JM News Portal - шаблон joomla Продвижение

ЮКСАК МАЪНАВИЯТ ЕНГИЛМАС КУЧ!

Турли оқимларга раддиялар

Жанубий Корея Адлия вазирлиги раҳбари Пак Сан Кининг маълум қилишича, айни дамда мамлакат виртуал биржаларида криптовалюталар савдосини тақиқлаш тўғрисида қонун лойиҳаси тайёрланмоқда. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар берди.

«Бизда виртуал валюталарга нисбатан катта шубҳа бор, Адлия вазирлиги тегишли қонун лойиҳасини ишлаб чиқмоқда, у билан биржаларда криптовалюталар савдоси тақиқланади», - дея айтиб ўтди Пак Сан Ки.

Вазир мамлакат биржаларида криптовалюталарнинг эҳтимолий тақиқланишига оид батафсил маълумотларни очиқламаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Венесуэла президенти Николас Мадуро 100 млн El Petro миллий криптовалютаси чиқарилиши ҳақида маълум қилганди.

kun.uz

Рейтинг@Mail.ru