JM News Portal - шаблон joomla Продвижение

Ливия соҳиллари яқинида хорижий кемаларга ноқонуний муҳожирларни қутқариш тақиқланди

Ливия соҳиллари яқинида хорижий кемаларга ноқонуний муҳожирларни қутқариш тақиқланди 

Ливия ҳукумати ўз соҳиллари яқинида хорижий кемаларнинг Ўрта ер денгизи орқали Европага йўналаётган ноқонуний муҳожирларни Триполи рухсатисиз қутқариши ноқонуний ҳисобланишини эълон қилди. Бу ҳақда Daily Mail нашри маълум қилди.

 

“Биз Ливия суверенитетини бузаётганларга ҳамда Ливия чегара хизмати ва ҳаво-денгиз кучларига ҳурмат билан қарамаётганларга аниқ сигнал йўналтирмоқчимиз”, деб айтган Ливия ҳаво-денгиз кучлари вакили, генерал Аюб Қосим Триполидаги матбуот анжуманда. 

Ливия ҲДКнинг яна бир қўмондони Триполи “қидирув-қутқарув операциялари ҳудуди” яратилишини эълон қилганини таъкидлаб ўтди. Бу ҳудудга хорижий кемаларнинг тегишли рухсатсиз кириши тақиқланади.

Генерал Қосимнинг таъкидлашича, бу чоралар Ўрта ер денгизи орқали Европага ўтмоқчи бўлган муҳожирларни қутқараётган бўлиб кўринаётган ноҳукумат ташкилотларига қарши қаратилган.

Daily Mail’нинг таъкидлашича, аввалроқ Ливия чегара хизмати ноҳукумат ташкилотларини Европага ноқонуний миграция билан шуғулланувчиларга кўмак кўрсатишда айблаганди. Ўтган ҳафтада Италия ҳукумати Jugend Rettet ноҳукумат ташкилотига тегишли немис қутқарув кемасини мусодара қилганди. Терговчилар кема жамоасини ноқонуний миграция ташкилотчилари билан ҳамкорлик қилишда ва кемадан муҳожирларни Европага йўлларининг охирги босқичида ўтказишда фойдаланишда гумон қилганлар. 

Халқаро миграция ташкилоти маълумотларига кўра, 2017 йилда Европага денгиз орқали 111 мингдан кўпроқ ноқонуний муҳожир келган. 2,3 минг киши эса йўлда ҳалок бўлган.

kun.uz

Рейтинг@Mail.ru