JM News Portal - шаблон joomla Продвижение

Усмонхон Алимов: Бутун дунё Ўзбекистонда диний соҳада олиб борилаётган ислоҳотларга таҳсин айтмоқда

Усмонхон Алимов: Бутун дунё Ўзбекистонда диний соҳада олиб борилаётган ислоҳотларга таҳсин айтмоқда

Республика Қуръон мусобақаси ташкилотчиларининг аксарияти ғолиб водий вилоятларидан бирининг вакили бўлиши мумкин, деган тахмин қилишган. Бироқ, бандасининг эмас, Аллоҳнинг хоҳлагани бўлиши яна бир марта ўз исботини топди.

Ўзбекистон Мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ХПКининг навбатдаги сессиясида шу ҳақда сўз юритди. У, шунингдек Ўзбекистондаги диний ислоҳотларни бутун дунё олқишлаётганини таъкидлади.

“Ўзбекистонда диний ислоҳотлар жуда катта бўляпти, буни ҳаммамиз кўриб турибмиз. “Жаҳолатга қарши маърифат” тамойилининг ўзи диний соҳада олиб борилаётган ислоҳотларнинг энг юксак ғояси бўлади. Ана шу асосда иш олиб борилади. 

 Фото: Халқаро Пресс-клуб

Яна бир нарса, бугунги кунда диёримизга Аллоҳнинг неъматлари марҳамат қилинган экан, мана 24 апрель куни 1-Республика Қуръон мусобақасининг якуний босқичини якунладик. Бу мусобақани ўтказишимиз бутун дунёда катта резонанс берди. Улар Ўзбекистонда барча соҳалар сингари диний соҳада ҳам олиб борилаётган ислоҳотларга таҳсин айтмоқда. 

Фото: Халқаро Пресс-клуб

 

Аллоҳнинг марҳаматини қаранг-ки, биз ушбу мусобақада қорилар диёри бўлган Андижондан, ёинки Наманган ё Фарғонадан чиқса керак, ғолиб чиқса керак, деб ўйлаган эдик. Қориларимиз жуда тиришқоқлик билан беллашдилар. Аммо Аллоҳнинг иноятини қаранг-ки, мусобақанинг олий ўрин соҳиби қорақалпоқ диёрдаан чиқяпти. Буни Аллоҳнинг марҳаматининг шу диёрга ёғилганини кўрсатади. Банданинг эмас, Аллоҳнинг айтгани бўлади. Бизга бутун дунёдан келаётган табрикномаларда бизларнинг бу соҳадаги ишларимизни эътироф этишмоқда”, - деди муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари.  

kun.uz

Рейтинг@Mail.ru