришга уринган. Одамлар автобусни чайқашга тушишган. Автобус манзилига қараб ҳаракатлана олиши учун уни махсус полиция отряди (МПО) қуршаб олишига тўғри келди.

Автобус йўлини автомобиль билан тўсиб қўйилган, шундан сўнг акция иштирокчиларининг полиция билан тўқнашуви рўй берган. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, МПО ходимлари намойишчиларга қарши тўқмоқларни қўллашган. 

Охир-оқибат полиция машиналари олиниб, автобуснинг кетишига муваффақ бўлинган. 

Навальний аксилкоррупция акциясига маҳаллий вақт билан соат 14:00 атрофида келган ва деярли дарҳол қўлга олинган. 

kun.uz

Рейтинг@Mail.ru