JM News Portal - шаблон joomla Продвижение

ЮКСАК МАЪНАВИЯТ ЕНГИЛМАС КУЧ!

Турли оқимларга раддиялар

Фото: Dailypost.ng

 

Нигерияда қўйлар подаси учун кечган отишмада 36 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда News Agency of Nigeria хабар берди. 

13 февралда маҳаллий овчилар қўйлар подасини етаклаб юрган бир чўпонни учратишган. Улар пода орасида ўғирланган қўйлар бор, деб гумон қилишган. Шундан кейин чўпон подани ташлаб, қочиб кетган.

Чўпон қўшни тумандаги бандитларга қўйларни қайтаришда ёрдам сўраб мурожаат қилган ва уларни овчиларга пистирма уюштиришга кўндирган.
 
Оқибатда икки томон орасида отишма чиққан. Воқеа жойига етиб келган полиция 18 та жасадни аниқлаган. Бироқ полициянинг фикрича, бандитлар ўзлари билан яна 18 та жасадни олиб кетишган. Жиноятчилар қидирилмоқда.

Фото: News Agency of Nigeria

Рейтинг@Mail.ru