JM News Portal - шаблон joomla Продвижение

Трамп Путин билан учрашмоқчи

Трамп Путин билан учрашмоқчи

АҚШ президенти Дональд Трампнинг маълум қилишича, Вьетнамда Россия президенти Владимир Путин билан Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлиги (ОТИҲ) саммити майдонларида учрашиши мумкин.

 

«Бу жуда муҳим сафар. Биз Путин билан учрашишимиз мумкин... бу жуда муҳим. Улар бизга Шимолий Корея, Сурия бўйича ёрдам бериши мумкин. Биз Украина ҳақида ҳам гаплашиб олишимиз керак», - дея айтиб ўтди у Fox News телеканалига берган интервьюсида.

Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлиги давлатлари раҳбарларининг саммити 6-11 ноябрь кунлари Вьетнамнинг Дананг шаҳрида бўлиб ўтади.

Аввалроқ, Оқ уй раҳбарининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Ҳерберт Макмастер Путиннинг Трамп билан учрашуви масаласи ҳозирча ҳал этилмаганини маълум қилганди. Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков ҳам ОТИҲ саммитида мамлакатлар раҳбарларининг музокаралари ҳақида аниқ маълумот йўқлигини айтганди.

Бундан аввал Трамп ва Путин июль ойида G20 саммити доирасида Германияда учрашишганди. 

kun.uz

Рейтинг@Mail.ru