JM News Portal - шаблон joomla Продвижение

Ким Чен Ин Шимолий Корея АҚШнинг қитъадаги қисмига ракеталар билан зарба бера олишини айтди

Ким Чен Ин Шимолий Корея АҚШнинг қитъадаги қисмига ракеталар билан зарба бера олишини айтди

Шимолий Корея баллистик ракетасининг янги муваффақиятли синовдан ўтказилиши Шимолий Кореянинг АҚШнинг қитъадаги қисмига ракеталар билан зарба бериши мумкинлигини кўрсатди, деб айтди 29 июлда Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин.

 

Шимолий Корея ОАВ маълумотларига кўра, Ким Чен Ин ракета синови муваффақиятли ўтгани туфайли “хурсандчилик” билдирган. “Бизнинг етакчи АҚШнинг қитъадаги қисми энди биз ета оладиган ҳудудда эканлигини айтди”, деб маълум қилди Корея марказий телеграф агентлиги.  

Шимолий Корея маълумотларига кўра, 28 июлда “Хвасон-14” ракетасининг иккинчи учирилиши амалга оширилган. Ракета 47 дақиқа ичида 998 км масофа учиб ўтган. Ракетанинг максимал учиш баландлиги 3725 км ни ташқил қилган. Associated Press ахборот агентлигининг маълум қилишича, бу маълумотлар АҚШ, Япония ва Жанубий Корея ҳарбийларининг баҳолашларига тўғри келади.  

“Таҳлилчиларнинг фикрича, энди Пхеньян АҚШнинг катта қисмига, жумладан Лос-Анжелес ва Чикагога хавф солиш имконига эга”, деб ёзмоқда ахборот агентилиги. 

kun.uz

Рейтинг@Mail.ru