JM News Portal - шаблон joomla Продвижение

Америкалик сиёсатчи Ҳиллари Клинтонни "рус агенти" деб атади

Америкалик сиёсатчи Ҳиллари Клинтонни "рус агенти" деб атади

АҚШнинг Нью-Жерси штатидан Республикачилар партияси аъзоси Анна Литтл АҚШнинг собиқ давлат котиби Ҳиллари Клинтонни "Россия билан алоқаси борликда" гумон қилмоқда, деб хабар бермоқда RT нашри. Литтл Клинтонни Кремль топшириғига кўра АҚШни пароканда қилмоқчи бўлаётган "рус агенти" деб атади.

 

Унинг фикрича, Клинтон АҚШнинг қонуний сайланган президенти Дональд Трампни қўллаб-қувватламасликка чорлашлари билан мамлакатни бўлакламоқчи. Бу Россияга таъсирини кенгайтиришга ва бир вақтда Клинтон оиласи жамғармасига пул ажратишни оширишга имкон беради. 

Бу орада 52 фоиз америкаликлар АҚШ конгресси Билл ва Ҳиллари Клинтонга нисбатан "Россия билан боғланганликларини" текшириш мақсадида тергов бошлаш керак, деб ҳисобламоқда. Бундан апрелда Rasmussen Reports жамоатчилик фикри маркази ўтказган сўровнома маълумотлари дарак бермоқда.

17 май куни АҚШ адлия вазирлиги ФҚБнинг собиқ раҳбари Роберт Мюллерни Россиянинг АҚШдаги президентлик сайловларига аралашувини тергов қилиш бўйича бош прокурор этиб тайинлади. 

kun.uz

Рейтинг@Mail.ru