JM News Portal - шаблон joomla Продвижение

Ўзбекистонлик фуқаролар учун ҳаж квотаси деярли 40 фоизга оширилди

Ўзбекистонлик фуқаролар учун ҳаж квотаси деярли 40 фоизга оширилди

Сўнгги йилларда ҳаж зиёратига бориш истагини билдирганларнинг сони ошиб бораётганини эътиборга олиб, 2017 йилдан ўзбекистонлик фуқаролар учун ҳаж квотаси 7200 нафар қилиб белгиланди (илгари бу кўрсаткич 5200 нафар эди). Бу ҳақда Kun.uz’га Дин ишлари бўйича қўмита матбуот хизмати хабар берди.

 

Ўзбекистон Республикаси истиқлолга эришган кундан бошлаб инсон ҳуқуқларини кафолатлаш ва манфаатларини ҳимоя қилиш масалалари ҳукуматимизнинг доимий эътиборида бўлиб келмоқда.

Мустақиллик йилларида республика фуқароларига муқаддас шаҳарларни зиёрат қилиш учун қулай шароитлар яратилди. Истиқлолгача саноқли кишилар муборак зиёратларга бориш бахтига муяссар бўлган бўлсалар, мустақиллик йилларида минглаб фуқароларимиз умра ва ҳаж сафарларига боришга муваффақ бўлмоқдалар.

Таъкидлаш жоизки, ислом дини таълимотларига кўра ҳар бир инсонга умрида бир марта ҳаж зиёратини амалга ошириш (ҳаж сафари давомида умра зиёрати ҳам бажарилади) фарз қилинган. Бунда албатта унинг соғлом ва иқтисодий жиҳатдан яхши таъминланган бўлиши белгиланган. Шунингдек, Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) ҳам Арабистон ярим оролида яшаган бўлсаларда умрларида бир марта ҳаж амалини бажарганликлари тарихдан маълум.

Рейтинг@Mail.ru