JM News Portal - шаблон joomla Продвижение

Россия мусулмонлари Путин номидаги масжид қурилиши ташаббуси билан чиқишди

Россия мусулмонлари Путин номидаги масжид қурилиши ташаббуси билан чиқишди

Россия мусулмонлари жамияти Владимир Путин номидаги масжид қурилишини таклиф қилишди. Улар Москва шаҳри мэри Сергей Собянинга шундай таклиф билан мурожаат қилишган.

 

“Россия қўшма ислом конгресси” вакили Шавкат-ҳожи Авясов бу лойиҳанинг икки томон учун ҳам манфаатли эканлигини таъкидлаб ўтган.

“Биз мусулмонлар ҳам ватанпарварлармиз ва президентнинг мамлакат учун катта ишлар қилаётганини кўриб турибмиз. Шу туфайли президент номи қўйиладиган масжид очилиши ҳақида таклиф киритдик. Бу орқали Владимир Путин асрлар давомида яхши ном билан авлодлар хотрасида сақланиб қолади”, – дейди Шавкат-ҳожи Авясов. Ҳозирча бу таклифга Владимир Путин томонидан муносабат билдирилмаган.

Рейтинг@Mail.ru