JM News Portal - шаблон joomla Продвижение

Ақтўбе фожиасида ҳалок бўлганларнинг ўлими сабаби аниқланди

Ақтўбе фожиасида ҳалок бўлганларнинг ўлими сабаби аниқланди

Қозоғистоннинг Ақтўбе области ҳудудида автобусда ёниб кетган 52 қурбоннинг ўлими сабаблари маълум бўлди. Вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Асет Калиевнинг таъкидлашича, одамлар термик куйиш натижасида ҳалок бўлган.

 

«Биз тун бўйи ҳалок бўлганларнинг ўлими сабабларини ўргандик. Паталогоанатомик тадқиқотлар натижасига кўра, одамлар тутун ҳидидан заҳарланиб эмас, термик куйиш оқибатида ҳалок бўлган. Биз ўз ишимизни якунладик. Эндиликда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ишни давом эттиришлари мумкин», дея Калиевнинг сўзларини келтиради «Казинформ».

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Ўзбекистон ФВВ ҳодиса қурбонларининг дастлабки рўйхатини эълон қилган эди.

kun.uz

Рейтинг@Mail.ru