JM News Portal - шаблон joomla Продвижение

Саудия Арабистони подшоҳининг Россияга ташрифи қандай мақсадларни кўзлайди?

Саудия Арабистони подшоҳининг Россияга ташрифи қандай мақсадларни кўзлайди?

Саудия Арабистони подшоҳи Салмон бин Абдул Азиз ол-Сауд унинг Россияга ташрифи икки томонлама алоқаларни мустаҳкамлашга ёрдам беришига ишонади. Мамлакат ташқи ишлар вазирлиги баёнотида шу ҳақида маълум қилинган. Саудия ҳукмдори Россияга келганидан бахтиёр эканини таъкидлаган.

У ушбу учрашув икки мамлакат манфаатлари ва фаровонлиги йўлидаги ҳамкорликни ривожлантиришга туртки беришига ҳамда бутун дунёда хавфсизликни мустаҳкамлаш учун хизмат қилишига умид билдирди. 

Саудия подшоҳининг Россияга тарихдаги илк ташрифига чоршанба куни старт берилди. Бугун ол-Сауд РФ президенти Владимир Путин билан музокаралар ўтказади. Икки етакчи музокараларидаги асосий мавзулар - нефть бозоридаги вазият, ҳарбий-техник ҳамкорлик, Сурия, Саудия ва Қатар муносабатлардаги зиддиятлар бўлиши кутилмоқда

Режага кўра, подшоҳ 7 октябргача Россия пойтахтида бўлади. Юқори даражали музокаралардан ташқари, қатор ҳужжатларни имзолаш мақсад қилинган.

Ташриф арафасида Кремлда Россия ва Саудия Арабистони ҳукуматлари икки томонлама алоқаларни ривожлантиришга ҳаракат қилаётгани, уларнинг салоҳияти етарлича очилмагани қайд этилган.

Рейтинг@Mail.ru