JM News Portal - шаблон joomla Продвижение

ЮКСАК МАЪНАВИЯТ ЕНГИЛМАС КУЧ!

Турли оқимларга раддиялар

Ўғил болалар ва қизлар алоҳида. Тажриба кутилмаган натижа берди

2 йил аввал Россиянинг Бийск шаҳридаги 20-сонли мактабда 1-синфга келган ўқувчиларни қиз ва ўғил болаларга ажратиб ўқитиш бўйича тажриба бошланган. Айни вақтда бу синфларнинг ўқувчилари 2-синфда таълим олишмоқда ва ўқитувчилар ушбу тажрибанинг натижаларини келтириб ўтишга қарор қилишди.

 

Натижа эса ҳам ўқитувчиларни, ҳам ота-оналарни ҳайратда қолдирди. Биринчидан, иккала синфда ҳам фанларни ўзлаштириш даражаси ошган. Маълум қилинишича, аралаш синфларда “тўртчилар” ва “аълочилар” ўртача 50 фоизни ташкил қилса, алоҳида синфларда анча юқорироқ бўлган: “қизлар” синфида 89 фоиз, “ўғил болалар” синфида 65 фоиз.

Иккинчидан, аралаш синфларда дарсларда 40 фоиз ўқувчилар фаол бўлса, алоҳида синфларда деярли ҳамма фаол бўлган. Руҳшунослар бу муваффақиятни таълим қизлар ва ўғил болалар учун тушунарли тилда олиб борилиши билан тушунтиришмоқда: қизлар турли тақинчоқлар, юмшоқ ўйинчоқлар, гулларни муҳокама қилишса, ўғил болаларга роботлар, спорт, машиналар ва бошқа шундай мавзуларда суҳбатлашиш қизиқ. 

Бундан ташқари, алоҳида синфларда жинслар орасида, яъни қизлар ва ўғил болалар орасида рақиблик йўқ, умумий синфларда эса ўғил болалар эътибор жалб қилиш учун қизларни хафа қилишлари мумкин, бироқ қизлар ҳам улардан қолишмайдилар. Бу эса таълимдан чалғитади. Бир руҳшуноснинг эътибор қаратишича, қизлар ўғил болалардан фарқли ишга секинроқ киришадилар, бироқ ўғил болаларга нисбатан бу ишдан узоқроқ “совийдилар”. Ўғил болаларда эса бирор мавзу ёки буюмга қизиқиш тезроқ сўнади.

Алоҳида ўқитиш болаларнинг ижтимоийлашувига халақит қилади, деган тахминга келинадиган бўлса, мутахассислар буни “чўпчак” деб аташмоқда. Чунки уларнинг таъкидлашича, болалар барибир бирга яшашади, кўчада, ижтимоий тармоқларда мулоқот қилишади ва ҳоказо. Тажрибани 8-синфгача давом эттиришга қарор қилинди. 

Фото: bloknot.ru

kun.uz

Рейтинг@Mail.ru