JM News Portal - шаблон joomla Продвижение

Исроил ТИВ Эрдўғаннинг баёнотидан сўнг турк элчисини чақиртирди

Исроил ТИВ Эрдўғаннинг баёнотидан сўнг турк элчисини чақиртирди

Исроил ташқи ишлар вазири Туркия элчиси Камол Ўкемни мамлакат президенти Тоййиб Эрдўғаннинг Исроил ҳақидаги баёнотлари сабаб чақиртирди. Бу ҳақда Jerusalem Post газетаси хабар берди. Куни кеча Эрдўған мусулмонларни Қуддусдаги “Ал-Ақса масжидига кўпроқ ташриф буюришга” чақирди, сабаби

“Исроил босиб олган Қуддуснинг ҳар бир куни улар учун “ҳақоратлидир”. У шунингдек Исроилнинг мусулмонлар азон айтишига тақиқ қўйишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини ҳам танқид қилди.

"Ўз давлатида инсон ҳуқуқларини тизимли тарзда бузадиганлар, минтақада ягона демократия ўрнатиш ҳақида ўргатишмаса ҳам бўлади", - дея Исроил ТИВ вакили Эммануэль Начсоннинг сўзларини келтиради нашр.

Маълумот учун, Туркия ва Исроил қачонлардир стратегик шериклар бўлган, бироқ кейинчалик Анқарада ҳукумат тепасига янги сиёсатчилар келгач, муносабатлар совуқлашиб кетди.

kun.uz

Рейтинг@Mail.ru