JM News Portal - шаблон joomla Продвижение

ЮНИСЕФ: Дунёда ҳар 7 дақиқада бир ўсмир ўлдирилади

ЮНИСЕФ: Дунёда ҳар 7 дақиқада бир ўсмир ўлдирилади

ЮНИСEФ болалар ва ўсмирлар устидан зўравонликнинг глобал кўлами ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олган янги ҳисоботни тақдим этди. Бу ҳолат кўпроқ мактаб ёки оилада учрайди, яъни улар учун энг хавфсиз бўлиши керак бўлган муҳитда. ТАСС хабарига кўра, экспертлар ҳисоб-китобларига қараганда, бутун дунё бўйлаб ҳар етти дақиқада зўравонлик натижасида бир ўсмир ҳалок бўлади.

 

«Таниш юз: болалар ва ўсмирлар ҳаётидаги зўравонлик» тадқиқоти ташкилот веб-сайтида жойлаштирилган.

Экспертларнинг аниқлашича, ҳар йили икки-тўрт ёшдаги тахминан 300 млн. болалар қонун бўйича улар учун масъул бўлган шахслар томонидан руҳий ҳамда жисмоний тажовузкорликка дучор бўлади. Сўнгги бир йил ичида 15-19 ёшдаги тахминан 9 млн. қиз жинсий характердаги зўравонлик ҳаракатлари қурбонига айланган (шу билан бирга, 10 нафардан тўққизи зўравон билан таниш бўлган). Бироқ, муаллифларнинг таъкидлашича, ҳақиқий рақам анча кўп, сабаби жабрланганларнинг фақат 1 фоизигина профессионал ёрдам сўраб мурожаат қилади.

Мактаб ёшидаги болаларнинг тахминан ярми тан жазоси қонун билан тақиқланмаган давлатларда яшайди. Улар тақиқланган мамлакатлар сони эса атиги 60 та. 

Вояга етмаган шахсларнинг ўлими бўйича ҳолатларга криминал ҳамда қуролли можаролар ҳам таъсир кўрсатмоқда: болалар ва ўсмирларни қуролли гуруҳларда иштирок этишга мажбур қилишади ёки уларнинг ўзи жанговар ҳаракатларнинг тасодифий қурбонига айланади. ЮНИСЕФ ўсмирлар учун энг хавфли бўлган давлатлар рўйхатини ҳам тузган. Улар орасида Сурия, Ироқ, Бразилия, Венесуэла, Колумбия, Ҳондурас, Сальвадор, Афғонистон ва Жанубий Судан бор. 

kun.uz

Рейтинг@Mail.ru