JM News Portal - шаблон joomla Продвижение

Туркия, Эрон ва Ироқ курд нефть линиясини блоклашга доир қарор қабул қилади

Туркия, Эрон ва Ироқ курд нефть линиясини блоклашга доир қарор қабул қилади

Анқара, Теҳрон ва Боғдод Ироқ Курдистони сиёсатига қарши чора кўриш мақсадида уч томонлама механизмни яратди. Бу ҳақида пайшанба куни Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған берган маълумотга асосланиб, NTV хабар берди. "Уч мамлакат биргаликда Ироқ Курдистонидаги нефть қувури линиясини ёпишга доир қарор қабул қилади", - деди у. 

 

Туркия ва Эрон уларнинг ҳудуди орқали экспортга кетувчи курд нефтини олишади. 25 сентябрь куни Ироқ Курдистонидаги мустақиллик тўғрисидаги референдумдан кейин Анқара Эрбилга қарши санкциялар жорий қилишини эълон қилган. Киркук-Жейхан қувурлар линиясидаги нефт оқимини тўхтатиш ана шундай чоралардан бири ҳисобланади. 

Ироқ ҳукумати кескин қаршилик қилган Ироқ Курдистони мустақиллигига доир референдум 25 сентябрда бўлиб ўтди. Референдум ва сайловлар бўйича Курд Олий мустақил сайлов комиссияси маълумотларига кўра, референдумда иштирок этганларнинг 90 фоиздан ортиғи Ироқдан ажралиб чиқиш истагини билдирган. Эрбилда рефрендум якунларини икки йилга музлатиш ва зиддиятларни ҳал қилиш учун Боғдод билан мулоқотга киришишга тайёрлик ҳақида маълум қилишди. Федерал ҳукумат референдум натижалари бекор қилинмагунга қадар музокаралардан воз кечди. 

kun.uz

Рейтинг@Mail.ru