JM News Portal - шаблон joomla Продвижение

ОАВ консерваторлар Трампнинг ўрнига кимни танлашганидан хабар топди

 

ОАВ консерваторлар Трампнинг ўрнига кимни танлашганидан хабар топди

Америкалик консерваторлар АҚШ президенти лавозимини Доналд Трамп эмас, вице-президент Майк Пенс эгаллаши кераклиги ҳақида жиддий ўйлашмоқда. Бу ҳақда Politico нашри хабар тарқатди. Трампнинг охирги вақтларда ФҚБ раҳбари истеъфоси ва ўзининг Россияга махфий

маълумотларни тақдим этгани билан боғлиқ можаролар гирдобида қолиши республикачиларда уни истеъфога жўнатиш фикрларини пайдо қилмоқда. Мақолада ёзилишича, республикачилар Трампни ҳимоя қилишдан чарчашган ва унинг давлатни бошқаришга қодирлигидан шубҳалана бошлашди.

Вашингтонда кўпчилик Оқ уйдаги Овал кабинетда Трамп эмас, Пенс ўтириши кераклиги ҳақида очиқ гапирмоқда.

Республикачилар партиясидаги лоббистлар вице-президентни "Оқ уйдаги барқарорликни таъминлаб турган шахс" сифатида билади. Лекин ҳеч ким ҳокимиятни Трампдан Пенсга олиб бериш силлиқ кечади деб ўйлаётгани йўқ. Агар Трампга импичмент эълон қилинса, Пенс ҳукуматни конституциявий инқироз ҳолатида қабул қилиб олади.

Айни кундаги можаролар фонида Демократлар партияси вакиллари Трампга импичмент эълон қилишга чақирмоқда. Америка конституциясига кўра, президент импичмент орқали лавозимини тарк этадиган бўлса, унинг ўрнини вице-президент эгаллайди.

Бундан олдинроқ The New York Times нашри Доналд Трамп ушбу йилнинг февраль ойида Комидан миллий хавфсизлик бўйича ўзининг собиқ маслаҳатчиси Майкл Флинн бўйича терговни тўхтатишини сўрагани ҳақида ёзган эди. Оқ уйда бу хабарни инкор этишди.

Ундан бир кун олдин Washington Post АҚШ президенти Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров билан учрашувда ИШИДга оид махфий разведка маълумотларини унга бериб юборгани ҳақида ёзди ва бу навбатдаги норозиликлар тўлқинини келтириб чиқарди.

kun.uz

Рейтинг@Mail.ru