JM News Portal - шаблон joomla Продвижение

Россия ҳарбийлари ва авиацияси машқларда иштирок этиш учун Тожикистонга келади

Россия ҳарбийлари ва авиацияси машқларда иштирок этиш учун Тожикистонга келади

30 май куни Тожикистонда “Душанбе-Антитеррор-2017” халқаро машқларининг фаол қисми бошланади, унда иштирок этиш учун республикага россиялик ҳарбийлар ва авиациянинг қўшимча контингенти юборилади. Бу ҳақда Россия Марказий ҳарбий округи қўшинлари қўмондони ёрдамчиси полковник Ярослав Рошупкин маълум қилди.

 

"Россия ҳарбий контингенти “Душанбе-Антитеррор-2017” халқаро машқларида иштирок этади, унинг доирасида амалий ҳаракатлар 30 май куни Тожикистон ҳудудида бошланади. Машқлар давомида қуруқликдаги қўшинлар қўшма гуруҳи авиация кўмагида террорчилик гуруҳлари, ноқонуний қуролланган тузилмаларга қарши тоғли ҳудудда кураш олиб бориш, шунингдек, тинчликпарвар амалиёт элементлари билан боғлиқ масалалар бўйича ҳаракат қилишади", - деди Рошупкин.

Унинг сўзларига кўра, машқлардаги вазифани бажариш учун Тожикистондаги Россиянинг 201-ҳарбий базаси салоҳияти кучайтирилади. "Машқлар ўтказиладиган туманларга мобил бошқарув пунктлари, узоқ, ҳарбий-транспорт, тезкор-тактик, армия ва учувчисиз авиация, ракета қўшинлари ва артиллерия бўлинмалари, шунингдек махсус топшириқлик бўлим ва ҳаво-десант қўшинлари аскарлари юборилади. Қўшма гуруҳ ишини ҳарбий муҳандислар, тиббиётчилар, бошқа мутахассислар таъминлаб беради", - деган зобит. Шу билан бирга, у жалб этилаётган кучлар миқдорига аниқлик киритмади.

Аввал хабар қилинганидек, "Душанбе-Антитеррор-2017" МДҲ Аксилтеррорчилик марказининг Ҳамдўстлик давлатлари қуролли кучлари билан биргаликдаги илк машқларидир.

kun.uz

Рейтинг@Mail.ru