JM News Portal - шаблон joomla Продвижение

Мексика Трампни мигрантларни «ҳайвонлар» деб атамасликка чақирди

Мексика Трампни мигрантларни «ҳайвонлар» деб атамасликка чақирди

Мексика ҳукумати АҚШга протест билдирди, бунга президент Дональд Трамп Қўшма Штатларга ноқонуний равишда кириб келаётган мигрантларни бир неча марта «ҳайвонлар» деб атагани сабаб бўлди. Мексика ҳукуматининг баёноти РИА «Новости» томонидан келтирилган.

 

«Америка президентининг баёнотлари умуман қабул қилиб бўлмас, сабаби АҚШда бўлиб турган мексикаликлар учун ёмон муҳитни юзага келтиряпти», - дейилади баёнотда.

Баёнот тузувчиларининг таъкидлашича, Трамп сўзларига икки томонлама муносабатларда бўлиши талаб этилувчи ўзаро масъулият принципини бузади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ ва Мексика ядро энергияси бўйича ҳамкорлик қилишга келишиб олганди.

Фото: Ryan Rodrick Beiler Shutterstock CNA

kun.uz

Рейтинг@Mail.ru