JM News Portal - шаблон joomla Продвижение

Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳайит байрамларини бир санада нишонлайди

Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳайит байрамларини бир санада нишонлайди

Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси раиси Серикбой ҳожи Ўроз Ўзбекистонга уюштирган расмий ташрифи доирасида икки мамлакатда диний байрамларга оид умумий фатво чиқарилганлиги ҳақидаги ҳужжатга имзо қўйган, деб хабар бермоқда «Kazinform» бошқармадан олинган хабарга асосланиб.

 

Расмий ташриф давомида бош муфтий Серикбой ҳожи Сотиболдиўғли ва Ўзбекистон мусулмонлари диний идораси раиси Усмонхон ҳожи Алимовнинг икки томонлама учрашуви бўлиб ўтган. Унда, жумладан, диний байрамлар санасини бир хиллаштириш масаласи ҳам муҳокама қилинган.

Фото: Казинформ

Икки томонлама учрашув якунларига оид меморандум имзоланган.

 

Фото: Казинформ

 

Фото: Казинформ

«Томонлар диний байрамлар (рамазон ва қурбон ҳайитлари ва бошқ.)ни ҳижрий-қамарий йил, яъни мусулмонларнинг Ой тақими бўйича нишонлашга, шунингдек замонавий диний масалалар бўйича умумий қарорлар ва фатволар қабул қилишга мажбур эканликларини қайд этишди», — дейилади ўзаро ҳамкорлик ва шериклик ҳақидаги меморандум матнида.

 

Фото: Казинформ

«Бунгача диний байрамлар саналарига доир фарқланишлар кузатилиб турилар эди. Биз бундан кейин бундай нуқсонларга йўл қўймаслик учун ўзаро ҳамкорлик ва шериклик ҳақидаги меморандумни имзоладик. Имзоланган меморандум доирасида умумий фатволар чиқарилади ва бугунги куннинг долзарб масалалари бўйича қарорлар биргаликда қабул қилинади», — деди бош муфтий Серикбой ҳоди Ўроз Ўзбекистон оммавий ахборот воситаларига берган интервьюсида.

 

Фото: Казинформ

Меморандумга кўра, икки мамлакат фуқаролари ҳар икки давлат ҳудудида жойлашган маданий-тарихий аҳамиятга эга муқаддас жойларни зиёрат этиш имконияти яратилади.

Фото: Казинформ

kun.uz

Рейтинг@Mail.ru