JM News Portal - шаблон joomla Продвижение

Ўзбекистонда Қурбон ҳайити намози қачон ўқилиши маълум қилинди

Ўзбекистонда Қурбон ҳайити намози қачон ўқилиши маълум қилинди

Ўзбекистон республикаси президенти вазифасини бажарувчи Ш.Мирзиёев қарорига кўра Ўзбекистонда ҳайит намози қачон ўқилиши маълум қилинди. Муборак Қурбон ҳайитининг маънавий ҳаётимиздаги ўрни, моҳияти ва аҳамиятини, халқимизга мансуб меҳр-оқибат, шукроналик ва бағрикенглик

рамзи эканини эътиборга олиб, миллий-диний қадриятларимизни асраш ва улуғлаш мақсадида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг “Диний байрам – Қурбон ҳайитини дам олиш куни деб эълон қилиш ҳақида”ги 1991 йил 20 июндаги ПФ-221-сон Фармонига мувофиқ: 

1.Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг жорий йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 12 сентябрь душанба кунига тўғри келиши ҳақидаги мурожаатини инобатга олиб, 2016 йил 12 сентябрь мамлакатимизда дам олиш куни деб белгилансин ва байрам сифатида кенг нишонлансин. 

2.Республика “Нуроний”, “Маҳалла” жамғармалари ва бошқа барча мутасадди идоралар, жамоат ташкилотлари Қурбон ҳайитининг жойларда тартибли ва юқори даражада, халқимизнинг миллий қадриятларига мос равишда ўтиши учун тегишли тадбирларни амалга оширсин. 

3. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситаларига Қурбон ҳайитини нишонлаш билан боғлиқ тадбирларни кенг ёритиш тавсия этилсин.

Muslim.uz сайти Ўзбекистондаги барча масжидларда ҳайит намози ўқиш вақтлари  белгилангани ҳақида хабар берди. Хусусан, Тошкент шаҳридаги барча масжидларда ҳайит намози 2016 йил 12 сентябрь, душанба куни тонгги соат 06-15да ўқилади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда эса тақвимдаги вақт тафовутлари асосида ҳудудлардаги масжидлар томонидан эълон қилинади.

Қуйидаги видеолавҳада ҳайит намозини ўқиш тартибларини яна бир бор эслаш мумкин

Рейтинг@Mail.ru