JM News Portal - шаблон joomla Продвижение

Буюк Британиянинг Саудия Арабистонидаги элчиси ислом динига кириб, ҳаж амалини адо қилди

Буюк Британиянинг Саудия Арабистонидаги элчиси ислом динига кириб, ҳаж амалини адо қилди

Буюк Британиянинг Саудия Арабистонидаги элчиси Саймон Коллиз ислом динини қабул қилган ва ҳаж амалини амалга оширган биринчи юқори мартабали британиялик дипломатга айланди.

Бу ҳақда Daily Mail газетаси хабар тарқатган. Коллизнинг айтишича, у 30 йил давомида мусулмонлар орасида умргузаронлик қилгач, ислом динини қабул қилишга фикрига келган.

Нашр маълумотига кўра, Қирол Сауд университети ходими Фозия Албакр ўзининг твиттердаги саҳифасида британиялик элчининг ҳаж вақтида суриялик рафиқаси Худа билан тушган суратини жойлаштирди.

"Британиянинг Саудия Арабистонидаги элчиси исломни қабул қилганидан сўнг биринчи марта ҳаж амалини амалга оширди: Саймон Коллиз рафиқаси Худа билан Маккада", — деб изоҳланган сурат.

Маълум бўлишича, британиялик дипломат бу твитга миннатдорчилик билан жавоб қайтарган.

Коллизнинг таъкидлашича, у "Худага уйланишдан аввал" янги эътиқодни қабул қилган, бироқ бу ҳақида айрим инсонларгина хабардор бўлган.

Коллиз 30 йилдан бери Буюк Британиянинг Яқин Шарқ мамлакатларидаги дипломатик миссияси вакили сифатида ишлаб келмоқда. У аввалари  Сурия, Ироқ ва Қатар каби давлатларда Британиянинг элчиси бўлиб ишлаган. БАА, Яман ва Тунисда эса юқори дипломатик лавозимларида фаолият юритган.

Рейтинг@Mail.ru