JM News Portal - шаблон joomla Продвижение

Рамзон Қодиров зарурият пайдо бўлса, ўз лавозимидан кетишга тайёрлигини айтди

Рамзон Қодиров зарурият пайдо бўлса, ўз лавозимидан кетишга тайёрлигини айтди

Чеченистон раҳбари Рамзон Қодиров агар зарурият пайдо бўлса, ўз лавозимидан кетишга тайёрлигини маълум қилди, деб хабар берди РИА “Новости” ахборот агентлиги. Қодиров алоҳида кучларнинг уни Россия президенти Владимир Путин билан таққослашга

уринишларини “кулгини қистатадиган бемаънилик” деб ҳисоблашини айтиб ўтди.

“Мен олий қўмондоннинг аскариман. Агар менга буйруқ берсалар, мен уни 100 фоизга бажараман. Кетиш керак бўлса – кетаман, ўлишга ҳам тайёрман. Шунинг учун мени президент билан таққослаш фақатгина кулгини қистатади”, деб айтди Қодиров.

Аввалроқ Чеченистон президенти Рамзон Қодиров республика ҳукумати билан келишилмаган махсус операциялар иштирокчиларини отишга рухсат берган эди. Қодиров бундай буйруқни Ставрополь полициячилари ва уюшган гуруҳ Грознийда ўтказган махсус операциясидан кейин берган. Операция қидирувда бўлган Жонпўлат Дадаевнинг ўлими билан якунланган. Қодиров бу ҳаракатларни ноқонуний деб ҳисоблаб, батафсил тергов ўтказишни талаб қилди.

Рейтинг@Mail.ru