JM News Portal - шаблон joomla Продвижение

Путин давлатга хиёнат учун судланган икки аёлни авф этди

Путин давлатга хиёнат учун судланган икки аёлни авф этди

Россия президенти Владимир Путин давлатга хиёнат модддаси бўйича судланган Марина Жанжгава ва Анник Кесянни авф этди. Сочида яшовчи Жанжгава ва Кесян 2008 йилда грузиялик танишларига темир йўл орқали ҳарбий техника ҳаракатланаётгани ҳақида смс-хабар жўнатганлари учун судланганлар.

Жанжгавага 12 йиллик, Кесянга 8 йиллик озодликдан маҳрум қилиш жазоси берилган. “2015 йил 17 августда Краснодар ўлкаси суди томондан судланган, 1959 йилда туғилган Кесян Анник Ованесовна авф этилсин”, дейилган фармонда.  

Иккинчи фармон 1958 йилда туғилган, 2014 йил 12 май куни Ростов-Доннинг Ленин туман суди томондан судланган Марина Жанжгаванинг авф этилишига тааллуқли.

Аввалроқ Путин шунга ўхшаш иш бўйича судланган Оксана Севастидини авф этганди. У 12 март куни озодликка чиққан. Кейинроқ аёлнинг адвокатлари жазо ҳукми бекор қилинишига уринишган, бироқ олий суд уни қонуний деб топган.

kun.uz

Рейтинг@Mail.ru