JM News Portal - шаблон joomla Продвижение

БМТнинг икки йиллик бюджети тасдиқланди

БМТнинг икки йиллик бюджети тасдиқланди

БМТнинг 2018-2019 йиллар учун бюджети 5,395 млрд долларни ташқил қилади. Бу ҳақдаги ҳужжат БМТ Бош ассамблеясида қабул қилинди. 

 

БМТ бош котиби Антониу Гутерреш яқин икки йил учун 5,4 млрд доллардан кўпроқ маблағ сўраган. БМТнинг бюджети 193 та аъзо давлат ҳисобига шакллантирилади. Тўловлар миқдори мамлакатнинг тўловчанлик қобилияти, ялпи ички маҳсулот ва аҳоли жон бошига тўғри келадиган даромаднинг ўртача кўрсаткичидан келиб чиқиб баҳоланади. Бир давлатнинг тўлови ташкилот бюджетининг 22 фоизидан ошмаслиги лозим.

БМТ бюджетидаги энг катта улуш анъанавий равишда АҚШ ҳисобига тўғри келади. АҚШ БМТ амалга ошираётган харажатлар самарадорлигини танқид остига олишига қарамай, бюджетнинг 22 фоизи миқдорида бадал киритади. Япония (9,6 фоиз) ва Хитой (7,9 фоиз)  БМТни молиялаштиришда етакчи давлатлардан ҳисобланади.  

АҚШнинг янги маъмурияти БМТда ислоҳотлар ўтказишни талаб қилмоқда. Президент Дональд Трамп БМТ борган сари кўпроқ маблағ сарфлаётгани, бироқ самарадорлиги пасайиб бораётганини таъкидламоқда.

Рейтинг@Mail.ru