JM News Portal - шаблон joomla Продвижение

Туркияда 100 дан ортиқ ҳарбийни ҳибсга олиш учун ордер берилди

Туркияда 100 дан ортиқ ҳарбийни ҳибсга олиш учун ордер берилди

Туркия ҳукумати 2016 йил июль ойида Туркияда давлат тўнтаришини ташкил этишда айбланган ФЕТО («фатҳуллоҳчиларнинг террорчилик ташкилоти») ташкилотига алоқадорликда гумон қилинган 117 нафар ҳарбийни ҳибсга олиш учун ордер берди.

Бу ҳақда жума куни Anadolu агентлиги хабар тарқатди.

Республика хавфсизлик кучлари мамлакатнинг 45 вилоятида ҳарбийларни ушлаш бўйича амалиётларни бошлашди. Унинг маркази Туркия ғарбидаги Измир шаҳридир. Dünya газетасига кўра, зобитларнинг аксарияти қўлга олиниб бўлинди.

2016 йил 15 июлда Туркия ҚК аскарлари ва зобитлари гуруҳи давлат тўнтаришини амалга оширишга ҳаракат қилиб кўрди. Асосий қарама-қаршилик Истанбул ва Анқарада рўй берди: исёнчиларни ҳисобга олмаган, 250 киши ҳалок бўлди, икки мингдан ортиқ инсон жароҳатланди. Исёнга тайёгарлик кўриш ва бу режаларни амалга оширишда Анқара АҚШда 1999 йилдан буён яшаб келаётган исломий мухолифатчи Фатҳуллоҳ Гулен ва ФEТО ташкилотини айбламоқда. Туркия ҳукумати унга қарши чоралар доирасида давлат аппарати ва армияни кенг миқёсда тозалашга киришди.

kun.uz

Рейтинг@Mail.ru