JM News Portal - шаблон joomla Продвижение

АҚШ крейсери Жанубий Корея балиқ тутувчи кемаси билан тўқнашиб кетди

АҚШ крейсери Жанубий Корея балиқ тутувчи кемаси билан тўқнашиб кетди

АҚШнинг ҳарбий кемаси Lake Champlain Япон денгизидаги машғулотлар вақтида Жанубий Кореянинг балиқ тутувчи кемасига урилиб кетди. Бу ҳақда Жанубий Корея мудофаа вазирлигига иқтибос келтирган ҳолда "Рёнхап" ахборот агентлиги хабар бермоқда.   

 

"АҚШ крейсери Lake Champlain ва Жанубий Кореянинг "Намъян-502" балиқ тутувчи кемаси тўқнашуви Уллиндо оролидан жанубга томон 56 миль узоқликда юз берди", деб маълум қилди ахборот агентлиги манбаси. 

Таъкидланишича, тўқнашув кемалардан бирортасига жиддий шикаст етказмаган ва улар ҳаракатни давом эттиришган. Шу билан бирга АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари ва Жанубий Корея соҳилбўйи қўриқлаш хизмати фавқулодда вазият сабабини аниқлаштиришлари ва етказилган зиённи баҳолашлари керак бўлади.

kun.uz

Рейтинг@Mail.ru