JM News Portal - шаблон joomla Продвижение

Си Цзиньпин: Хитойда ўзига тўқ жамият 2020 йилгача шаклланади

Си Цзиньпин: Хитойда ўзига тўқ жамият 2020 йилгача шаклланади

Хитойда ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг энг асосий мақсадларидан бири бўлган – ўрта фаровон жамиятни яратиш 2020 йилга келиб тўлиқ якунланади. Бу ҳақда ХХР раиси Си Цзиньпин Хитой Коммунистик партияси Марказий қўмитасининг (ХКП МҚ) 19-қурултойи 1-пленуми якунлари бўйича ташкил этилган матбуот анжуманида маълум қилди.

 

«2020 йилга бориб, Хитойда ўрта фаровон жамият тўлиқ шаклланади, - дея таъкидлаб ўтди давлат раҳбари. - Очиқлик ва ислоҳотлар сиёсатини олиб бориш – ХХР тақдирини ҳал қилувчи энг муҳим омиллардан бири. Ўтган йиллар давомида мамлакатимизнинг аҳолиси аста-секин бойиди, унинг ҳаёти ўрта фаровон даражага етди».

Унинг таъкидлашича, Хитойда кенг қамровли ислоҳотлар бошланганига 2018 йилда айнан 40 йил тўлади. Яқинда Хитой ҳукумати дастлабки хулосаларни чиқариш ва барча тажрибани ҳисобга олиш, ХХР иқтисодий тизими модернизациясининг янги босқичига киришиш ниятида.

«Биз Хитойнинг ташқи дунёга нисбатан очиқлигини кучайтириш ва ислоҳотларни барча томонлама фаоллаштириш бўйича янада кўпроқ саъй-ҳаракатларни кўрамиз», - дея хулоса қилган Хитой етакчиси.

kun.uz

Рейтинг@Mail.ru