JM News Portal - шаблон joomla Продвижение

«Манас» аэропортида Ўзбекистон фуқароси сохта паспорт билан қўлга олинди

«Манас» аэропортида Ўзбекистон фуқароси сохта паспорт билан қўлга олинди

26 сентябрь куни «Манас-аэропорт» назорат пунктининг чегарачилари Ўзбекистоннинг 1984 йилда туғилган фуқаросини сохта паспорт билан қўлга олишди. Қирғизистон Давлат чегара хизмати матбуот хизматининг хабар беришича, Қозон-Бишкек йўналиши бўйлаб учиб келган йўловчиларни паспорт назоратидан ўтказиш вақтида Ўзбекистон фуқароси Қирғизистоннинг бошқа фуқаросига тегишли бўлган паспортни қисман сохта белгилар билан тақдим этди: ҳужжатда фотокарта алмаштирилган бўлган.

Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилганидан кейин ушланган шахс Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ҳудудий бошқармаси ходимларига топширилди.

kun.uz

Рейтинг@Mail.ru