JM News Portal - шаблон joomla Продвижение

Путин Россияни 2030 йилгача ривожлантириш стратегиясини тасдиқлади

Путин Россияни 2030 йилгача ривожлантириш стратегиясини тасдиқлади

Россия президенти Владимир Путин Россиянинг 2030 йилгача бўлган даврдаги иқтисодий хавфсизлиги стратегиясини тасдиқлади. Шу ҳақдаги президент фармони Ҳуқуқий ахборот расмий порталига жойлаштирилган. Унда асосий таҳдидлар қайд этилган.

Хусусан, иқтисодиётнинг асосий секторларига нисбатан чоралар, хорижий молия захираларидан ва замонавий технологиялардан фойдаланишга чекловлар, мамлакат чегараларига яқин ва иқтисодий манфаатларига алоқадор ҳудудларда зиддиятлар пайдо қилиниши, жаҳон хом ашё ва молия бозорлари конъюнктура тебранишларининг кучайиши, жаҳон энергия манбаларига бўлган талаб тузилмасидаги ўзгаришлар, иқтисодий рвожланишнинг экспорт-хомашё модели ўзини оқламаганлиги ва ёқилғи-хом ашё захира базасининг тугаши шулар жумласидан. 

Стратегия захира-хом ашё, ишлаб чиқариш, илмий-технологик ва молиявий соҳаларда инқирозли ҳолатларнинг олдини олиш ҳамда фуқароларнинг турмуш даражаси пасайишига йўл қўймасликни назарда тутади. Бундан ташқари, у ғарб санкцияларига шароитида жавоб чораларини кўриш механизмини такомиллаштириш кўзда тутилган. 

kun.uz

Рейтинг@Mail.ru