JM News Portal - шаблон joomla Продвижение

Муборак Рамазон ойининг қачон кириши эълон қилинди

Муборак Рамазон ойининг қачон кириши эълон қилинди

 

Бугун, 11 май куни Ўзбекистон мусулмонлар идораси мажлислар залида юртимизга Рамазон ойи кириб келиши ва уни тартибли ўтказиш бўйича матбуот анжумани ўтказилди. Анжуманда Дин ишлари бўйича қўмита раиси ўринбосари Нуримон Абулҳасан, ЎМИ раиси ўринбосари Абдулазиз Мансур, имом-хатиблар, журналистлар ва диний таълим муассасалари ходимлари иштирок этдилар.

Анжуманда Шайх Абдулазиз Мансур томонидан Рамазон ойининг 1-куни 17 май кунига тўғри келиши эълон қилинди.
Эслатиб ўтамиз, тақвим нашрларида Рамазон ойи 16 май куни бошланиши кўрсатилган эди. Шу билан бирга ойнинг чиқиши тақвимда кўрсатилган кундан 1 кунга фарқ қилиши мумкинлиги ҳам баён қилинган эди.
Таькидлаймизки, 16 май куни масжидларимизда хатми Куръон бошланади.

quran.uz

Рейтинг@Mail.ru